Хитой камералари ва тотал назорат
Хитой Ўзбекистонда "хавсиз шаҳар" тизимини ривожлантириш учун 1 миллиард доллар сарфлаши тўғрисидаги янгилик кўпчилик сингари мени ҳам хавотирга солиб қўйди. Фарҳод аканинг бу борадаги фикрларига тўлиқ қўшиламан - Хитой жуда хавфли ҳамкор. Нима учун бундайлигини Хитой ўзида йўлга қўйган кузатув тизимига қараб тушуниш мумкин.
Аҳоли ҳаётини тотал назорат қилиш тизимини Хитой юқоридаги постда айтилган энг муаммоли ҳудудларидан бири - Тибетдан бошлаган. 2008 йилги Пекин олимпиадаси атрофида ушбу минтақада бошланган тўлақонли автономия учун намойишлар ва натижада юзага келган халқаро босим туфайли Хитой Тибет аҳолисининг исёнкор кайфиятини бостириш учун ҳаракат қила бошлади.
Тибет Ҳиндистон ва Непал билан тоғли ҳудудлардан ўтган 4500 км узунликдаги чегарага эга бўлиб, бунчалик катта чегарани жисмонан назорат қилиш қийинлиги туфайли тибетликлар, жумладан таъқиб остидагилари бу икки қўшни давлатга қочиб ўтиши осон эди. Шунда Хитой ҳукумати минтақа аҳолисини ўзлари яшаб турган жойда тотал назорат остига олиш орқали бу вазиятни ўз қўлига олишга қарор қилди.
Дастлаб, минтақа ташқи дунё учун ёпилди. Хорижликларнинг Тибетга кириши ва тибетликларнинг ҳатто Хитойнинг бошқа вилоятларига бориши қаттиқ назорат остига олинди. 2011 йилда Тибет Автоном Вилоятига раҳбар этиб Чэнь Цюаньго тайинлангач, аҳолини назорат қилиш бутунлай янги босқичга кўтарилди - Тибет қишлоқларига ҳар бир оила билан бирга яшаб, "уларни сепаратизм ғояларидан қайтариш" учун 21 мингдан ортиқ давлат хизматчиси жўнатилди. Шаҳарларда эса полициячилар сони 12 мингга етиб, ҳар 200-300 метрда биттадан полиция пунктлари пайдо бўлди.
Чэнь Цюаньгонинг ҳам энг кўринарли, ҳам энг нафратланарли "инновацияси" эса технология ютуқларидан тотал назорат учун фойдаланиш бўлди. Дастлаб бутун чегара бўйлаб камералар, дронлар ва аудиодетекторлардан иборат ҳар қандай ҳаракатни аниқлаб хабар берадиган тизим йўлга қўйилганда бу шунчаки кучли хавфсизлик тизими деб баҳоланганди. Бироқ кейинчалик юзни танувчи камералар шаҳарларнинг ҳар бир бурчагига қўйиб чиқилди, шаҳарларга кириш-чиқиш назорат пунктлари пайдо бўлди.
Симли ва мобил телефон, интернетдан фойдаланиш учун ҳақиқий исм-шариф ва паспорт маълумотларини давлатга топшириш шарти қўйилиб, аҳолининг ушбу алоқа воситаларидан фойдаланиши тўлиқ назоратга олинди. Ҳар бир қадами назорат остида бўлган тибетликлар ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолди. 2007 йилда Тибетдан Ҳиндистонга 7000 одам қочиб ўтган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 100 тадан ҳам кам эди.
Ҳозирга келиб камералар қишлоқларга ҳам ўрнатиб ташлангани айтилади. Хитой назоратни осонлаштириш учун энг янги технология ютуқларини аямайди. Жумладан, Huawei компаниясининг дастлабки 5G антенналари айнан Тибетда ўрнатила бошланган. "Ғоя муаллифи" Чэнь Цюаньго эса 2016 йилдан буён бошқа бир "муаммоли минтақа" - Шинжонга раҳбарлик қилмоқда. У ҳар иккала ҳудудга раҳбар бўлган илк амалдор ҳисобланади.
Шинжонда Тибетдаги тотал назоратнинг анча кучайтирилган варианти йўлга қўйилгани ва миллионлаб уйғурлар, қозрқлар ва минтақанинг бошқа туб аҳолиси вакиллари концлагерларга жўнатилаётгани эса жуда қайғули. Бу ҳақда батафсил мана бу ерда ўқишингиз мумкин. Умуман, Хитойнинг кузатув тизимлари яхшиликка олиб келмаслигини тушуниш учун ҳозирча шулар ҳам етарли бўлса керак.