Tasbeh.uz

@tasbehuz_kanali Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча
Интернет сайлари ва Ижтимоий тармоқлардаги каналлари билан ҳамкорликда ишловчи ҳамда масжидларга
Самимий ҳизмат қилувчи
Tasbeh.uz сайти ва унинг
Ruhiy va ma'naviy ozuqa kanali.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
15.03.2018 10:18
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
1 900
ta obunachilar
~1.2k
1 ta e’lon qamrovi
~496
kunlik qamrov
~2
ta e’lon haftasiga
61.3%
ERR %
6.24
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
1354 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
9 ta repostlar
muhsin.uz
imon.uz
bukhari.uz
bukhari.uz
Nasihat.uz
Fitrat.uz
Islomota.uz
bukhari.uz
Bushro_ uz | Rasmiy kanal
Nabaviy Uz
imon.uz
ISLOMOBOD.UZ ✔️
Tartil.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
Muslimun.uz
Ravza.uz
Zamaxshariy.uz
Chinor masjidi
ISLOMOBOD.UZ ✔️
muhsin.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Islomota.uz
Irfon.uz
Muxlis.uz
imon.uz
Termiziy.uz
Nabaviy Uz
Bushro_ uz | Rasmiy kanal
Chinor masjidi
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
Ravza.uz
QUR'ON AHLIGA TUHFA
31 Dec 2019, 08:29
muhsin.uz
29 Dec 2019, 10:09
@tasbehuz_kanali iqtibos olgan kanallari
Irfon.uz
5 Jan, 14:30
Hidoyat.uz
5 Jan, 14:30
mp3Muslim.uz
5 Jan, 14:30
Muslim.uz
5 Jan, 14:30
muhsin.uz
5 Jan, 14:30
Hazrat Umar uz
5 Jan, 14:30
Uychi Ziyo | Rasmiy kanal
5 Jan, 14:30
5 Jan, 14:30
imon.uz
5 Jan, 14:30
bukhari.uz
5 Jan, 14:30
Nabaviy Uz
5 Jan, 14:30
Chinor masjidi
5 Jan, 14:30
Ravza.uz
5 Jan, 14:30
Tartil.uz
Muslimun.uz
Islomota.uz
26 Dec 2019, 07:11
Islom.uz
26 Dec 2019, 07:09
Me'roj.uz
8 Dec 2019, 20:52
Muslimun.uz
8 Dec 2019, 20:52
alberuniy.uz
8 Dec 2019, 20:52
Fitrat.uz
8 Dec 2019, 20:52
8 Dec 2019, 20:52
Vakillik.uz
8 Dec 2019, 20:52
Islomota.uz
8 Dec 2019, 20:52
Hanafiy.uz
8 Dec 2019, 20:52
muhsin.uz
8 Dec 2019, 20:52
8 Dec 2019, 20:52
Muxlis.uz
8 Dec 2019, 20:52
Xojabuxoriy.uz
8 Dec 2019, 20:52
Irfon.uz
8 Dec 2019, 20:52
Xadicha.uz
8 Dec 2019, 20:52
Nasihat.uz
8 Dec 2019, 20:52
Ravza.uz
8 Dec 2019, 20:52
nasafziyo.uz
8 Dec 2019, 20:52
Hazratnavoi.uz
8 Dec 2019, 20:52
kukaldosh.uz
8 Dec 2019, 20:52
Oliymahad.uz
8 Dec 2019, 20:52
bukhari.uz
8 Dec 2019, 20:52
Paziyletuz
8 Dec 2019, 20:52
Naqshband.uz
8 Dec 2019, 20:52
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Tasbeh.uz 14 Jan, 07:08
#Янгиликлар

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
УМРА ЗИЁРАТИДА


Андижон вилояти Марҳамат тумани фаолиятидаги «Сулаймон Сирли» жоме масжиди Имом-ноиби Шуҳратбек домла Абдураҳимов

Муборак Умра зиёрати сафаида бир гуруҳ зиёратчилар билан уларга 50 боши сифатида бошчилик қилиб турибди.

Аллоҳ таоло домламизга ўзи куч ва қувват берсин деб дуо қилиб қоламиз.

Tasbeh.uz сайти маъмурияти.

Илму-маърифат ва Зикру тасбеҳ каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашишни унитманг!
۩⊱••┈•┈•┈••┈•⊰✿⊱•┈••┈•┈•┈••⊰۩
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур!» «Tasbeh.uz»
каналига уланиш учун қуйдаги линкни босинг! 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-h9zJWora2TiMJpg
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 14 Jan, 07:05
#Мақола

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
УМРА ИБОДАТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. Яъни умра қилиш учун айнан бирор вақт тайин қилинмаган.

Аммо беш кунда – арафа куни, ийду қурбон ва ундан кейинги уч кунда умра қилиш макруҳи таҳримий бўлади. Чунки бу кунлар ҳаж арконлари адо этиладиган кунлардир.

Умра ибодати учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.

Умра ибодати Қуръони каримда ҳаж ибодати билан бирга зикр қилинган:

وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ

“Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг”[1].

Яъни Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани адо қилувчиларга: “Ҳаж ва умранинг шартларини тўкис адо этинглар. Уларни адо этиш асносида зоҳирий ва ботиний нуқсонларга йўл қўйманглар”, дея буюрган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умра ибодати ҳақида шундай деганлар:

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ.

رَوَاهُ مُسْلِمُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳлар)га каффорот бўлади. Мабрур ҳажнинг мукофоти албатта жаннатдир”. Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда умранинг фазли яъни, иккита умра ўртасидаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган сағира гуноҳлар кейинги умра сабабидан ювилиб кетиши хабар берилган.

Muslim.uz дан олинди

Давоми бор:

Шуҳратбек домла Абдураҳимов

Марҳамат тумани фаолиятидаги
«Сулаймон Сирли» жоме масжиди имом-ноиби

Илму-маърифат ва Зикру тасбеҳ каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашишни унитманг!
۩⊱••┈•┈•┈••┈•⊰✿⊱•┈••┈•┈•┈••⊰۩
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур!» «Tasbeh.uz»
каналига уланиш учун қуйдаги линкни босинг! 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-h9zJWora2TiMJpg
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 14 Jan, 06:55
Tasbeh.uz 5 Jan, 14:30
🌙 ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!

Азиз мухлисларимизга қулайлик қилиш мақсадида, muslim.uz сайти ижодкорлари Диний идора тизимидаги ижтимoий тармоқларда эълон қилинган энг сара ва қизиқарли мақолаларни сайтда жамлаган ҳолда эълон қилишни бошлади.

🕌 Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Tasbeh.uz 3 Jan, 14:42
ОЛИЙ НЕЪМАТ ҚАДРИ
Андижон вилояти бош имом-хатиби
🎙 Мирзамақсуд домла Алимов
↪️ https://t.me/joinchat/AAAAAEi9cmw9xsYXPo4DLQ
Tasbeh.uz 26 Dec 2019, 07:11
#Мақола

Аллоҳ таоло халқларининг тақдирларини белгилаб қўйган

Шарҳ:
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:
"إنا كلَّ شيء خلقناه بقدر" القمر: 49
Маъноси: “Албатта Биз ҳар бир нарсани тақдири билан яратганмиз”. (Қамар-49).
Имом Муслим ўзларининг “сахих” китобларида Абдуллоҳ бин Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

" قدّر الله مقاديرَ الخلق قبل أن يخلق السموات و الأرض بخمسين ألف سنة و كان عرشه على الماء"
Маъноси: Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни яратишидан эллик минг йил аввал халқларининг тақдирларини белгилаб қўйди. Ўшанда Ул зотнинг Арши сув устида эди.

Манбалар асосида "Ислом ота" жоме масжиди имом хатиби Жасурбек Раупов тайёрлади
Абу Жаъфар ибн Ахмад ибн Муҳаммад ал-Аздий ат-Таҳовий

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••┈┈•••✦🌟✦•••┈┈•••
📔@islomotauz_official 📝
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 26 Dec 2019, 07:10
#Тезкор

Айни дамда Қуёш Тутилиши бошланди!

Тўқ қора Очки ёки Қорақоғозни ёқиб тутунига ойна парчасини қорайтириб аниқ-тиниқ кўриш мумкин

❗️Дўстларга юборинг, камёб ҳодисанинг гувоҳи бўлишсин

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFEJl4QHB-bTX67HA
Tasbeh.uz 26 Dec 2019, 07:09
Қуёш тутилганда Кусуф намозини ўқиш лозим

26 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудининг ҳамма жойида қисман қуёш тутилиши кузатилади.
Ўзбекистонда бу ҳодиса Тошкент вақти билан соат 08:00 да бошланади, максимум фазаси эса 09:00 да кузатилади. Шу пайтда ой қуёш диаметрининг 38 фоизини тўсади.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/13000
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 8 Dec 2019, 20:52
☪️ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАСАРРУФИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

♻️Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
Tasbeh.uz 6 Dec 2019, 06:23
#Намоз_сабоқлари:
ЖУМА НАМОЗИ

Жума намози икки ракат фарздир. Ундан олдин ва кейин тўрт ракат суннат ўқилади. Жума фарзидан олдин ва кейинги суннатлар пешин намозининг тўрт ракат суннатлари каби ўқилади. Жуманинг икки ракат фарзи бомдод намозининг фарзи каби ўқилади.

Жума намозида фарздан олдинги тўрт ракат суннатдан кейин, икки ракат фарз ўқилмасдан олдин имом минбарда хутба қилади.

(Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
Attached file
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 6 Dec 2019, 06:22
#Аҳли_сунна_вал_жамоа_эътиқоди:
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ШАФОАТЛАРИ ҲАҚ ВА РОСТДИР

Пайғамбарларнинг, шу жумладан, бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гуноҳкор мўъминлар жазога мустаҳиқ кабира гуноҳ эгалари ҳаққига қилажак шафоатлари ҳақ ва ростдир.

Қиёмат куни амалларнинг ўлчаниши, тарозу ҳақ ва ростдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳавзи Кавсарлари ҳақ ва ростдир.

Хамслар ўртасида савоблари билан ҳисоб-китоб қилиниши, агар савоби бўлмаса, гуноҳларидан олиб берилиши ҳақ ва ростдир.

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА ЭЪТИҚОДИ: Жаннат ва дўзах шу кунда ҳам мавжуддир

Жаннат ва дўзах шу кунда ҳам мавжуддир. Улар абадий, фоний бўлмайдилар. Жаннатнинг нозу неъматлари, ҳуру ғилмонлари ҳам абадий барҳаётдирлар. Аллоҳнинг жазоси ҳам, савоби ҳам абадий, туганмасдир.

Аллоҳ таоло хоҳлаган кишини Ўз фазли билан ҳидоятга йўллар. Хоҳлаганини Ўз адли билан залолатга қолдирур. Яъни, Ўз розилиги сари тавфиқ ато қилмас. Бу Унинг адолатидир. Шунингдек, мазкур бетавфиқни жазолаши ҳам Унинг адли ҳисобланур.

Мўъмин кишининг имонини шайтон мажбуран суғуриб олмайди, балки банданинг ўзи имонни тарк этган пайтда у олиб қўяди.

Қабрда Мункар ва Накир исмли фаришталарнинг кириб, марҳумдан савол сўрашлари ҳақ ва ростдир. Қабрда бандага руҳнинг қайтарилиши, қабрнинг кофирлар ва баъзи гуноҳкор мусулмонларни қисиши, уларнинг қабр азобини тортишлари ҳақ ва ростдир.

(Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳи акбар” китоби)
@muslimuzportal обуна бўлинг
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 6 Dec 2019, 06:21
ХОТИРАСИДА ҚУРЪОН БЎЛГАН ТЕЛЕФОН БИЛАН ҲОЖАТХОНАГА КИРИШ
#ҳожатхона_кириш

❓ 50-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
Attached file
Tasbeh.uz 6 Dec 2019, 06:20
Садақанинг ажойиботлари ҳақида

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Tasbeh.uz 6 Dec 2019, 06:17
Ислом циливизацияси марказида содир бўлган ёнғин бўйича ХАБАРНОМА

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси берган маълумотга кўра, шу йил 5 декабрь куни соат тахминан 16:38 ларда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Зарқайнар 1-тор кўчасида бунёд этилаётган Ислом циливизацияси маркази биносидаги 150 кв.м. майдонида теплоизоляция (пенопласт) маҳсулотлари ёнган.

Ушбу ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етмаган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:44 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:54 да қуршаб олиниб, соат 17:06 да ўчирилган. Қурбонлар ва жабр кўрганлар йўқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 6 Dec 2019, 06:17
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ВА ВАҲИЙ

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Расул қилиб юборилишлари янгилик эмас эди. У зот инсонларга ваҳий номи билан хитоб қилган биринчи набий ҳам эмас эдилар. У зот одамларга осмоннинг сўзидан гапирдилар. Нуҳ алайҳиссаломдан бошлаб, Аллоҳ ихтиёр қилган барча пайғамбарлар каби, Аллоҳ таолонинг сўзини айтдилар, ҳаводан гапирмадилар. Аллоҳ таолонинг ўтган пайғамбарларни қувватлаб юборган ваҳийси Муҳаммад алайҳиссаломни қувватлаб юборган ваҳийсига мухолиф эмас эди. Балки ваҳий ҳолати барчаларида бир хил эди. Чунки унинг келиб чиқиш жойи ва ғояси, Аллоҳ таоло айтганидек, ягона эди.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

۞إِنَّآ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ كَمَآ أَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ نُوحٖ وَٱلنَّبِيِّ‍ۧنَ مِنۢ بَعۡدِهِۦۚ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ وَٱلۡأَسۡبَاطِ وَعِيسَىٰ وَأَيُّوبَ وَيُونُسَ وَهَٰرُونَ وَسُلَيۡمَٰنَۚ وَءَاتَيۡنَا دَاوُۥدَ زَبُورٗا١٦٣ وَرُسُلٗا قَدۡ قَصَصۡنَٰهُمۡ عَلَيۡكَ مِن قَبۡلُ وَرُسُلٗا لَّمۡ نَقۡصُصۡهُمۡ عَلَيۡكَۚ وَكَلَّمَ ٱللَّهُ مُوسَىٰ تَكۡلِيمٗا١٦٤

«Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги набийларга ваҳий юборганимиздек, ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодлари, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик.

Ва Биз сенга илгари қиссаларини айтиб берган расулларни ва Биз қиссаларини айтиб бермаган расулларни (юбордик). Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди»
(163-164-оятлар).

Шунинг учун ҳам Қуръони Карим Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалбларига нозил бўлган илмни «ваҳий» деб номлашга қаттиқ эътибор берган. Чунки Қуръондаги ваҳий тушунчаси Аллоҳ таолонинг бошқа барча набийларга юборган ваҳийсига ўхшаш бўлиши, уларнинг ягона илоҳий масдардан келиб чиққанлиги намоён бўлиши лозим эди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 6 Dec 2019, 06:15
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жума аёмингиз муборак бўлсин.

۩ ⊱•••┈•┈•••⊰✿⊱•••┈•┈•••⊰ ۩
«Tasbeh.uz» каналига уланиш учун қуйдагини босинг! 👇
@tasbehuz_kanali
Tasbeh.uz 29 Nov 2019, 06:32
#МАҚОЛА #ҚЎШНИ
“ҚЎШНИЛАР ЁМОНЛИГИ УЧУН УЙ СОТИЛАДИ”

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَاعْبُدُواْ اللّهَ وَلاَ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالاً فَخُوراً

“Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас” (Нисо сураси, 36-оят).

Оламлар Робби бу оятда биз бандаларини Ўзига ибодат қилишга, ота-оналаримизга, қариндошларимизга, етимларга, мискинларга, яқин, ён қўшниларимизга, ҳамроҳларимизга, кўчада қолиб кетганларга ҳамда хизматкорларимизга яхшилик қилишимизни буюрмоқда.

Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Тўрт нарса саодатдан: солиҳ аёл, кенг уй-жой, яхши қўшни ва ёқимли маркаб (улов), тўрт нарса эса бахтсизликдан: ёмон хотин, ёмон қўшни, ёмон маркаб ва тор уй-жой». Имом Ҳоким, Абу Нуайм «Ҳиля»да, Байҳақий «Шуъабул-иймон»да ривоят қилганлар.

Расмдаги девордаги ёзув:

“Қўшнилар ёмонлиги учун уй сотилади”

Бу жуда ёмон ҳолат. Ёнидаги инсон озорларга чидай олмай кўчиб кетса-я! Қўшнисига, у кўчиб кетишга мажбур бўладиган даражада ёмонлик қилса-я! Бу оғир гуноҳ. Аллоҳ таоло бизни бундай кўнгилсизликлардан асрасин!

Хўш, Сиз қандай қўшнисиз?

Аллоҳ таоло бизни қўшнисига яхшилик қилувчилардан айласин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
@muslimuzportal обуна бўлинг
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 29 Nov 2019, 06:31
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ЮНУС АЛАЙҲИССАЛОМ

ИРОҚДАГИ АККОД ВА БОБИЛ ДАВЛАТИ

Иброҳим алайҳиссаломнинг қавмидан бўлган сумарийларнинг гумроҳлиги ва залолати ортиб борди. Аллоҳ таоло уларнинг устидан золим жамоаларни ҳукмрон қилди.

Минтақага аккодийлар эга бўлиб олишди. Сўнг жануби-ғарбий тарафдан бошқа жамоалар келишди. Улар ерлик аҳоли устидан ғолиб келиб, минтақага ҳукмдорлик қила бошлашди. Улар ўзларига Бобил шаҳрини пойтахт қилиб олишди. Бу давлат гуллаб-яшнади. Бобилликлар зироат ва меъморчилик ишларига алоҳида аҳамият беришди. Уларнинг энг машҳур подшоҳларидан бирининг исми Ҳаммурапи (мил. авв. 1792-1750 йилларда ҳукмронлик қилган) эди. У «Ҳаммурапи шариати» деб танилган қонунларни жорий қилди. Мана шу қонунлар ер юзида башарият тарихидаги инсонлар чиқарган илк қонунлар мажмуаси бўлади. Бу қонунлар одамлар устидан ҳукмронлик қилиш ва уларга эга чиқиш мақсадида чиқарилган эди.

Ҳаммурапининг ўлими билан у чиқарган қонунлар ҳам йўқ бўлиб кетди. Унинг қавми эса ҳайкаллар ва юлдузларга ибодат қилишда давом этаверди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларга бошқа қавмларни ҳукмрон қилди. Уларга шимол тарафдан ҳайсийлар (хеттлар) ва мийтонийлар, кейин ошурийлар номли қавмлар келишди. Мазкур қавмлар уларни ҳалокатга учратди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 29 Nov 2019, 06:31
ВАСИЛА ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#дуо

236-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар! Мен бир маърузада эшитишимча, дуо қилаётган киши “Эй Аллоҳ, Пайғамбар алайҳиссаломни ҳурмати дуойимни ижобат қилишингни сўрайман”, - деса дуоси қабул бўлиш эҳтимоли ошаркан. Ҳақиқатда шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим. Васила бу – Аллоҳнинг исм ва сифатлари, Пайғамбарлар, саҳобалар ва солиҳ бандалар, шунингдек яхши амалларни восита қилиб Аллоҳ таолога дуо қилишдир. Бу иш аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, жоиз амал ҳисобланади.
Ҳозирги кунда баъзи инсонлар билимсизлик билан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ёки солиҳ инсонларни дуосида васила қилаётганларни кофирга чиқариб, уларга “мушрик” номини тамға қилиб қўймоқдалар.
Аҳли сунна уламолари ўз асарларида васила қилишнинг жоиз эканига оят ва ҳадислардан қатор далилларни келтиришган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин инсонларни васила қилишга амр қилиб шундай дейди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга васила (восита) излангиз” (Моида сураси, 35-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсонларга Ўзига васила излашларини буюрмоқда. Тафсир китобларида василани Аллоҳнинг исм ва сифатлари, яхши амаллар, пайғамбарлар ва солиҳ бандалар экани айтилган.
Усмон ибн Ҳаниф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир кўзи ожиз киши Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Аллоҳга дуо қилинг, менга шифо берсин”, деди. “Хоҳласанг дуо қиламан. Хоҳласанг сабр қил. Бу сен учун яхшидир”, – дедилар”. “Дуо қилинг”, – деди. Уни яхшилаб таҳорат қилишга ва ушбу дуони ўқишга амр қилдилар: “Аллоҳим! Албатта, мен Муҳаммад – раҳмат Пайғамбари ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Албатта, ушбу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзландим. Аллоҳим! У Зотнинг мен ҳақимдаги шафоатини қабул қил”. Шундан сўнг унинг кўзи очилган ҳолда қайтиб кетди (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривоятлари).
Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи ожиз инсонга дуо қилаётганда Пайғамбарни васила қилиб сўрашни ўргатдилар. Шунга биноан, инсонлар дуоларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ўртага қўйиб ҳожатларини сўрашлари мана шу ҳадисга мувофиқ бўлади.
Манбаларда саҳобаларнинг ҳам васила қилганлари келтирилади. Бу борада Ҳазрати Умарнинг қурғоқчилик вақтида қилган қуйидаги василалари жуда машҳурдир.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қурғоқчилик вақтида Аббос ибн Абдулмутталиб ила Аллоҳдан сув сўраб қуйидагича дуо қилар эди: “Эй Аллоҳим! Биз Сенга Пайғамбаримиз ила васила қилар эдик ва Сен бизни сув билан сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Пайғамбаримиз амакисини васила қиламиз. Бизни сув билан сероб қилгин”. Натижада улар сув билан сероб қилинар эдилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Аҳли суннанинг тўрт мазҳаб уламолари томонидан васила қилишнинг жоиз эканлиги, унинг турлари ҳамда мумкин бўлмаган тавассул масаласини кенг ёритиб берганлар. Жумладан, бир қатор ҳанафий, моликий, шофиий ва ҳанбалий олимлар бу борада асарлар ёзган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, васила қилувчи инсон дуосида ҳақиқий яратувчи, дуоларни ижобат қилувчи Зот фақат Аллоҳ таоло эканига эътиқод қилиши лозим. Шаръан жоиз бўлган васийла “Эй Аллоҳим! Мен Сендан фалон яхши амалим ёки фалон инсоннинг сенинг ҳузурингдаги ҳурмати ила сўрайман” шаклида бўлади. Аксинча, қабрларни зиёрат қилиш чоғида баъзи илмсиз инсонларнинг қабрларга тўғридан-тўғри сажда қилишлари, “Эй фалончи менга фарзанд бер!” ёки “Эй фалончи мени ҳожатимни чиқар!”, – деб сўрашлари шариатимизга мутлақо зид амал ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мусулмон киши қабр зиёрати ҳамда улуғларни васила қилишни шариатга мувофиқ амалга оширмоғи лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
To‘liq o‘qish
Tasbeh.uz 29 Nov 2019, 06:22
Андижон вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17697

@muslimuzportal обуна бўлинг