КОМПАНИЯНИНГ РЕСУРСЛАРИ
Компания ўз олдига қўйилган мақсадларни рўёбга чиқариш учун турли ресурслардан фойдаланади. Улар анъанавий равишда учта асосий гуруҳга бўлинади:
🌎 Табиий ресурслар;
💵 Моддий ресурслар (капитал);
👥 Инсон ресурслари
кабилардан иборат бўлиб, буларни ишлаб чиқариш омиллари деб ҳам аташ мумкин.
Компания ресурсларни харид қилар экан, ташкилий мақсадларга эришиш учун улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади, пахтани қайта ишлаб газмолга айлантиради, дасгоҳларда детал тайёрлайди, автобус ҳайдовчиларини ўқитади ва йўлга юборади.
Мазкур жараён самарали бўлиши учун компания фойдаланиладиган ресурсларнинг қулай нисбатини (уларнинг миқдори, усули, жойи, вақти, ўзаро ҳаракат қилиш муддати нуқтаи назаридан) таъминлаши ёки бошқача айтганда, ресурсларни бошқариши зарур. Бир уйни бир киши уч йил мобайнида қуриши мумкин, ўн кишилик бригада - ғиштдан тўрт ой мобайнида, темир - бетон блокларидан уч кишилик бригада кўтарма кран ёрдамида бир ой ичида қуриши мумкин, бу иш уйнинг бўлажак эгаси эга бўлган мақсад ва маблағларга боғлиқ.
Ресурсларни бошқариш ташкилотни бошқаришга асосланади.
Бизнинг саҳифаларимиз:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER5LEwWWS_LTuNVPA