Бир куни
чумолилар ўртасида бир мусобақа бўлибди. Унда бир баланд чўққини забт этиш керак эди. Мусобақа бошланди. Ҳамма чумолилар чўққига тирмаша бошлабди.
Бири ярмига бориб, иккинчиси ярмига ҳам бормай чўққидан қулабди. Бошқа чумолиларда ҳам шу ҳол кузатила бошлабди.
Яъни ҳеч қайси чумоли уни забт этишга эриша
олмабди. Шунда заиф бир чумоли ҳам чўққи томон оҳиста ҳаракатлана бошлабди.
Кўпчилик уни бу йўлдан қайтаришга уринибди. Ўзларидан келиб чиққан ҳолда у имконсизлигини унга уқтирмоқчи бўлибди. У эса ҳеч кимга парво қилмасмиш. Унинг бу ҳаракатини кибрга йўйишибди. Ўзидан катталарнинг, ўзидан тажрибали чумолиларнинг гапини олмаганликда айбланибди.
Аммо у ҳамон чўққидан юқорига кўтарилаверибди. Ва ниҳоят, уни забт этибди. Ҳамма ҳайрон эмиш. Бу заиф чумолининг қандай бунга эришиши мумкинлигини ҳеч ақлларига сиғдира олишмабди.
Кейинчалик маълум бўлдики, чумоли кар-соқов эди.Кар-соқовлик — ўзни ҳимоя этиш воситаси. Шу билан бирга, ҳар арзимас нарса, шахсларга қимматли вақтни, энергия ва ҳиссий ҳолатни сарф этмаслик рамзи ҳамдир. Кар-соқовлик бир қобиқки, ундан ҳар турли шовқин-сурон, ғийбат-у бўҳтонлар ва шунга ўхшаш инсонни маънан жароҳатлайдиган иллатлар ичга сизиб кирмайди.
@tarixdan_tomchi