Совет даврида ўзбек халқининг муҳожирлик тарихи.
Ўзбек диаспоралари
Тарихиймаълумотларда аҳолининг ўзлари яшаб турганжойларидан кўчиб
туриш жараёни "миграция" деб аталади. Муҳожир тушунчаси эса ўзининг
асл ватанини йўқотган кишиларга нисбатан қўлланилиб, муҳожирлик ҳам
тарихий воқелик сифатида ўзининг узоқ ўтмишига эгадир Инсоният
тараққиёти шуни кўрсатадики, асл ватанларидан ажралган, муҳожирликка
маҳкум бўлган кишиларга ҳеч қачон осон бўлмаган. Тарихни цивилизаци-
он тадқиқ қилиш асосчиларидан бири А. Тойнби фикрича, "Ижтимоий пил-
лапоялардан кўтарилиш қобилиятини камбағаллик ёки таъқиблар таҳдиди
билан ватанини тарк этган ва ўзга юртга бахт излаб борган муҳожирлар ора-
сида кузатиш мумкин. Ижтимоий талафотлар – муҳожирликнинг ўзгармас
ҳамроҳи бўлган. Нотаниш одатлар, удумлар, тил, маҳаллий аҳолининг ирим-
лари муҳожирларга қарши созлангандай уларнинг бор куч-қувватини бегона
атроф-муҳитдаги кишилар орасида ўрнашишга сафарбар қилишга мажбур
қилган"
.
Совет ҳокимияти ўрнатилгунга қадар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида
муҳожирлик жараёни оммавий тус олмаган, унинг кўп ҳолларда якка тартиб-
да мавжудлиги кузатилган. Фақатгина халқ қўзғолонлари, чет эл босқинлари
каби кескин сиёсий воқеалар жараёни кечган пайтларда аҳолининг жабрлан-
ган қисми ўзлари яшаб турган ҳудудлардан қўшни мамлакатларга кўчганлар.
Муҳожирликнинг асосий омиллари: "солиқ зулми", "дон ва нонгамуҳтожлик",
"уруш ва қўзғолонлар пайтида ирригация иншоотларининг издан чиқиши",
"савдо-сотиқ эҳтиёжи", "мусулмонларнинг муқаддас шаҳарлари Макка ва
Мадинага ҳаж зиёрати" кабиларда намоён бўлади.
1917 – 1924 йилларда Туркистон минтақасида кечган сиёсий жараён-
лар туфайли мислсиз муҳожирлик вужудга келди. 1918 йилнинг февраль
ойида Туркистон Мухторияти ҳукумати қонга ботирилгандан сўнг со-
вет ҳукуматидан халқнинг ишончи қайтди. Биринчи демократик маҳаллий
ҳукумат аъзоларининг бир қисми, жумладан, ҳукумат бошлиғи Мустафо
Чўқай ҳам аввал Грузияга, 1921 йилда эса Францияга муҳожирликка жўнаб
кетишга мажбур бўлди.
Кейинчалик Туркистон АССР, БХСР, ХХСР ҳудуди бўйлаб кўчиб ва қочиб
юрганлар ҳам анчагина фоизни ташкил қилиб, ҳукуматлар қочоқларни ўз ер-
ларига қайтариш чора-тадбирларини кўришган. Қочоқларни қайтариш билан
боғлиқ махсус комиссиялар тузилди.
@Tarix_va_Tahlil