Postlar filtri


Sog‘indim oy kabi nurli yuzingni.
Tun qorong‘usidek mayus ko‘zingni.
Hech biri hali ham yodimdan chiqmas.
Sog‘indim sog‘indim degan so‘zingni.

Gohida rasminga nazar solaman.
Hayolan o‘zimcha xabar olaman.
Sen bilan o‘tkazgan kunlarni eslab.
Hammadan bekinib yig‘lab olaman.

Sen ketding kunimda mazmun yo‘qoldi.
O‘rningni yolg‘izlik egallab oldi.
Sensiz urishdan ham tolgan yuragim
Bilsayding alamlar qay kuyga soldi.

Endi olislardan qarayman senga.
Sog‘inchli so‘zlarim atayman senga.
Kim bilan qayerda bo‘lmagin mayli.
Sening Borligingni o‘zi baxt menga.

Umid nihollarim unmay so‘lsada.
Ayriliq armonning ko‘ngli to‘lsada.
Mayli diydorlashish etmasin nasib.
Seni sevar edim gunoh bo‘lsada.

Muallif: Komila Qiz.✍
Muallif huquqi himoyalangan.


@taqdir_izmidan_2022


ГРУПАМИЗ ҚИЗЛАРИ.
🍃🌹🍃
Групамиз қизлари,
Ойдан аъло ўзлари...
Ёниб турар кўзлари,
Танимайман на илож...
🍃🌹🍃
Бири биридан аъло,
Сўзлари бирам доно...
Хар сўзида бор маъно,
Групамиз, қизлари...
🍃🌹🍃
Ҳар қайсиси, ҳар жойда,
Суҳбат қилар, бир жойда.
Эшитсангиз, кўп фойда,
Групамиз, қизлари...
🍃🌹🍃
Сарамжону, саришта...
Моҳир чаққон ҳар ишда..
Гўё улар Фаришта.....
Групамиз, қизлари..
🍃🌹🍃
Узоқ бўлсин, умрингиз,
Яйраб ўтсин, кунингиз...
Бирам гўзал, доносиз,
Групамиз қизлари......
🍃🌹🍃
Ҳар бирингиз, исмингиз...
Ёзолмадим, билинг сиз..
Ҳафа бўлманг, мендан сиз,
Групамиз, қизлари.


@taqdir_izmidan_2022


Гуноҳ заҳарли чаёнга ўхшайди. Чақса қалб бошлиқ бутун танани фалаж қилади. Тана ибодатга, ақл тафаккурга ва тил зикрга ярамай қолади.

Ташдан келаётган ваъз таъмини қалб туймай қўяди. Яхшиямки иймон аталмиш иммунитет бор. Акс ҳолда унинг заҳри инсонни ҳалок қилган бўларди.

Аммо гуноҳ қайта-қайта чаққан танада бир кун иммунитет ҳам ўлади. Бундан Аллоҳ асрасин!


@taqdir_izmidan_2022


Қатъият

Бир болакайнинг туғилганидан чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унга юришни ҳам эпласанг катта гап дейишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!

Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!

Учинчи болакай 11 ёшида бўй гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолиб юрарди. У кейин ФИФАнинг дунёнинг энг яхши футболчисига аталган "олтин тўпи"ни олди. 6 марта!

Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.

Булар: биринчиси — Гарринча; иккинчиси — Харламов; учинчиси — Месси; тўртинчиси эса — Хокинг!

Бу инсонлар қийинчиликларга қарамасдан шу даражаларга эришдилар. Сизда эса булардан кўпроқ имконият, ғайрат ва куч бор. Сиз ҳам ўз бетакрорлигингизни намоён қилинг.


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Салом бердик, яхши инсоним!


Балки бугун менга сўнги тонг,
Балки бугун сўнги имконим,
Умр соат, ураяпди бонг,
Салом бердик, яхши инсоним!

Ибодатдан юзи нурлигим,
Кўзи хумор, сўзи дурлигим,
Соф иймонли, тоғ ғурурлигим,
Салом бердик, яхши инсоним!

Хар саждада минг шукронаси,
Жойномоздир чин кошонаси.
Хақ яратган битта донаси,
Салом бердик, яхши инсоним!

Ғаниматсиз мисли танда жон,
Қадри менинг бошимда осмон,
Кўп йилларга етайлик омон,
Салом бердик, яхши инсоним!

Байрамларни раво кўрганим
Нафасимга ҳаво кўрганим,
Меҳрингиздан даво кўрганим,
Салом бердик яхши инсоним!

Сизни излаб топмасин ғамлар
Эрта ё кеч тўлади камлар,
Тонг аталмуш гўзал шу дамлар
Салом бердик яхши инсоним!

Дуоларим ғамлардан тўсиб,
Чаккангизга райҳонлар осиб
Икки қўлим кўксимга босиб,
Салом бердик яхши инсоним!





Сахар тонгни шу гўзал гуллар ифорини туйиб гўзаллигидан завкланиб кунни Бисмиллах ила бошлаб, бомдодни хузурли ибодат билан бошлаганларга Ассалому алайкум

🍃🌺🌺🌺🍃


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг якшанба куни.
17-ноябрь,2024 йил

Аллоҳ сизга бу кун ниятларингиз ижобат бўладиган қувончли, файзли, омадли кун ато этсин

Аллоҳим бошланган янги кунимизни хайрли, баракали ва сермазмун қилсин!. 🤲

🍂


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

🌥 Якшанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг


@taqdir_izmidan_2022


💦💦💦

#Суратга_қараб _ ижод

ГУЛ БИЛАН ДУНЁ ГЎЗАЛ

Қушнинг панжасида гулни кўрганда,
Ҳаяжондан кулиб, завқландим яна.
Ахир, биз инсонмиз, дўстни кўрганда,
Чиройли атиргул тутайлик яна.

Гулнинг ифорида дунё мужассам,
Қўлингга турганда дилинг яйрайди.
Гул билан муҳаббат, меҳр муштарак,
Гулнинг ифори-ла руҳинг яшнайди.

Айни гулнинг фасли: ҳаммаёқ гулзор,
Гулингга қўшилиб борар садоқат.
Тикани ҳам гўзал, бермайди озор,
Дўстгинам, гул тутгин, гул тутгин фақат.

Берилган даста гул сенгадир ҳамдам,
Қувониб, энтикиб қучиб оласан.
Қучоғингда эриб бўлади малҳам,
Руҳинг самоларда яйраб оласан.

Гулнинг ўзи гўзал, тикани қаттиқ,
Қадалиб қолганда, чекмагин озор.
Гулингга қарагин, юзлари тиниқ,
Ифоринг ҳидлагин, сен гўзал дилдор.

Гул кирган давралар гул каби гўзал,
Вафо-садоқатнинг зиёси шунда.
Қучоқдаги гул-ла куйлайлик ғазал,
Меҳри-оқибатнинг дунёси шунда.

Гулни севганларни севаман жуда...

Олия Равшанова

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


💦💦💦

ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР

Ихтиёрий билим ҳақиқатга яқинлаштириш билан биргаликда дунёқарашни маълум бир қолипга солади. Дунёқараш чегараланиб, ҳақиқатни англаб етиш чала қолиб кетмаслиги учун қўшимча билимлар керак бўлади. Ҳақиқатни тўлиқроқ англаб етиш мақсадида билим олиш жараёни тугалланмайдиган жараёнлар қаторига киради…

© Улуғбек
Инчеон, 04.09.24

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


💦💦💦

ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР

Мендан тасдиқ ахтарманг, менга боғланиб қолманг, мендан қочманг, мен билан тўғри муомалада бўлиб, мендан эркинроқ бўлаверинг…

© Улуғбек
Инчеон, 04.09.24

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


💦💦💦

* Ибрат учун

Англияда ўқиётган ўзбекистонлик талабанинг фикрлари:

• Лондонда тили бурро, тадбир уюштириб “фаол” бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳинд ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб, мактабда олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар “чачворади”. Улар мактабларидан шунақанги тенгламаларни ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компьютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам, бутун гуруҳ, ҳа, ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқаради-ю, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса, ҳалиям кофе турларининг фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб “Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман”, деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларнинг амалиётга татбиқигача...
• Бизнинг яна энг катта айбимиз – бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб, Нью-Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки бу ерда биздаги “фаол талаба”дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун “Компаниям – фахрим” деган видео ясаб келсангиз, ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз, осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма-юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан “илм” сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин.
• Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган, лекин кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос “Мен энг фаол, энг зўр талабаман”, деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча-бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг, биродар...

Ўринов Аҳмаджон

💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💦💦💦

ХУШБЎЙ ГУЛЛИ БОҒ

Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
– Бувижон! Сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнглингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
– Бор албатта, – жавоб берибди онахон, – менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда, юрагим тўла чандиқ бўларди. Ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


💦💦💦

Қиш эшик қоқиб кириб келмоқда. Бизда озгина ҳадик бор. Қишдан қандай чиқамиз?! Соғ-омон баҳорга чиқа оламизми? Бу йил газ бўлармикин? Свет ўчмасмикин?..
Ҳовлимиз ёнидаги чойхонадан шу хаёллар билан ўтиб бораётган эдим чамандек очилиб турган бир бута атиргулга кўзим тушди. Оҳиста ёнига бордим. 4 хил ҳолатда расмга туширдим ва ҳавас билан қарадим...
--- Эҳ, Олия, намунча ҳадикларинг бор. Бу атиргуллардан ибрат олсанг-чи?! Қуёшга қараб, бошини ғоз тутиб турибди. Ўтган ёз-у, келаётган қишни ҳам писанд этмаяпти. Бугуни билан мағрур, атрофга ифорини таратиб яшамоқда, --- дедим пичирлаб ўзимга...

🖊 Олия Равшанова

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


💦💦💦

#ҳикмат.

АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР

1. Закот- сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.

2. Уйланиш- борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.

3. Судхўрлик- Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.

4. Барака- Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.

5. Садақа-  хатоларни ўчирувчи.

6. Масжид- Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.


Абдулқодир Полвонов

🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


💦💦💦

Муҳаббат қонунида шундай дейилади: ким ўлик қалбни тирилтирса, у уникидир...

©️Икром Шариф

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


Бу тонг сен билан янада гўзал!

Нурхон Элмирзаева

💧

Эрта тонг сен билан гўзалдир болам,
Севинчдан кўзимдан оқмоқда жолам.
Умрим бахшидадир аржумандларим,
Тоғдаги очилган қип-қизил лолам.

🖊 Олия Равшанова

💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💦💦💦

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   хушхабарларга бой бўлсин!

🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

💦💦💦


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙

🌸🌙Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,

🌺💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим

🌙🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН

✨🌹Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨🌹Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨🌹Агар кипригингиз силаса уйқу
✨🌹Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

✨🌹Аллоҳга омонатсизлар!

Яқинларга Улашинг.. 🌸


@taqdir_izmidan_2022


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллох доимо сизни асрасин  мехрибоним!!! 🤲🥰

Хайрли кун🌻


@taqdir_izmidan_2022

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.