Сабр косаси тўлиб,
Пичоқ келиб халқумга
Битта «зодагон» чиқиб,
«Гўштхўр» - деди халқимга...
Меъёрдан сал ортиқча
«Ебмиз» гўштни, қаранга...
«Пастга тушинг» «бойвучча»
Халқ юрибти аранга...
Чироқчида чироқ йўқ
Юрибмиз шамлар ёқиб.
Лекин дўстим кўнгил тўқ
Ой чиқса ойга боқиб...
Кўп истеъмол қилибмиз
электрни, билсангиз...
Бирам беғам юрибмиз
Агар ўйлаб кўрсангиз...
Синглимнинг рўмолига...
Ёпишиб қолди «тил»и
Отамнинг соқолига
Ўрганмади ҳеч «дил»и...
Шундай ажиб замонда
Челлендж бўлди «лаган»лар
Кимдирлар ким томонда
«Узр» сўраб қолганлар...
Қонун учун қонини
Кимлардир тўкиб ишлар,
Кимлар ширин жонини
Ўйлаб жим тилин тишлар...
Икки ярим миллиондан
ортиқ маош ололмай,
Партиялар сўз қотмоқда
Халқ устидан «кулолмай!»
Тунов куни эшиттим,
Тошкентдан келди «хабар»
«Республика» бўлибди
«Ёлғон» бўлмаса агар.
У ерда ҳамма шодон,
ҳамма қулайликлар бор
«Прописка» дарди йўқ,
Барча тақиқлар бекор...
Чегараси йўқ асли,
У ерни таърифлашни
Қулай хатто ҳар фасли
«Туш» кўрасан «яшашни»...
Дилдан чиқиб сўзларим,
Билмасдан ёзиб қўйдим.
Эрта тинч яшаш учун,
«Узр»ни ЁДЛАБ қўйдим! 😉
© Ф.Жалолов
📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
👉 https://telegram.me/TANQIDUZB
Пичоқ келиб халқумга
Битта «зодагон» чиқиб,
«Гўштхўр» - деди халқимга...
Меъёрдан сал ортиқча
«Ебмиз» гўштни, қаранга...
«Пастга тушинг» «бойвучча»
Халқ юрибти аранга...
Чироқчида чироқ йўқ
Юрибмиз шамлар ёқиб.
Лекин дўстим кўнгил тўқ
Ой чиқса ойга боқиб...
Кўп истеъмол қилибмиз
электрни, билсангиз...
Бирам беғам юрибмиз
Агар ўйлаб кўрсангиз...
Синглимнинг рўмолига...
Ёпишиб қолди «тил»и
Отамнинг соқолига
Ўрганмади ҳеч «дил»и...
Шундай ажиб замонда
Челлендж бўлди «лаган»лар
Кимдирлар ким томонда
«Узр» сўраб қолганлар...
Қонун учун қонини
Кимлардир тўкиб ишлар,
Кимлар ширин жонини
Ўйлаб жим тилин тишлар...
Икки ярим миллиондан
ортиқ маош ололмай,
Партиялар сўз қотмоқда
Халқ устидан «кулолмай!»
Тунов куни эшиттим,
Тошкентдан келди «хабар»
«Республика» бўлибди
«Ёлғон» бўлмаса агар.
У ерда ҳамма шодон,
ҳамма қулайликлар бор
«Прописка» дарди йўқ,
Барча тақиқлар бекор...
Чегараси йўқ асли,
У ерни таърифлашни
Қулай хатто ҳар фасли
«Туш» кўрасан «яшашни»...
Дилдан чиқиб сўзларим,
Билмасдан ёзиб қўйдим.
Эрта тинч яшаш учун,
«Узр»ни ЁДЛАБ қўйдим! 😉
© Ф.Жалолов
📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
👉 https://telegram.me/TANQIDUZB