ВМ_78_11_02_2025_й_Ўқувчиларни_касб_ҳунарга_ўқитишда_тадбирокорлик.pdf
Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (78-сон, 11.02.2025 й.) билан “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди
Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
— умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;
— умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби;
— тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш асослари;
— умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.
Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.
2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга экскурсиялар ташкил этилади.
2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади.
https://t.me/talimxujjatlari