TA'LIMGA OID HUJJATLAR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Endilikda sizlarni ta'limga oid oxirgi chiqqan:
1. Yangiliklar
2.Qarorlar
3.Buyruqlar bilan tanishtirib boramiz
Kanalga qo‘shilishga 25.11.2021 yildan ruhsat etildi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ПҚ-452.pdf
331.4Kb
⚡️2024 йил 28 декабрдан 2025 йил 3 январгача дам олиш куни деб эълон қилинди

Президент қарори имзоланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:
28 декабрь5 кунликлар учун дам олиш куни 6 кунликлар учун иш куни;
29 декабрь — умумий дам олиш куни;
30 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
31 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
1 январь — Янги йил байрами;
2 январь — 5 кунликлар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни.


https://t.me/talimxujjatlari


404-buyruq (жамланган).pdf
972.6Kb
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
MAKTABGACHA VA MAKTAB TA’LIMI VAZIRINING 2024 YIL 18-DERABRDAGI 404-SONLI
BUYRUG‘I
Maktabgacha va maktab ta’limi tashkilotlari xodimlarini
2025-yil malaka oshirish kurslarida o‘qitish rejasini
tasdiqlash to‘g‘risida
https://t.me/talimxujjatlari


7271575.pdf
3.3Mb
⚡️Энди педагог ходимлар учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 867-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) йўлга қўйилиши;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

https://t.me/talimxujjatlari

30.5k 2 939 13 22

ММТВ 2024 йил ҳужжатлар.pdf
94.8Kb
Мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид 2024 йилда қабул қилинган ҳужжатлар

Барчаси бир файлда

Murojaatlar uchun:
https://t.me/talimxujjatlari

23k 2 1.3k 18 42

Янги йил байрами бўйича.pdf
227.8Kb
ММТВ нинг 17.12.2024 йилдаги Янги йил байрамини ўтказиш тўғрисидаги 04-37-4269-сонли хати
https://t.me/talimxujjatlari

52.2k 11 1.9k 4 12

Менинг мактабим .pdf
2.6Mb
⚡️"Менинг мактабим" лойиҳасига старт берилди.

Ушбу лойиҳа учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан:
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида "Менинг мактабим" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг 2025 йил учун харажатлар сметасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади;

➖ ушбу маблағ "Менинг мактабим" лойиҳаси доирасида 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарларга сарфланади
https://t.me/talimxujjatlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида фаолият олиб бораётган малака тоифали ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш бўйича қўлланма


ҚЎШМА_ХАТ_2025_йил_бюджетни_шакллантириш.pdf
1.0Mb
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йили учун синф комлектлари, тарификация рўйҳатлари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини шакллантириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

https://t.me/talimxujjatlari

34k 8 1k 2 23

Умумтаълим муассасаларида 2025 йил учун харажатлар сметасини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар:


1. Синф комплектларини тасдиқлаш (муддат: 13 декабргача);

Синф комплектларини 10 декабр ҳолатига қайтадан тасдиқлаб, молия органларига тасдиқлаш учун юборилади (эски титул қайтарилмайди, янги титул тасдиқланганидан сўнг эскиси автомат архив ҳолатига ўтади)

Бюджет интизомига риоя қилган ҳолда синфларни комплектлаш ҳамда кам комплектли синфлар ва якка тартибдаги ўқувчиларни дастурга тўғри киритиш керак

2. Тарификация рўйҳатлари шакллантириш бўйича маълумотларни дастурга киритиш (муддат: 16 декабргача);

Янги тасдиқланган синф комлектларида ўзгариш бўлган синфларни сеткаси архив ҳолатига тушади ва шу синфлар бўйича дарс соатлари қайтадан шакллантирилади.

Синф раҳбарлиги, директор жамғармадан ҳар ойлик устама, информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақлар эрп дастури орқали шакллантирилади.

3. Тарификация рўйҳатларини тасдиқлаш (муддат: 18 декабргача);

4. Штатлар жадвалини тасдиқлаб, вазирликка электрон дастур орқали юбориш (муддат: 20 декабргача);

Штатлар жадвалини белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб, тасдиқлаш (Бунда, кам комплектли синфларни битта синф деб инобатга олиш керак)

5. Харажатлар сметасини тасдиқлаб, вазирликка юбориш (муддат: 23 декабргача)

Белгиланган муддатларда ишларни ташкил этишингиз сўралади!

34.5k 0 1.4k 11 27

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Умумтаълим муассасаларида 2025 йил учун харажатлар сметасини шакллантириш бўйича қўлланма:


Жорий йил декабр ойида синф комплектлари ва тарификация рўйҳатларини яратиш


PQ-421 (Jamoaviy sport turlari).pdf
8.3Mb
“Maktab ligasi”, “Talabalar ligasi”, “Oliy ta'lim kubogi” va “Rektor kubogi” musobaqalari o'tkaziladi

“Jamoaviy sport turlarini rivojlantirish va iqtidorli yoshlarni saralab olish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida”gi
Prezident qarori (PQ-421-son, 04.12.2024 y.) qabul qilindi

🔰Qarorga ko'ra, 2025/2026 o'quv yilidan barcha davlat universitetlarida voleybol, basketbol, gandbol, regbi, chim ustida xokkey, suv polosi jamoaviy sport turlari bo'yicha, boshqa davlat oliy ta'lim muassasalarida kamida 3 ta jamoaviy sport turlari bo'yicha sport klublari tashkil etiladi.

🗓 2025/2026 o'quv yilidan jamoaviy sport turlari bo'yicha quyidagi sport musobaqalarini o'tkazib borish yo'lga qo'yiladi:

🔹“Maktab ligasi”;
🔹“Talabalar ligasi” va “Oliy ta'lim kubogi”;
🔹“Rektor kubogi”.

2025/2026 o'quv yilidan boshlab maktab sport klublarida kamida 2 ta jamoaviy sport turlarini rivojlantirish hamda 2 mln nafar o'quvchini qamrab olish rejalashtirilgan.

https://t.me/talimxujjatlari


275-сон 21.12.2005.PDF
294.3Kb
2024 йил 30.09 да киритилган ўзгартишлар билан
https://t.me/talimxujjatlari

32.3k 0 1.1k 4 11

2025 йил таътил жадвали.docx
15.0Kb
2025 йилга оид таътиллар жадвалидан намуна.

Юқорида таътиллар жадвалини касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш ҳақидаги ҳужжатлардан намуналар берилди.

Энди, эса асосий ҳужжатдан, яъни 2025 йилга оид таътиллар жадвалидан намуна

Эътибор беринг, жадвалнинг охирги устунида таътил беришдан 15 кун олдинги огоҳлантириш кўрсатилган.

Бу МК 228-моддасидаги талабдир, яъни иш берувчи таътил жадвалидаги таътил бошланишидан 15 кун олдин ходимни огоҳлантириш керак.

Бунинг қулай йўлларидан бири, 15 кун олдин жадвалга имзо қўйдиришдир.

https://t.me/talimxujjatlari

32.8k 0 1.5k 1 15

Таътил_жадвалини_келишиш_ҳужжатлари.docx
15.3Kb
Декабрь ойи кейинги – 2025 йил учун таътиллар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ойидир.

МК 228-моддасига асосан таътил жадвали кейинги йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.

Демак, иш берувчи таътиллар жадвалини тасдиқлаш (имзолаш)дан аввал, уни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиши керак.

Келишиш МК 15-моддаси асосида амалга оширилади, яъни иш берувчи аввал касаба уюшмаси қўмитасига жадвални илова қилиб, тақдимнома беради.

Ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси (3-5 ёки 7 кишилик) бўлса, келишиш коллегиал тартибда ҳал бўлади. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши бўлади ва бу йиғилишда таътиллар жадвали лойиҳаси муҳокама қилиниб, уни маъқуллаш ҳақида йиғилиш баёни расмийлаштирилади. Кейин касаба уюшмаси қўмитаси раиси жадвални “Келишилди” қисмига имзо қўяди.

Агар бир нафар ходимлар вакили бўлса, жадвалнинг келишиш қисмига унинг ўзи имзо қўйса етарли.

Юқорида келишиш ҳужжатларидан намуналар берилмоқда
https://t.me/talimxujjatlari


7235571.pdf
1.8Mb
❗️Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида
2024 йил 22 ноябр ПҚ-400-сонли Президент қарори қабул қилинди.

Маданият соҳаси, мусиқа ва санъат мактабида ишловчи танишларга юбориб қўйинг

https://t.me/talimxujjatlari


ПҚ-392 15.11.2024.doc
33.1Kb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
https://t.me/talimxujjatlari


ПҚ-391 15.11.2024.doc
29.1Kb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
https://t.me/talimxujjatlari


Иш_ҳақи_табелини_ходимлар_билан_ишлаш_бўлими_ходими_киритиши.pdf
297.9Kb
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқарув органларида (тизимдаги мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари) ходимлар билан ишлаш мутахассиси ёки унинг вазифаси юклатилган ходимлар томонидан “UzASBO-2” дастурий мажмуасига иш куни табелларини киритилиши бўйича кўрсатма хати.

https://t.me/talimxujjatlari

45.4k 1 1.8k 30 17

ҚЎШМА_ХАТ_Иш_ҳақи_табелини_ходимлар_билан_ишлаш_бўлими_ходими_киритиши.pdf
730.8Kb
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим муассасаларида ходимлар билан ишлаш мутахассиси ёки унинг вазифаси юклатилган ходимлар томонидан “UzASBO-2” дастурий мажмуасига иш куни табелларини киритилиши бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

https://t.me/talimxujjatlari

40.5k 2 1.7k 2 14

5-6 вазирлик.pdf
311.8Kb
ММТВ нинг 2024 йил 19.11 даги 02-28-1612 сонли хати
5-6 синфларда "АҲА! Математика" дарсликларини жорий этиш бўйича
https://t.me/talimxujjatlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.