📌 Янгийўл тумани 28-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Йўлдошева Мафтуна Шерали қизи 2011-2012 ўқув йилида мактабнинг 1-синфига қабул қилинган. Мафтуна физика фанига қизиқади ва мактабнинг физика фани тўгарагига қатнашади. Мафтуна ўзининг қизиқиши ва изланишлари натижасида дала шароитларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича содда ва қулай “Митти Микро ГЭС” ускунасини ихтиро қилди. Конструкциянинг афзалликлари шундаки, ундаги генераторлар сонини кўпайтириш орқали электр қувватини бир неча баробарга ошириш мумкин. Унинг ихтироси хақидаги мақолалар “Гулхан” хамда “ХХI аср технологиялари” журналларида чоп этилган. Хозирдги кунда Мафтуна ўз устида ишлаб, бор эътиборини янги ихтироларга қаратган. Биз бундай ўқувчиларимиз борлигидан фахрланамиз.
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇
Telegram | Facebook
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇
Telegram | Facebook