📌 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтимизда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги қарорида улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, шунингдек халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсад қилинди.
Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган мазкур олимпиада ҳам информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича халқаро олимпиадаларга Ўзбекистон терма жамоасини шакллантиришнинг саралаш босқичларидан биридир.
Ушбу олимпиадада 2018-2019 ўқув йилида ҳудудий халқ таълими ва касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан ўтказилган асосий фан олимпиадасининг III босқичида ғолиб бўлиб (1-2-3-ўрин), ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф, академик лицейларнинг 1- ва 2-босқич ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 3-босқичида таҳсил олаётган 100 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар иштирок этади. Иштирокчилар олимпиадада 5 та дастурлашга доир масалаларни 3 соат мобайнида C++, Pascal ва Delphi дастурлаш тилларидан фойдаланиб ечишлари керак бўлади.
Информатика ва ахборот технологиялари олимпиадасига Муҳаммад ал-Хоразмий номининг берилиши бежиз эмас. Шу фаннинг асоси ҳисобланган “алгоритм” тушунчаси буюк бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидан келиб чиққан. Бугунги кунда биз фойдаланадиган ўнлик позицион ҳисоблаш системаси ва шу системадаги амалларнинг дунёга тарқалишига Ал-Хоразмийнинг “Арифметика” рисоласи сабаб бўлган. Ўз давридаги илм-фаннинг деярли барча соҳаларида тадқиқотлар олиб бориб, 20 га яқин асарлар яратган. “Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”, “Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб”, “Қўшиш ва айириш ҳақида китоб” асарлари илм-фан тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси ғолиблари Халқ таълими вазирилиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан диплом ҳамда мукофотлар билан тақдирланади. Энг юқори балл тўплаган дастлабки 20 нафар иштирокчи иқтидорли ўқувчилар захирасига қабул қилинади ҳамда 2020 йилда Сингапур давлатида ўтказиладиган 32-халқаро информатика олимпиадасида (IOI-2020) иштирок этувчи миллий терма жамоасини шакллантириш бўйича саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Манба: Халқ таълими вазири канали
➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали