Ta’lim yangiliklari

@talimda Yoqdi 4 10 000 + O‘zP
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.
https://t.me/joinchat/AAAAAFNm6gybdrhwSZG0CA
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim
Indeksga qo‘shilgan
08.11.2018 01:17
reklama
⚠️ O'z kanalingizdan daromad k'oring
Bitta Postdan 100 000 so'm pul ishlab oling
⚠️ Заработай на своем канале!
Заработай от 100 000 сум c одной публикации
Зарабатывай до 35% в месяц на Bitcoin
LocalBitcoins У тебя в телефоне! Бот для трейдера
71 937
ta obunachilar
~9.2k
1 ta e’lon qamrovi
~108.3k
kunlik qamrov
~21
ta e’lon 1 kunda
12.8%
ERR %
25.41
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
434 ta kanal eslovlari
89 ta e’lonlar eslovlari
182 ta repostlar
Olmaliq 20 IDUM
14 Nov, 04:49
Olmaliq 20 IDUM
14 Nov, 04:49
Respublika ta'lim markazi
Xalq Ta'limi Xodimlari
Xalq ta’limi vazirligi
Navoiy viloyat xtb
11 Nov, 10:05
Olmaliq 20 IDUM
Olmaliq 20 IDUM
SHAHRIMIZ YANGILIKLARI
O'qituvchilar uchun:
Navoiy viloyat xtb
Respublika ta'lim markazi
31 Oct, 18:43
15 Школа
31 Oct, 10:26
Olmaliq 20 IDUM
28 Oct, 19:23
Angren shahar 8- maktab
28 Oct, 16:38
@talimda iqtibos olgan kanallari
Xalq ta’limi vazirligi
12 Nov, 10:13
CICT public education
Xalq ta’limi vazirligi
Xalq ta’limi vazirligi
11 Nov, 08:57
Xalq ta’limi vazirligi
11 Nov, 06:07
Samarqand viloyati XTB
10 Nov, 18:55
Xalq ta’limi vazirligi
Xorazm VXTB matbuot kanali
Samarqand shahar XTB
9 Nov, 07:31
Yangiyo'l tuman XTB
Xalq ta’limi vazirligi
CICT public education
Xalq ta’limi vazirligi
Maktab menejeri
A.Avloniy nomidagi MOI
Bo'stonliq ziyolilari
Xalq ta’limi vazirligi
Xalq ta’limi vazirligi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 22:33
​​📌 6,5 миллиондан ортиқ обуначи (фолловер) ларига эга саҳифада Буюк алломамиз Ал-Хоразмийнинг инсон хулқи ва тарбиясининг нақадар муҳимлигини оддий арифметика орқали тушунтириб берганини кўриб қолиб чин дилдан хурсанд бўлдим.

Бутун дунё эътироф этадиган шундай алломалар етишиб чиққан юрт фарзандлари, албатта илм-фан бўйича дунёда етакчи даражага кўтарилишлари шарт.

Инглиз тилида ёзилган ушбу гапларнинг интернетда бошқа манбадан олинган таржимаси (шуни ўзбек тилида ёзган сайт муаллифларига алоҳида раҳмат):

"Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000."

✍️ Халқ таълим вазири Шерзод Шерматовнинг Fecabook даги саҳифасидан олинган

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 22:02
​​📌 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтимизда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги қарорида улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, шунингдек халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсад қилинди.
Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган мазкур олимпиада ҳам информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича халқаро олимпиадаларга Ўзбекистон терма жамоасини шакллантиришнинг саралаш босқичларидан биридир.
Ушбу олимпиадада 2018-2019 ўқув йилида ҳудудий халқ таълими ва касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан ўтказилган асосий фан олимпиадасининг III босқичида ғолиб бўлиб (1-2-3-ўрин), ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф, академик лицейларнинг 1- ва 2-босқич ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 3-босқичида таҳсил олаётган 100 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар иштирок этади. Иштирокчилар олимпиадада 5 та дастурлашга доир масалаларни 3 соат мобайнида C++, Pascal ва Delphi дастурлаш тилларидан фойдаланиб ечишлари керак бўлади.
Информатика ва ахборот технологиялари олимпиадасига Муҳаммад ал-Хоразмий номининг берилиши бежиз эмас. Шу фаннинг асоси ҳисобланган “алгоритм” тушунчаси буюк бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидан келиб чиққан. Бугунги кунда биз фойдаланадиган ўнлик позицион ҳисоблаш системаси ва шу системадаги амалларнинг дунёга тарқалишига Ал-Хоразмийнинг “Арифметика” рисоласи сабаб бўлган. Ўз давридаги илм-фаннинг деярли барча соҳаларида тадқиқотлар олиб бориб, 20 га яқин асарлар яратган. “Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”, “Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб”, “Қўшиш ва айириш ҳақида китоб” асарлари илм-фан тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси ғолиблари Халқ таълими вазирилиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан диплом ҳамда мукофотлар билан тақдирланади. Энг юқори балл тўплаган дастлабки 20 нафар иштирокчи иқтидорли ўқувчилар захирасига қабул қилинади ҳамда 2020 йилда Сингапур давлатида ўтказиладиган 32-халқаро информатика олимпиадасида (IOI-2020) иштирок этувчи миллий терма жамоасини шакллантириш бўйича саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Манба: Халқ таълими вазири канали

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 21:09
📌 2019 йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент вилояти халқ таълим бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси хамкорликда, Янгилйўл туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари вакиллари ҳамда умумтаълим мактабларининг Чақириққача ёшларни тайёрлаш ўқитувчилари иштирокида умумтаълим мактабларида ЧҚБТ фани ўқув моддий базасини бутлаш мақсадида ўқув қуроллари ва моддий воситалар белгиланган тартибда тақсимот асосида тарқатилди.

✍️ Янгийўл тумани халқ таълими бўлими

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 20:57
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ҳокимлик вакиллари, Оҳангарон шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактаби директорлари, маънавиятчилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда 300 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишди.

Батафсил: 👉 http://cc.uz/1646k

✍️ Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 20:05
📌 2019 йилнинг 15 ноябр куни Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси хамкорликда, Янгилйўл туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари вакиллари ҳамда умумтаълим мактабларининг Чақириққача ёшларни тайёрлаш ўқитувчилари иштирокида умумтаълим мактабларида ЧҚБТ фани ўқув моддий базасини бутлаш мақсадида ўқув қуроллари ва моддий воситалар белгиланган тартибда тақсимот асосида тарқатилди.

✍️ Янгийўл тумани халқ таълими бўлими

📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 19:33
Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Қоракўл тумани ҳудудларида фуқаролар билан учрашуви чоғида Вахим қишлоғида жойлашган 45-умумтаълим мактабидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

https://telegra.ph/%D2%9Bucho%D2%9B-ochib-maktablarga-borajlik-11-15
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 14:21
📌 2019 йилнинг 15 октябр куни Тошкент вилояти Халқ таълим бошқармаси ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси хамкорликда, Янгилйўл туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари вакиллари ҳамда умумтаълим мактабларининг Чақириққача ёшларни тайёрлаш ўқитувчилари иштирокида умумтаълим мактабларида ЧҚБТ фани ўқув моддий базасини бутлаш мақсадида ўқув қуроллари ва моддий воситалар белгиланган тартибда тақсимот асосида тарқатилди.

✍️ Янгийўл туман ХТБ ҳамда Янгийўл шаҳар ХТБ томонидан хамкорликда тайёрланди

📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 14:09
Тошкент вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 24 октябрдаги 35/1-ққ ХДФУ қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 15 ноябр куни Мудофаа ишлари бошқармаси, туман, шаҳар мудафаа ишлари бўлимлари, Халқ таълими бошқармаси, Янгийўл туман ва Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлими вакиллари ҳамда умумтаълим мактабларининг Чақириққача ёшларни тайёрлаш ўқитувчилари иштирокида умумтаълим мактабларида ЧҚБТ фани ўқув моддий базасини бутлаш мақсадида ўқув қуроллари ва моддий воситалар тарқатилди.
Тадбир давомида ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича таълим олаётган чақирилувчилар томонидан спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича намунали чиқишлари намойиш этилди. Сўнгра чақирилувчилар ва Янгийўл шаҳар 5-умутаълим мактаби ўқувчилари тантанали марш ва саф қўшиғи билан тадбирни якунлаб беришди.

✍️ Янгийўл туман ХТБ ҳамда Янгийўл шаҳар ХТБ томонидан хамкорликда тайёрланди


➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 08:40
Учитель русского языка школы 7 города Ангрена Дусматова Хонбиби Аблазизовна провела открытый урок на тему: Экскурсия в осенний парк в 3 елассе

@talimda
Ta’lim yangiliklari 15 Nov, 07:54
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 19:48
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 19:13
📌 Байроғимиз – фахру ғуруримиз

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 19:02
“ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ” мавзусида психологик тренинг бўлиб ўтди.

Давлатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Шайхонтоҳур тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 324-сонли умумий ўрта таълим мактабида 42-А мактаб психологи С.Қаххоров томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасида туман психологлари учун психологик тренинг ўтказилди.

Ушбу психологик тренингда, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишда амалий психологлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, девиант хулқ-атворли ёшларни олдиндан аниқлаш бўйича психодиагностик ишларни ташкил этиш, хулқи оғишган ёшлар билан психокоррекцион ишларни ташкил этиш, назоратга муҳтож ёшларнинг ота-оналари ва оила аъзолари билан ишлашнинг илғор усулларидан фойдаланиш бўйича амалиётчи психологларга янги билимлар берилди.

✍️ Шайхонтоҳур туман ХТБ

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 14:46
📌 “Ўзбекистон” телеканали “Келажакка йўл” дастурида халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар ҳақида кўрсатув

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 14:10
ОТКРЫТИЕ МЕСЯЧНИКА РУССКОГО ЯЗЫКА В СРЕДНЕЙ ШКОЛЕ № 41 КУЙИЧИРЧИКСКОГО РАЙОНА ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ. ЧИНПУЛАТОВА АЗИЗА ПАРДАБАЕВНА - УЧИТЕЛЬ РУССКОГО ЯЗЫКА И ЛИТЕРАТУРЫ ВЫСШЕЙ КАТЕГОРИИ.
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 13:25
📌ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРИИ” АСОСИДА ҲАМКОРЛИК

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида вилоят Халқ таълими бошқармаси, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Тошкент вилояти умумтаълим мактаблари рейтингини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Йўл харита”си ишлаб чиқишга мўлжалланган учрашув бўлиб ўтди.

✍️Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти Ахборот хизматлари

📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 10:20
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат тили хақида” Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479 сонли қарори ва Халқ таълими вазирининг 2019 йил 8 октябрдаги 326-сонли буйруғи асосида барча умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим ифтихорим” мавзусида иншолар ҳамда ижодий ишлар танлови ўтказилди.
Мазкур танловнинг Республика босқичида Тошкент вилояти умумтаълим мактабларининг 12 нафар ўқувчилари совринли ўринни қўлга киритдилар. Жумладан, “Ўзбек тилим ифтихорим” мавзусида ёзилган иншолар танлови йўналишида Юқори Чирчиқ тумани 17-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Эранбаева Балжан, Паркент тумани 14-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Шерикбаева Инобат 1-ўринни эгалладилар.
Фахрли 2 ўринга эса, Бўка тумани 46-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Сафарбекова Ойдин, Паркент тумани 48-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ортиқалиева Нилуфар сазовор бўлди.
. Совринли 3-ўринга Тошкент тумани 3-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Кагаева Зарина, Бўка тумани 32-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Жумакулова Акмарал, Юқори Чирчиқ тумани 2-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Кошкинбеков Элбек, Тошкент тумани 29-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Абдувалиева Гўзал, Юқори Чирчиқ тумани 2-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Зиятова Хуршида, Паркент тумани 15-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси Эркинова Лайло лойиқ деб топилди.
Танловнинг “давлат тили challenge” ижодий ишлар йўналишида Чирчиқ шаҳар 5-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Феоктистов Димитрий 1-ўрин, Тошкент туманининг 13-мактаб жамоаси 2-ўринни қўлга киритдилар.

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 09:54
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат тили хақида” Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479 сонли қарори ва Халқ таълими вазирининг 2019 йил 8 октябрдаги 326-сонли буйруғи асосида барча умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим ифтихорим” мавзусида иншолар ҳамда ижодий ишлар танлови ўтказилди.
Мазкур танловнинг Республика босқичида Тошкент вилояти умумтаълим мактабларининг 12 нафар ўқувчилари совринли ўринни қўлга киритдилар. Жумладан, “Ўзбек тилим ифтихорим” мавзусида ёзилган иншолар танлови йўналишида Юқори Чирчиқ тумани 17-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Эранбаева Балжан, Паркент тумани 14-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Шерикбаева Инобат 1-ўринни эгалладилар.
Фахрли 2 ўринга эса, Бўка тумани 46-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Сафарбекова Ойдин, Паркент тумани 48-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ортиқалиева Нилуфар сазовор бўлди.
. Совринли 3-ўринга Тошкент тумани 3-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Кагаева Зарина, Бўка тумани 32-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Жумакулова Акмарал, Юқор Чирчиқ тумани 2-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Кошкинбеков Элбек, Тошкент тумани 29-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Абдувалиева Гўзал, Юқори Чирчиқ тумани 2-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Зиятова Хуршида, Паркент тумани 15-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси Эркинова Лайло лойиқ деб топилди.
Танловнинг “давлат тили challenge” ижодий ишлар йўналишида Чирчиқ шаҳар 5-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Феоктистов Димитрий 1-ўрин, Тошкент туманининг 13-мактаб жамоаси 2-ўринни қўлга киритдилар.

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 09:54
В рамках месячника русского языка и литературы и недели толерантности в 11"А"классе школы 25 г. Чирчика по приглашению учителя рус. яз. Нигматуллаевой Д. М. председатель РКЦ(рус. культурный центр) г. Чирчика Лагутова И. А. и заместитель председателя РКЦ Потанина Т. А. провели "Филологический ринг" по 4 этапам. Ринг прошел очень интересно. Все участники были награждены памятными сувенирами и календариками.
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
Ta’lim yangiliklari 14 Nov, 09:22