Talabalar kanali 🏢


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


O'zbekistondagi barcha talabalarni bitta joyda jamlagan kanal guruh biz bilan qoling Oliy ta'limga va ta'limga oid hamda Siyosiy xabarlarning so'ngi xabarlari faqat bizda!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Жуда содда ва жўн тушунтирибди)

@TalabauzYosh


Top-500 talikka kirgan oliygoh bitiruvchilariga qo‘shimcha ustamalar beriladi

Xalqaro reytinglarda birinchi 500 talikka kirgan oliygohni bitirgan yoki ilmiy daraja olgan xodimlar oyligiga qo‘shimcha ustamalar to‘lanadi.
Qo‘shimcha ustamalar Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi, yosh mutaxassis va uning ish beruvchisi o‘rtasida tuzilgan shartnoma asosida har oyda to‘lab boriladi. Shartnoma 3 yilgacha muddatga tuziladi. To‘lovlar ish beruvchi tomonidan amalga oshiriladi.

@TalabauzYosh




❗️Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.

Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.

Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 баллик мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.

Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.

Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@TalabauzYosh


40 yoshgacha bo‘lgan TOP-35 ta yosh rahbar

@TalabauzYosh


Ҳукумат қарори билан Кадирходжаев Аъзам Алишерович Геология фанлари университети ректори лавозимига тайинланди.

@TalabauzYosh


⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бир қатор корхона ва ижтимоий объектларга ташриф буюради.

Шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишади.

Давлатимиз раҳбари баҳорги кўчат экиш тадбирларида иштирок этиши ҳам режалаштирилган.

@TalabauzYosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати

@TalabauzYosh


🤦‍♂️



@TalabauzYosh


Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи оширилмоқда

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғчалар директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин мактаб директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилишига эришилади.

– 2026 йил 1 январдан бошлаб мактабларнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

@TalabauzYosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Ҳоли байрами нишонланди

Институт матбуот хизматидан бизга маълум қилишларича ҳозирда бу ерда мингдан ортиқ ҳиндистонлик ўқийди.

Таълим тўлов шартномаси асосида бўлиб, йилига 3500 доллардан ортиқ тўланади.

- «Бугун институтимизда ҳақиқий ранглар жилосига тўла байрам кечмоқда! Бу лаҳзалардаги қувонч, дўстлик ва ранг-баранглик муҳитини сўз билан ифодалаш қийин!», дейди институт матбуот котиби Шокир Нормуҳаммедов

Маълумот учун, Ҳиндистондан ташқари олий таълим муассасасида Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Канада, Афғонистон, Нигерия, Бангладеш каби давлатлари билан қўшма таълим дастурларига мувофиқ бир ярим мингга яқин чет эллик талабалар ўқишади.

Шу йилдан бошлаб ҳамкорлик шартномасига асосан БААнинг Гулф тиббиёт университети 100 нафар талабаси ҳам магистратура босқичида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида таҳсил олишни бошлайди. Бу орқали институтга йилига яна 1 млн доллар инвестиция жалб қилинади.
@TalabauzYosh


Hisobot davrida Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tizimi bo‘yicha 147 ta korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarlik qayd etilgan.

Shu sababli davlat xaridlari jarayonlarini shaffoflashtirish hamda manfaatlar to‘qnashuvini oldini olish bo‘yicha qat’iy choralar ko‘riladi.

@TalabauzYosh


Жиддий айблов

Журналист Исмат Хушев томонидан Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевичга нисбатан жуда жиддий айбловлар илгари сурилмоқда.

@TalabauzYosh


Ўзлаштиришга қараб грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди

Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга эса қўшимча грантлар ажратилди.

@TalabauzYosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Автобусларга ортиқча юк билан чиқилганда қўшимча тўлов тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда

"Ушбу тизим жорий этилгач, йўловчилар Atto карталар ёки банк карталари орқали ортиқча юк учун ҳам тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар. Янги тизим яқин кунларда ишга туширилади", — дейди у.

Манба

@TalabauzYosh


Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди.Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

Францияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мери Анн Идалго билан учрашди.

Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шаҳарсозликни режалаштириш, "яшил" ҳудудлар барпо этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, рақамлаштириш, шунингдек, шаҳар коммуникацияларини модернизация қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш борасида тажриба алмашиш шулар жумласидан.

Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.

@TalabauzYosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿🤝🇫🇷.

@TalabauzYosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Taлабалар_диққатига

Энди ТАЛАБА касал бўлганда Поликлникида навбат кутиб тиббий маълумотнома олиши шарт эмас.

Бу ишни телефон орқали my.gov.uz сайтига кириб ҳам уддаласа бўлади...

@TalabauzYosh


#Abituriyent2025 #JavoblarVaraqasi

⚡️Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining tegishli buyrug‘i bilan 2025/2026-o‘quv yili qabuli kirish test sinovlarida abituriyentning bilimini baholash uchun javoblar varaqasi namunasi tasdiqlandi.

💾 Javoblar varaqasini PDF shaklida yuklab olish.

@TalabauzYosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Oliy harbiy ta'lim muassasalariga kirish tartibi qanday?

❗️Hujjatlarni qabul qilish uchun oz fursat qoldi.

Oliy harbiy ta'lim muassasalari haqidagi ma'lumotlar bilan quyidagi havolalar orqali tanishishingiz mumkin.

👉O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar akademiyasi

👉Chirchiq oliy tank muhandislik-qo‘mondonlik bilim yurti

👉O‘zbekiston Respublikasi Harbiy aviatsiya instituti

👉Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va aloqa harbiy instituti

👉O‘zbekiston Qurolli Kuchlar Harbiy tibbiyot akademiyasi

@TalabauzYosh

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.