Tafsilot.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Tafsilot.uz - Ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий-маърифий сайт

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


NeoJadid dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кениянинг олис Пвачи қишлоғида камбағаллар мактабида табиий фанлар ва математикадан дарс берувчи Петер Табичи дунёдаги энг яхши ўқитувчи деб топилди. Унга Дубайда бир миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот берилди.

Петер Табичи таълим берган болалар гарчи Кениянинг энг қашшоқ ҳудудидаги эътибордан четда қолган мактабда ўқишса-да, мамлакат миқёсидаги фан олимпиадаларида биринчи ўринни олишган.

"Табичининг меҳнати, ихлоси ва ўқувчиларига бўлган ишончи унинг шогирдлари табиий фанлар мусобақасида Кениянинг энг сара мактабларининг ўқувчиларидан ҳам ўтиб кетишига сабаб бўлган", – дейилади мукофотга ҳомийлик қилган Дубайдаги “Варкей фонди”нинг ахборотида.

Роҳиб-ўқитувчи бўлган Петер Табичи ойлик маошининг 80 фоизини камбағал ўқувчиларга тақсимлаб бериб келган.

Юқоридаги видеода ўқитувчининг бир кунлик ҳаёти ва фаолияти акс этган.

🎬 Global Teacher Prize

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoY0v71QIZmw7RhEw


NeoJadid dan repost
Minbar.uz ижтимоий-сиёсий нашрдир. У асосан атрофда нималар юз бераётганини билиш ва тушунишни хоҳловчи ўқувчиларга мўлжалланган. Янгиликлар “энг кам информацион эҳтиёж” принципи бўйича танланади, яъни энг муҳим воқеа-ҳодисаларгина ёритилади.

Minbar.uz сайтининг Телеграмдаги каналига аъзо бўлинг! Хабар ва мақолаларимиз маъқул бўлса, уни бошқаларга ҳам тавсия қилишни унутманг!

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoY0v71QIZmw7RhEw


Имом домлаларимиздан бирлари ҳикоя қиладилар. Интернет саҳифалрини кўздан кечириб ўтирсам Ажнабий бир кўрсатувига кўзим тушиб қолди. Кўрсатув номи «менинг орзуим» экан. Дастур моҳияти жуда содда, студияга таклиф қилинган иштирокчилардан ҳеч бир қийинчилик ёки интелектуал салоҳият талаб қилинмайдиган, аммо қизиқарли бир шоу. Орзусини айтган иштирокчи, кўрсатув ижодкорлари тамонидан рағбатланадилар, қисман бўлса ҳам орзуларининг бирига эришадилар. Ушбу сонда ҳам кимдир телефон, кимдир қаердадир дам олиш яна кимдир қайсидир юлдуз билан селфига тушиш орзуларини айтдилар ва қисман бўлса ҳам орзуларига эришдилар. Орзу айтиш навбати бир ногирон болага келди, микрофонни қўл ва оёқлари йўқ болага тутган шоумен ундан орзусини сўрай бошлади.
Мен туғма ногиронман, қўлларим йўқ, оёқларим ҳаста, ёшим 30 да. Кунига бир неча бор мунтазам дори қабул қилишим шарт. 30 йилдирки онам мен учун туну - кун бедор, ҳатто ювинишимга ҳам онам кўмаклашади. Таомланишим, кўчага сайрга чиқишим, таълим олишим ҳам онам зиммасида. 30 йилдирки соғлом одамлардан фарқим фақатгина ногиронлигимда, бошқа жиҳатлардан ҳеч бир соғлом одамдан фарқ қилмайман. Бунинг сабаби онам. Менинг бир орзуим бор, бу орзуим бу дунёда амалга ошмаслигини ҳам биламан, аслида абадий дунёга олиб қўйилган орзуимни айтишни ҳам ҳохламас эдим, аммо тилимда бўлса ҳам онамга шу ҳолатни амалга оширгим келди. Онажоним, мана 30 йилдирки мендан меҳрингизни аямадингиз, фарзанд бўлиб сизни бир бор қучоқлай олмадим, тўйиб-тўйиб бағримга боса олмадим. Сиз учун югуриб ҳизмат қила олмадим, кўксингизга бошим қўйиб ёта олмадим. Онажоним ҳизматингизда бўла олмаган мен фарзандингизни кечиринг, яратган эгам абадий дунёда ҳаққингизни адо этишни насиб қилсин. Сизни бағрига тўйиб босишни орзу қилгувчи ўғлингиз...
P.S. Бировга ақл ўргатиш ниятим йўқ. Аввало ўзимга насиҳат, менинг ҳам онам ҳаёт. Биродарим сизга савол билан мурожаат қилмоқчиман: охирги мартда онангизни қачон қучоқладингиз? Пешонасидан қачон ўпдингиз? Гап қайтармаган кунингизни эслай оласизми? Дўстим, онангизни тириклигида маҳкам қучоқлаб олинг, ҳидларидан тўйиб ҳидлаб олинг, кейин истасангиз ҳам у ҳидларни топа олмассиз. Пешонасидан ўпиб - ўпиб олинг кейин суратини ўпиб ҳам у роҳатни топа олмассиз. Дуосини олиб олинг кейин у қалқонни буюртма бериб ҳам топа олмассиз.

Фейсбукдан олинди.


Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»

Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.


Qaydlarim dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Ҳиндистон билан ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Менга қолса ҳиндлардан аниқ фанлар ва АКТни ўрганишга кўпроқ эътибор беришимиз керак!
Мазкур видео сўзимнинг исботи.


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
3487. «Аллоҳ сени кўриб турибди» деган ёзув сенга «Бу жой камера кузатувида» деган ёзувчалик таъсир қиладими? Ундай бўлмаса, ўзингни бир сарҳисоб қил!

@arabicuz


Сайфуллоҳ Носир:

Исломда ҳижоб иши бениҳоя жиддий. Чунки Оллоҳ таоло буни ҳар бир муслима аёлга бегоналар олдида ўраниши фарзи айн бўлган ўзгармас қонун қилиб қўйган.

Бу муҳим ва қатъий буйруқни пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалари, уларга эргашган тобеинлар сўзсиз татбиқ этдилар.

Шунинг учун ислом умматидаги барча уламолар (тўрт мазҳаб имомлари дохил) бу қатъий буйруқни инкор қилиб, "фарз эмас", "ҳижобсиз юрса ҳам бўлаверади" деган кишининг ўзи диндан чиқиб, хотини талоқ бўлишини, ўлса жаноза ўқиш мумкин эмаслигини, мусулмон қабристонига кўмиш дуруст эмаслигини таъкидлаб келганлар. Бирор мўътабар олим бунга хилоф қилган эмас.

Ҳижоб фарзлигини эътироф этиб, лекин айрим сабабларга кўра ўрана олмай юрган аёллар бундан мустасно, албатта. Лекин улар ҳам катта гуноҳ қилиб юрган бўладилар.

Ҳижобга қарши бўлган ҳар қандай кимса уламолар ижмо қилган бу ишни яхши тушуниб олсин, кейин хомтама бўлиб юрмасин.

Аллоҳ учун Яқинларингизга ва Ўқитувчиларга Ва Кимки Қарши Бўлса Ўшаларга кўрсатинг !


#Саводгулланский Yевропа






Йигит билан қиз телефонда смс орқали гаплашишяпти:

Йигит : - Салом, бахшимисиз?
Қиз : - Бахшимисиз?
Йигит : - Э, узр, "яхшимисиз" демоқчи эдим. Мана бу Айфоннинг клавиатурасидаги аҳмоқ авто-корректор шундай деб ўзгартириб юборибди...
Қиз : - Ҳа, нима бўлди экан дебман. Ўчириб қўя қолинг шу авто-корректорни
Йигит : - Мна, у4риб к6едем авт6крректрри. Мнм4а wунак гаплаwсе йахwиде, а нма ддиз?
Қиз : - Йўқ, яхшиси авто-корректорни ёқиб қўя қолинг! 😀 😀 😀

PS. Француз тилидан ўзбек тилига Дониёр Рўзметов таржима килиб, мослаштирди (Интернетдан олинди)


• Хом хаёлларга берилиш тебранма курсида тебраниб ўтиришга ўхшайди. Сени доим қимирлатиб турадию лекин, хеч қаерга олиб бормайди.


Мусофир — муҳожир — мигрантнинг нони

2005 йили университетни битиргач, пропискам муддати ҳам тугади. Чўздира олмадим — ишимдан бўшатишди. 3-4 ой роса иш қидирдим — пропискасиз қабул қилишмади. У пайтлар интернет бугунгидек эмас, онлайн иш топиш ҳам имконсиз эди. Тенгдошларим каби Россияга кетишга қарор қилдим. Дадамдан рухсат сўраган эдим, урушиб бердилар:
“Тўрт йил қийналиб ўқиб, Россияда мардикорлик қиласанми?”
“Ҳамма ишлаяпти-ку, кунимни кўриб кетарман”
Ҳеч қандай баҳона ўтмади. Рози бўлмадилар. Орада магистратурага топширдим. Бюджет жойини стипендиатлар эгаллаб бўлишган. Контракт ўрни ҳам жуда кам. Кира олмадим. Яна прописка, яна иш топиш ташвишлари бошланди. Тошкентда қолиб, амаллаб кун кўра бошладим. Ноябрнинг бошларида ЎзМУ маркетинг бўлимидан қўнғироқ қилиб қолишди: “Тожиалиевмисиз? Агар контракт асосида ўқимоқчи бўлсангиз, 2 кун ичида шартнома пулини тўлаб, ўқишга келишни бошланг”. Саросимада қолдим. Ўша йили университетда катта таъмирлаш ишлари бўлаётгани боис шартнома асосида янги ўринлар очилган эди.
Магистратурани битирганимдан сўнг икки йил аввалги вазиятга тушдим. “Онгим” анча ошган, энди мени Россия қизиқтирмас эди. Шарқшунослик институтини битирган бир хонадошим ҳам иш топа олмади-да, Россияга кетди. Бечора дўстим қиш пайти рус ўрмонларида ёғоч кесаётиб катта дарахт тагида қолди. Совуқ хоналарда ойлаб оёғини қимирлатолмай ётди. Кейин қайтиб келди-да, Фарғонада арзимас ойликка ишлаб юрди. Сўнг бахти кулиб “Грин карта” ютиб олди-да, АҚШга кетди.
Шу дўстим билан иш қидириб, Дубай, Канада, АҚШ, Швецияга ишга юборадиган не-не ширкатлар эшигини қоқмадик. Ширкатлардан бири фирибгар чиқди, бирига юз кўринишимиз ёқмади, бирининг имтиҳонидан ўтолмадик, нечтаси ёпилиб кетди.
Кореяга юбормоқчи бўлишди. 5000 лик “хизмати” бор дейишди. Эскидан “хизмат”ли жойлар билан чиқишолмайман. Рад этдим. “Чюнинг”га топширдим, “Маски”га топширдим. Сўнгги босқичларидан йиқилдим. Ҳаракат қилиб, Англиядаги бир коллежга ўқишга кирдим. ОВИРга хорижга чиқишдан мақсади деган жойига тўғри қилиб, “Англияга ўқиш учун” деб ёздим. ОВИРда ҳужжатим 11 ой қолиб кетди. Ўқишим ҳам бекор бўлди...
Кейин Марғилонга қайтдим. Уйландим, бола-чақали бўлдим. Чет-элдан ишлаш учун таклифлар бўлган бўлса-да, оиламни бу ерда ташлаб кетишга кўзим қиймади. “Нон шаҳри” яна ўзига чорлади. Яна прописка, кейинроқ ижара шартномаси деган ғавғолар бошланди...
Кўп дўстларим прописка ва бошқа бюрократик муаммолар туфайли чет-элга чиқиб кетишга мажбур бўлдилар. Бир танишимнинг отаси қамалгани учун яхши ишларга олишмади; бошқа танишим намоз ўқигани учун органга ишга кира олмади; бир дўстим Ўзбекистонга янгилик бўлган яхшигина бизнес ташкил қилди – солиқ, департамент, ҳокимият ва ҳ.ларнинг аралашуви, ҳужжатбозликдан безиди-да, фирмани ёпди. Ҳаммаси хорижга кетди.
Буларни нега ёздим? Аслида, бизнинг авлод ёшларининг ҳар бирининг мана шундай ўз “мигрантлик тарихи” бор. Ўзбекларнинг ички ва ташқи меҳнат миграциясида, ҳатто кечаги мудҳиш воқеанинг бир четида шу муаммолар ҳам ётади. Уларни бартараф этиш вақти етмадимикан?

Давронбек Тожиалиев


IT specialist dan repost
IT-Biznes: O'zbekistonda saytlardan daromad olish mumkinmi?

https://t.me/xabaruzofficial/188

Dolzarb, ochiq va tahliliy xabarlar bilan @xabaruzofficial kanalida tanishib boring.


Xabar.uz | Расмий хабарлар dan repost
Shavkat Mirziyoyevning g‘azabiga duchor bo‘lgan Ostrogorskiy kim?
http://www.xabar.uz/8lw


«XABAR.UZ» ахборот-таҳлилий порталининг телеграмдаги расмий канали — https://t.me/xabaruzofficial

Каналимизга аъзо бўлинг ва хабарларимиздан биринчилардан бўлиб хабар топинг: @xabaruzofficial


Xabar.uz | Расмий хабарлар dan repost
«Shumqadam» ayol: ikkita «Titanik»ni cho‘ktirgan styuardessa
http://www.xabar.uz/s5j


Xabar.uz | Расмий хабарлар dan repost
«Xavfsiz shahar» bilan «Aqlli shahar» o‘rtasidagi farq nimada?
http://www.xabar.uz/yh5


Ташкилотнинг тарбияга таъсири

Фарзандларингиздан хавотирланманг — ташкилот уларнинг тарбияси ҳақида бош қотиради

Цитата: “Фарзандларимизнинг тарбияси билан шуғулланувчи ва уларни бошқарувчи ташкилот керак… Чунки болалар мактабдан кейин кўчаларда дайдиб, кўча тарбиясининг ифлос жиҳатларини ўзига синдириб олмоқда. Оила эса ҳар доим ҳам болага керакли нарсани беришга улгурмаяпти”.

Аслини олганда эса йўқ: Боланинг тарбияси билан давлат эмас, оила шуғулланиши керак. Пионерлар ғоясининг асосий мақсади ҳам оилани давлатга алмаштириш бўлган — ўз отасини давлат (Ватан эмас) манфаатлари учун сотган Павлик Морозов шахсининг қаҳрамонга айлантирилиши бежиз эмас. “Бошқариш” сўзи эса жуда қўрқинчли эшитилади. Болалар мактабдан кейин кўчама-кўча дайдиб юрибди деган фикр эса аллақачон эскириб бўлган. Бир неча йилдан буён кўчадаги муомала маданияти йўқолиб кетгани ҳақида гапирилади. Бир эслаб кўринг, бутунлай бошқа шаҳарга, туманга, маҳаллага кўчиб борганингизда, у ердаги болалар билан танишишингизга қанча вақт кетган? Менда узоғи билан 1 ёки икки кун (бунинг устига киришимли бола бўлмаганман). Ҳозир болалар кўчага деярли чиқмай қўйди…

Мактабдаги давлат (нодавлат) ҳаракатлар ватанпарварларни тарбиялашга хизмат қилади

Цитата: “Мактаблар нафақат таълим маркази, балки ватанпарвар келажак авлодни тарбиялашга ҳам хизмат қилиши керак”.

Аслини олганда йўқ: Замонавий жамиятда ватанпарварлик деганда мавжуд ҳокимиятга сўзсиз итоат этиш тушунилади. Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга шубҳа билан қараш — ўз мамлакатингга қарши чиқиш демакдир (“Сен Автотестъга қаршимисан, унда давлат хоинисан, шундайми?!”). Бу каби савол давлат томонидан қўйилади: Владимир Путин Россиянинг Қримга қўшилишини истамаган фуқароларни бежизга “миллат хоини” демаган. Шу турдаги ватанпарварларни тарбиялаш керак бўлса — ҳа, бўлиши мумкин, мактаб ҳаракати бунда ёрдам беради. Бироқ бундай ватанпарварлик Ватанга эмас, давлатга керак.

Тарбияга ягона ёндашув — бу яхши

Цитата: “Бола тарбиясида якдилликнинг аҳамиятини сеганимизга анча бўлди. Ягона болалар ташкилоти ўзидан олдинги ташкилотнинг ишларини қайтармаслиги керак, бироқ шу билан бирга тарбиянинг ягона усулини ишлаб чиқиши керак. Бу унга жамоанинг бир қисми бўлишга ёрдам беради, интеллектуал салоҳиятини ўстиради ва ўз тенгқурлари орасида етакчига айланади”.

Аслини олганда йўқ: Тарбияга ягона ёндашув — бу ростдан ҳам яхши. Фақатгина унинг асоси қуйидагича бўлса: бола тарбиясига турлича муносабатда бўлиш керак. Чунки болалар — бир-бирига ўхшамайди. Уларнинг ҳар бирини ўзига хос иқтидори, характери, қарашлари ва ҳаётий шароитлари бор (Товуқ боқишга қизиқадиган болага лимон парвариш қилишга мажбурламаслик керак). Бундан олдинги ташкилотга келадиган бўлсак у ўз аъзоларини “сифатли бола” стандарти асосида тарбияди, аммо бунга ҳамма ҳам жавоб бермайди.

Бир бола бошқасини суд қилиши керак эмас

Ташкилот ўзига ўхшамаганларни мажбурлаб битта қолибга солмаслиги керак. 20 та мижози кактус бўлганлар бошқа бир мижози нилуфар бўлган болани ўртага олиб, ўзига ўхшатишга ҳаракат қилмаслиги лозим. Кактус қурғоқчиликда ўзини яхши ҳис қилса, нилуфар ботқоқда гуллайди. Болага қайси бири яхши бўлса, ўшани қилиш керак.

© Рустам Капгир
http://telegra.ph/Tashkilotning-tarbiyaga-tasiri-12-18


#Тавсия

Бир дўстимиз яхши иш бошлабди! Одамларга етказишда ёрдам сўраганди, йўқ деёлмадим. Одамларга ёмон нарсани тавсия қилиб қўймайлик дея аввал ўзимиз олдик, еб кўрдик, чиндан тавсия қилишга арзигулик экан!

Эшитишимча, японлар ва немислар қайси мамлакатда бўлишмасин асосан ўз юртларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларгина соиб олишар экан. Турклар ҳам шунга одатланган деб эшитганим бор! Мақсад бир сўм билан бўлса ҳам миллий иқтисодиётга кўмак бериш!

Биз ҳам ўз тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлашни ўрганишимиз керак! Қуйидаги постни айни шу мақсадда қўллаб-қувватлашингизни, ушбу маҳсулотни сотиб олиб татиб кўришингизни истардим. Сарфлайлиган бир неча минг сўмингиз қўшимча иш ўрни яратилиши, кимлардир бунинг эвазига ойлик олиши, уйига ул-бул кўтариб боришига хизмат қилади иншооллоҳ!

Маҳсулот Тошкент шаҳридаги деярли барча савдо марказларида бор. Вилоятларда бор-йўқлигидан бехабарман.

Жамшид Ниёзов

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

88

obunachilar
Kanal statistikasi