Тафаккур | Хулоса


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Канал сиз учун эмас. хаммаси носоғлом фикрлар. Фақат рухий касаллар кирсин
Ақл уйғон, дунёни забт эт...
Сен нимани ўйласанг, мен ўшани кўраман!
Каналга кириш учун ссылка👇🏻
https://t.me/+qHNVwiz7V0AxNmQ6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Барибир жаннатга тушмаймиз жоним”

Бу шерни маьносини кўпчилик нотўғри тушунади. Асл маьносини билсангиз ёзиб қолдиринг.

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

774 0 28 52 17

Метрода кўп юрмасдим, юрсам ҳам тўловни карта орқали қилардим. Бугун чипта учун навбат туришимга тўғри келиб қолди ва маданиятсиз жамиятда, маданиятли бўлиш фожеа эканлигини тушундим. Яна шу жамият Европа маданиятини умрини охиригача ёмонлайди…

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок


Фридирих Ницщенинг қуйидаги гаплари одамни жудаям чуқур ўйга толдиради, фикрлашга ундайди. Агар бу гапни тушунишга етарлича "тезкор ҳотира" бўлса албатта...

"Менинг ўз йўлим бор, сенинг ўз йўлинг бор, уларнинг ўз йўли бор, лекин ҳақиқий йўл эса йўқ..."

Туб моҳияти жудаям чуқур фалсафага етаклайди одамни, ўтириб ўйлашга ундайди. Буюк файласуф Ницще айтмоқчики ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор, мени ҳам, сени ҳам ва уларни ҳам. Ҳақиқий ҳақиқат эса ростакамига мавжуд эмас. Биз ҳаммамизнинг ҳақиқатимиз дунёга қандай кўз билан қарашимиз билан боғлиқ. Сенинг фикринг тўғридур, уники эса нотўғри, лекин нима бўлса ҳам у ўзини ҳақиқатига эргашади. Маслаҳатим шуки сен бошқаларни фикрини ўзгартиролмайсан, улар ҳам сеникини. Бордию уларни фикри ўзгарган тақдирда ҳам бу тақдирнинг қўпол ҳазили бўлган бўларди. Шунинг учун иложи борича ўз ҳақиқатинг ичра яша, ва бу гаплар ҳақида яна бир бор ўйлаб кўриб ухла!

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

3.4k 0 28 75 52

Чуқур маьноли драббллар:

«ЯХШИ АМАКИ»
1.— Жуда яхшисиз-да, амаки! Сиз келган куни ойим кун бўйи кўчада ўйнашимга рухсат берадилар...

©Муҳаммадхон Юсупов


«БЕБОШЛИК»
2.
Б
ироздан сўнг қизнинг телефонига йигитдан яна хабар келди: “Ҳазиллашдим, ота-онам тўйимизга рози бўлди. Асабийлашма, фарзандимизга зиён бўлади”

Ерга йиқилган стул тепасида нозик оёқлар оҳиста тебранард
и.

©Жамшид Анвар ўғли


«ОҚИБАТ»
3.Етимхона тарбияланувчиси 1 млрд пул ютиб олди. Қариндошлари ўзида йўқ хурсанд.

©Хушнуд Тошпўлатов


ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен ҳоҳлайдиган ҳаёт

Аёлимга уйда ўтир, машина ҳайдама, бу кийиминг менга ёқмади кийма деб шартлар қўймайман. Бу мен учун ҳаёт эмас. Ҳақиқий эркак аёлини мажбурлаб бўйсиндирмайди. Унга шундай муомала қиладики, аёлини ўзи ҳоҳлаб унга бўйсунади! Оила қуриш учун идеал ёш 19-24 ёш. Энг романтик, хаётга қизиқиш энг баланд бўлган пайт. Фарзандли бўлиш учун эса идеал ёш 25-30 ёш. Ўзбек оилаларида турмуш қуриш билан орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан фарзандли бўлишади ва хаёт тугади! Бундан буёғига фарзанди учун яшашга махкум! Олдин ҳам қўп айтган гапим - ЎЛИШДАН ОЛДИН, ЯШАШ КЕРАК!

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

3.3k 0 38 58 62

Кутганмидингиз?! Чуқур маьноли иқтибослар:

Яшаш бу - жуда кам учрайдиган ҳолат, кўпчилик шунчаки тирик, холос!

©️Оскар Уайлд

Менга таянч нуқтасини топиб беринг, Ерни ўз ўқидан чиқариб юбораман.

©️Архимед

Яхши тарбия - дастурхонга соус тўкмаслигингиз эмас, балки бошқа биров тўкиб юборганини сезмаслигингиздир.

©️Антон Чехов

Аёл сизни ҳеч қачон тарк этмайдигандек сева олиши ва ҳеч қачон севмагандай тарк эта олиши мумкин.

©️Эрич Мариа

Инсон нийят қилишда ҳаддидан ошолганида, ҳаддан ортиқ натижага эришади

©️Достоевский


Бир қинга икки қилич сиғмайди.

©️Форс мақоли

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

5.3k 0 63 44 61

Орзулар ҳақида!

Мен Худодан жуда кўп нарса сўрадим, у эса ҳали ҳеч нарса бермади, демак мен бошқача йўл тутушим, ҳаммаси учун ўзим ҳаракат қилишим кераклигини англаб етдим, ҳудди "Қашқирлар макони" сериалидаги ҳикоя каби:

— Ёшлигимда мен Худодан менга битта велосипед беришини сўрар эдим. Вақт ўтди, лекин у бермади. Мен бошқача йўл тутдим, велосипед сотадиган жойдан энг зўр велосипедни ўғирлаб кетдим, кейин эса ҳар кеча Худо мени кечиришини ёлвориб сўрадим...

Орзуларингиз амалга ошмаяптими? демак бошқача йўл тутиш керакми?

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

3.9k 0 12 138 42

​​Урушда ғолиб ва бахтли подшоҳ, ғолиб ва бахтли қўшин, ғолиб ва бахтли давлат, ғолиб ва бахтли тузум бўлиши мумкин. Аммо, ғолиб ва бахтли одам бўлмайди. Негаки, уруш одамни одам ўлдиришга мажбур қилади. Одам ўлдирган одам эса ҳеч қачон бахтли бўлмайди.

Ўткир Хошимов "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"

9-Май иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини "Хотирлаш ва қадрлаш куни" ҳисобланади. Уруш бу инсоният томонидан ўйлаб топилган энг даҳшатли нарса, бу мислсиз бало-ю офат. Бу уруш деган балони онгсиз сиёсатчилар ўйлаб топади, лекин унинг касрига оддий тинч фуқаролар қолади холос. Бундай даҳшатларни биз ҳозирги тинч замонимизда хаттокий тассавуримизга ҳам келтира олмаймиз. Бунинг учун бизни заковатимиз чегараланган. Шундай экан унинг инсонлар учун нақадар оғир кунларни бошига солган бундай уруш дея аталмиш офатни оқибатларини тўлақонли очиб беролган китоб ва киноларни тавсия бермоқчиман. Қуйидагилар:

Ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Тушда кечган умрлар" асарини тавсия қиламан биринчи ўринда. Биламан уруш ҳақида ёзилган энг яхши китоблар кўп лекин мен тавсия бера оладиган энг мақбул асар мана шу ҳисобланади. Асар бош қаҳрамон Рустамжоннинг кундаликлари асосида битилган бўлиб унда урушнинг энг даҳшатли қиёфалари жуда яхши кўрсатиб берилган.

Ўзбек киносидан уруш ҳақидаги энг зўр фильм бу шубҳасиз "Сен етим эмассан" буни тарифлаб бермасам ҳам бу ҳақида ҳамманинг ўзига яраша тушунчаси бор. Хуллас қайта ва қайта кўриш учун энг яхши танлов!

Жаҳон адабиётида ҳам бундай мавзудаги асарлар кўп, лекин энг яхшиси бу мен учун шубҳасиз Эрих Мария Ремаркнинг "Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ" асари. Бу асар ўзи биринчи жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилса ҳам урушнинг энг даҳшатли фалокатларини юксак даражада ифода эта олган.

Энди эса энг сўнггиси жаҳон киномотографиясига юзланадиган бўлсак бунда ҳам ўзим тавсия этишим мумкин бўлган энг-энг ТОП даражадаги фильм Стивен Спилбергнинг "Шиндлер рўйхати" фильмига етиши мумкин бўлган, хаттокий уни ёнига йўлаши мумкин бўлган ҳеч қандай фильм суратга олинмаган. Мен ҳозир бу фильм ҳақида гап очмоқчи эмасман, энг яхшиси бу фильмни топиб кўриш керак, бошқа гап йўқ. Буни кўрмаган одамга эса шунчаки ачиниш керак бошқа гап йўқ...

Юқоридаги тавсия берган китобларимни албатта топиб ўқинглар, жуда вақт бўлмаса ҳеч бўлмаганда тавсия берган фильмларимни кўринглар, шубҳасиз булар мени уялтириб қўймайди.

Сўнгги гап ўрнида шуни айтмоқчиман, уруш энди ҳеч қайси давлатни, ҳеч қайси одамни бошига тушмасин. Бу мислсиз даҳшат, бу мислсиз йўқотиш ҳисобланади, лекин бундан ҳам даҳшатлиси кейинги бўладиган урушда бу ер куррасида ҳеч қандай тирик жон қолмайди. Бундай бўлмаслиги учун умидворман. Ҳаммага раҳмат!

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

4.7k 0 16 31 49

​​Зардўштийлик динида улуғвор бир ғоя мавжуд агар эшитган бўлсангиз:

"Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал"

Бунинг мағзини фақатгина ўз мияси билан ўйлайдиган одамларгина тушунади, бошқалар эса бу динга нисбатан ёмон фикрлар билан жавоб қайтариши мумкин, лекин барибир оташпарастликни асосий дини бўлган ушбу Зардўштийлик таълимоти шахсан мен учун улкан ва сарбаланд фикрлар берди.

Эзгу фикр - Аввало ҳар ким бирор бир иш қилишдан олдин қилмоқчи бўлган ишини бироз чамалаб миясида фикрлаб кўради, бу ишим тўғрими ёки йўқми, ҳеч бўлмаганда Худога қарши бўлса ҳам ҳар ким ўз виждонига қарши турмаган ҳолда фикрлар чиқаради, ҳаёллар суради. Лекин барибир фикрларнинг энг аълоси бу Эзгу фикр!

Эзгу сўз - Эзгу фикрдан кейин келадиган дунёни яна ҳам гуллатиб-яшнатиб юборадиган фикрларни оғзаки шакли. Балки энди ўзингизни мусулмон эканлигингиз билан мақтанмай балки биродарларингиз учун ҳам бирор эзгу сўз айтарсиз дўстим!

Эзгу амал - Бу юқорида айтилган икки нарсадан ҳам оғирроқдир. Ҳар ким ҳам эзгу амал қилишга қодир эмас, бунинг учун буюк куч-қудрат шарт ҳам эмас эди аслида. Нима бўлса ҳам эзгу амал қилолмасангиз езгулик ҳақида сўзланг, бу ҳам қўлингиздан келмаса ҳеч бўлмаганда эзгулик ҳақида фикр юритинг. Ахир бизни бу оламга келишимиздан асосий мақсадни ўзи ҳам бутун дунёга эзгулик тарқатиш эмасми? Бу бизнинг миссиямиз! Бу бизнинг қисматимиз!

Шунингдек буюк жадидларимизнинг "Фикрда, сўзда ва амалда бирлик" шиорини ҳам ўзингиз учун дастури амал қилиб олсангиз ёқоридаги фикрларини жуда кенг кўламда англаб етардингиз.

(Кайфиятга қараб пост ўчиб кетиши мумкин)

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

4.6k 0 18 90 48

Иқтибослар

-Сен фақат сен эмассан:
-Менсан...!
-Меникисан...!
-Мендасан...!


©Жалолиддин Румий

​​Агар ичингиздаги бутун нафратингиздан энергия олиш мумкин бўлганда бу энергия бутун оламни ёритган бўларди.


©Никола Тесла

​​Рақсга тушганларни эса мусиқани эшитмаётганлар ақлдан озган деб ўйлашарди.


©Фридирих Ницше

​​Ҳеч нарса қолмади, маълум бўлмаган.
Жуда оз сир қолди, мавҳум бўлмаган.
Билимим ҳақида чуқур ўйласам,
Билдимки, ҳеч нарса маълум бўлмаган.


©Абу Али Ибн Сино

​​Бугун ҳеч ким учун ҳеч қандай яхшилик қилмаётган бўлсам, кеча қўлимдан келганини қилсам ҳам нонкўрлик қилишганини кўрганим учундир.


©Ла Эдри

​​Ҳар куни ҳеч ким ўқимайдиган китобларни ўқинг. Ҳар куни ҳеч ким ўйламайдиган нарсаларни ўйланг. Ҳар куни ҳаммага ўхшаб фикрлаш баъзан ақл учун зарарлидир.

©Кристофер Морли

Ҳамма одамлар ёлғон гапиришади, лекин бу қўрқинчли эмас, чунки ҳеч ким бир бирини эшитмайди.


©Алберт Эйнштейн

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

4.8k 0 29 21 45

Бирдан ўйлаб ўтириб шунча сарфлаб юборган йилларим мобайнида нималарга эришдим, нималарни ўргандим ва нима хулосалар чиқардим яшаш учун деб савол бериб қолдим ўзимга, шунда столимнинг устида турган Йоҳан Вольфганг Гётенинг "Фауст" асарига кўзим тушди ва мен барчасига амин бўлдим, барчасини тушуниб етдим. Энди мен тушунган нарсаларни сизлар ҳам тушунишингиз учун ушбу буюк асардан парча ёзиб қолдиранам:

Барчасини ўргандим, фақат
Менга бир нарса аён:
Нодон эдим, нодонман ҳамон...


Йоҳан Вольфганг Гёте «Фауст»

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

5k 0 19 26 56

Буюк Британиянинг семиз вазири Уинстон Черчилл озғин Бернард Шоуга деди:
- Сизни кўрган киши "Британияда овқат танқислиги бор экан" - деб ўйлайди.
Шоу жавоб берди:
- Сизни кўрган одам ўша танқисликнинг сабабини англайди.

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

6.1k 0 56 16 153

Иқтибослар

Аслида одамларнинг бир-бирига айтадиган гаплари йўқ, қачон бўлмасин улар ўзи ва ўз ташвишлари ҳақида гапираётган бўлишади...


©Фёдор Достоевский

Кул, ва бутун дунё сен билан бирга кулади.
Йиғла, ёлғиз ўзинг йиғлайсан.

©Фильм: Олдбой (2003)

Инсон эриша оладиган энг олий фаолият бу тушуниш учун ўрганишдир, чунки тушуниш — Эркин бўлишдир.


©Спиноза

Одамлар уч турга бўлинади: Юқоридагилар, пастдагилар ва қулаётганлар.


©Фильм: Платформа (2019)

​​Менга ёлғон гапирганингиздан хафа эмасман. Мен энди сизга ишона олмаслигимдан хафаман.


©Фридирих Ницше

Инсониятнинг барча муаммолари одамнинг хонада ёлғиз жим ўтира олмаслигидан келиб чиқади.
©Блез Паскал

— Мен балиққа айланаман, эшитяпсизми, бобо, сузиб кетаман.


©Чингиз Айтматов «Оқ кема»

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

6.1k 1 42 14 41

Дўкон сотувчиси Сид ҳар сафар янги потенциал харидор дўконнинг кийиниш столи олдида костюмларни кийиб кўраётган пайтида, ўзини эшитиш қобилияти паст қилиб кўрсатар ва суҳбат пайтида мижоздан бир неча бор у билан баланд овозда гаплашишини сўрар эди. Ҳаридор ўзига ёққан костюмни топиб, нархини сўраганда, Сид асосий савдогар акасига қараб, хонанинг орқа томонига қарата бақирарди: -Гарри, бу костюм қанча туради? Гарри ўз ишини тўхтатиб, костюмнинг асл нархини бўрттириб кўрсатиб, шундай жавоб беради: “Соф жундан тикилган бу чиройли костюм қирқ икки доллар туради”. Ўзини эшитмаётганини кўрсатиб, қўлини қулоғига қўйиб, Сид яна сўрайди. Гарри яна жавоб беради.: “Қирқ икки доллар”. Шу пайт Сид харидорга ўгирилиб, шундай дейди: “У костюм йигирма икки доллар эканини айтди”. Кўпчилик камбағал Сид ўзининг “хатосини” англамаслигидан фойдаланиб қолиш учун дўкондан “қиммати - яхшироқ” бўлган костюм сотиб олишга шошиларди.

©️Роберт Чалдининг “Таьсир Психологияси” китобидан

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

4.5k 0 26 64 71

Чуқур тафаккур фикр юритишдан фарқ қилади. Фикр юритиш муайян маълумотларни қўлга киритишни назарда тутади. Чуқур тафаккур эса руҳимизни тайёр мебель билан тўлдириш учун эмас, балки пўлатни эритиб, қайта қуйган мисоли янги фикрларни ишлаб чиқариш учун зарурдир.

📚 “Ирода тарбияси”

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

4.5k 0 13 22 42

Хаётим давомида жуда кўп бор изландим, топганим ў‌зимда борига шукур қилиш бў‌лди. Ва тортишув тартибсиз хаётимга ечим изладим ва буни қилиб кўрдим, сиз ўзингизни хаётингиздан норозимисиз, вақтингизга сизда берилган нарсалардан кўнглингиз тўлмаяптими, энг зўр ечим қилаётган ишларингизни тескарисини қилиб кўринг, бунда аниқ натижага эришасиз.
Ва асосий сахифага қайтамиз, сиз бир киши учун харакат киляпсизми, унга ёқишга, уни кўнглини олишга қисқаси кўнглида қолишга, аммо бу‌лмаяптими озгина узоқлашинг ва кутинг ора орада борлигингизни намойиш қилиб туринг аммо кў‌п яқинлашманг, сизга у керакми сабр қилинг ва кутинг албатта қайтади/!

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

5.1k 0 12 66 51

• Шифохоналар «жойномоз» дан кўпроқ дуоларни эшитган

• Аеропортлар тўйхоналарга қараганда кўпроқ самимий қучоқлашишлар ва тилакларни кўрган.

• Қабристонлар энг узун ёзилган дардли мактубдан ҳам кўпроқ афсусларни эшитган.

• Бўш ҳоналар энг ишончли дўстдан ҳам кўпроқ сирларни билади.

Чунки севги, пушаймонлик умид улар йўқ бўлгандагина эсланади!

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барибир ҳам Ўзбекистон буюк давлат...

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

4.8k 0 67 40 68

Битта йилни етмиш беш марта яшашни умр деб бўлмайди.

Робин Шарма

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок


#сарказм

1960 йилларда Туркиянинг Элязык шахрида  ғаройиб воқеа рўй берди. Шаҳардаги руҳий касалликлар шифохонаси ходимларининг эътиборсизлиги натижасида,  барча руҳий касаллар қочиб, шаҳар кўча ва ҳиёбонларига тарқаб кетишди.

Аҳоли хақли равишда норозилик билдириб, шов-шув кўтарди. Шифохона бош шифокори Мутемет Бей ҳаммани тинчлантириб, бу муаммонинг ечимини билишига ишонтирди ва дарҳол чора кўришга киришди.

У касалхонанинг бир неча ходимини  эргаштириб, ўзи кўчаларда ҳуштак чалиб юрди. Шаҳар ахолиси буни ажаблангача кузатар экан,  вақти-вақти билан " чуррр", " ушшш", "пушш", деб ўтаётган тўдага ҳар ердан ҳасталар келиб қўшилаётганини кўришди.

Шундай қилиб жиннихонадан чиққан "локомотив" шаҳарни айланиб, жиннихонага  етти-саккизта тўла "вагон"  билан қайтиб кетди...

Энг қизиғи шундаки, касалхонадан 423 та руҳий касал қочган эди, қайтганда эса улар 612 кишини ташкил қилдилар...

©Бахтиёр Бойзаков

ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок

5.7k 0 56 41 150
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.