САДАҚА ҲАҚИДА ҲИКМАТЛАР
Халқимизда “Садақа - радди бало” деган ҳикмат бор. Кўпчилик бу ҳикматга қатъий риоя этгандай бўлади. Аммо, унинг замирида ётган маънони яхши тушунувчилар унча кўп эмас. Шунинг учун қилинадиган садақаларнинг кўпи ўринли эмас, хатто тўғри эмас бўлиши мумкин. Бу фикр нафақат садақа берувчига, балки садақа олувчига ҳам тааллуқли.
Фикримнинг далили сифатида Муҳаммад с.а.в. ҳаётликлари давридан етиб кел бир ходисани келтириш мумкин. Пайғамбаримиз бир кишининг садақа сўраб юрганини кўриб қолиб, тўхтапдилар ва ундан нима учун тиланчилик қилаётганини сўраптилар. У киши уйида ҳеч вақоси йўқлигини, ҳеч ерда даромад топа олмай қолганини айтипти. Пайғамбар сўраптилар: “Нахот уйинга ҳеч вақо йўқ?” У киши яна “Йуқ” жавобини бергач, “хатто овқат пиширишга қозонинг ҳам йўқми, деб сўраптилар. “Қозон бор” депти у киши. “Унда шу қозонни олиб чиқиб сотгинда, ўрнига болта ол. Далага чиққинда, қуриган дарахтларни кесиб ўтин қилиб сот”, дептилар....
Қиссадан ҳисса шуки, тиланчилик инсон бошига у энг чорасиз қолган пайтдагина тушувчи савдодир.
Ушбу қисса таълимини олган мусулмонларнинг кўпи ўзларини иложи борича тиланчиликдан тиядилар ва қандай бўлмасин ўз ҳалол меҳнатлари нонини ейишга астойидил уринадилар.
Шу ўринда садақа сўраш қанчалик жоиз экани ҳақида яна бир ибратли ҳикоя ёд тушади. Бир вақтлар (анча илгариги даврда) бир қанча маҳалладошлар ўртада пул йиғишиб, бир карвон бўлиб Макка зиёратига боришга қарор қилишипти. Ҳамма ўз ҳиссасини карвон оқсоқолига берипти, лекин бир киши кетишларига яқин қолган бўлса ҳам бермапти. Карвон шу бир кишисиз сафарга кетипти... Қайтиб келганларидан кейин оқсоқол бормаган кишиникига кириб Маккада бир ғайри оддий кечинмани бошдан кечирганини - у ерда сафарга бормаган кишининг ҳам хажи қабул бўлгани ҳақида унга ғойибдан ҳабар келганини айтибди ва нима сабабдан сафарга чиқмагани айтиб беришини сўрапти. У киши сабабни тушунтирипти: Сафар чун пулни олиб чиқай деб турганида қўйнисининг уйидан жуда қўланса бир ис таралганини, бу исга тоқат қила олмай, қўшни ховлига чиққанини ва иснининг сабабини сўраганини айтипти. Қўшниси, уйда болалари оч эканини, чорасизликдан ўз чориғини оловда пишириб беришга қарор қилганини айтипти. Буни эшитган хажга отланган киши ўз пулини қўшнисига бергании ва шу туфайли хаж сафарига бора олмаганини айтипти.
Қиссадан ҳисса шуки, ёнингиздаги қўшнингиз жуда ночор аҳволда бўлсаю, сиз унга ёрдам берсангиз, ана шу ёрдамингиз хажнинг ўрнига ўтар экан...
Бундан ташқари садақани яна кимларга бериш мумкин ва кераклиги ҳақида ҳам ҳикматлар бор. Шулардан бири “Аввал ҳеш (яъни, ночор қариндошлар ва дўстлар), кейин дарвеш (яъни таркидунё қилган художўйлар)” деган ҳикматидир. Бу ҳикматдан ҳам тегишли хулосалар чиқади. Улардан бири ва асосийси шуки, қон қариндошлик ришталари билан боғланган ночор қолганларга ёрдам бериш хаттоки художўй таркидунёчиларга ёрдам беришдан ҳам афзалроқ эканидир.
Садақа ҳақидаги юқоридаги фикрлар етарли эмас, албатта. Улар яна ҳам кенг муҳокамага муҳтож ва ФБдош дўстлар уни янада бойитишлари кутилади....
Бунда садақанинг турлари ва даражалари ҳақида Ҳинд пайғамбари Кришнанинг ҳикматларига ҳам тўхталман. (Бу ҳикматларни Будда ҳам айтгани маълум.)
Хуллас, хинд ҳикматларига кўра, садақанинг асосан тўрт ҳили борлиги айтилган. Бу хиллаш даражалар қиммати бўйича тартиблаштирилган. Бунга а кўра садақалар орасида энг қуйиси, яъни энг кам қимматлиси – мол-дунё садақаси, яъни моддий садақа.
Кейингиси, моддий садақадан юқорироқ ўринга қўйилган қадрият бу Худога тоат-ибодатдир. Яъни, тоат-ибодат мол дунё садақасидан афзал ўринга қуйилган.
Тоат-ибодатдан юқори ўринга қўйилган садақа Худога ва Худо йўлида жамиятга хизмат қилишлик экан.
Ва, ниҳоят, энг юқори ўринга илм қўйилган. Илмларнинг аълоси эса - бу Ҳақни, Худони билмоқ илмидир. Бу илмни билмоқ ва ундан бошқаларни ҳам бохабар қилмоқ амалиёти экани айтилган. Бунда дунёвий илмларнинг ҳам кераклиги инкор этилмаган. Зеро, инсонда назарий тафаккур шаклланмагунича, Худони билиш илми қабуллаш қийин.