БАХТ СИРИ ОЛМОҚЛИКДА ЭМАС, БЕРМОҚЛИКДАДИР
Бошқаларга яхшилик қилувчи инсон чинакам бахтли; аксинча, бошқалардан яхшилик кутувчи инсон бахтсиз инсон. (Ҳазрат Иноятхон)
Худога бўлган Ишқ тинчлик ва хотиржамликка олиб келади. Буни бошқалардан ҳечнима, хатто миннатдорлик ҳам кутмаган ҳолда ҳаммага ўз меваларию гулларини ҳаммага берувчи дарахтнинг осойишталигига қиёслаб тушуниш мумкин. Дарахт ҳамиша бошқалар хизматида ва ҳеч нарса ҳақида қайғурмайди, у ҳатто эътироф ҳам кутмайди. Илоҳий ишқнинг бош белгиларидан бири шу.
Одам зотининг асосий душмани – унинг нафси бўлади, бу унинг ўзига бўлган муҳаббати - ЭГО-си - худбинлиги, манфаатпарстлигидир. Киши одатда хатто ўзича яхши, хайрли ишлар қилдим деб ҳисоблаган ҳолларда ҳам, ўзи билмаган ҳолда, нафс иштирок этганини пайқай олмай қолади. Ваҳоланки, яхшилик қилинсаю, бир куни бу яхшилик ўзимга қайтади деб ўйлайдиган бўлинса, киши ўз қалбидаги қимматбаҳо дурларини арзон-гаровга сотган бўлади. Зеро, яхшилик қилиш, ҳамдардлик, сахийлик – буларнинг барчаси битим ёки савдогарлик иши эмас, эзгуликни бундай савдога аралаштириш уни беқиёс қадрсизлантириб юборади.
Аслида бермоқлик фарз ва берганда ҳам кўзни юмиб бермоқлик керак.
Ҳар бир кичик ҳаракатни, ҳар бир яхши амални, ҳар бир саховатли ишни бутун қалб билан, эвазига ҳеч нарса талаб қилмасдан, бу эзгу ишни битимга айлантирмасдан амалга ошириш лозим. Берувчи ўз мамнуниятини шу ишнинг ўзидан топмоқлиги керак, бошқа ҳеч қандай нарсадан эмас.
Яхшилик қилишдан савоб кутган одам биров сиздан хизмат кутаётган бўлса: “Нима учун мен, шундай мартабали инсон бўла туриб , ўз вақтимни бошқа бировга сарфлашим керак?” демаслиги керак.
Хизматимиз сўралганида, уни саховат билан бажаришни ўрганайлик. Вақтимизни хизматга сарфлайлик, лекин эвазига ҳеч нарса кутмайлик. Хизмат сўраган дўстимиздандан бизга нисбатан айни ўшандай муносабат кутмасликни, беминнат яхшилик қилишни ўрганишимиз керак. Акс ҳолда бу ишнинг савдогарликдан фарқи бўлмайди.
Бу суфийлар олдинга сурган БУТУН ДУНЁ УЧУН БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ ЭНГ ТЎҒРИ ВА ЯГОНА ЙЎЛИДИР.
Чунки “ИНСОН ҚАЛБИ - ХУДОНИНГ ИБОДАТХОНАСИДИР” деган қонун суфийлар, бутун дунё мистиклари кашф этган бош қонундир. Суфийлар (барча мистиклар) Худони таниган, Унинг мавжудлиги, марҳамати, фазли ва гўзаллигини қалбларида билган ва ҳис этган инсонлардир. У ташқарида жўш уриб турган ҳаёт асл ҳаёт уммони юзидаги кўпиклар эканини билган инсондир. Ташқи дунёга қанча кўп назар солсангиз ва ундаги ишларни бошдан кечира борсангиз, булар асл ҳаёт эмаслигини, асл ҳаёт кўпиклар остида, уммоннинг теран тубида, чиғаноқ ичида яширинган жавҳар эканига ишонч ҳосил қила борасиз. Бунга эришишнинг ягона йўли – қоронғу кечада чироқ ёққан каби, қалбингиз кўзини очишдир, шунда ҳамма нарсани равшанлашади. Гўзалликни ўз қалбингизда яратинг. Зеро айни шу ҳаёт сиридир (ғайб ҳаёти, мистика шудир). Қалбда гўзаллик яратилганида, уни бу гўзалликни синдира оладиган ҳечнима қолмайди, бундай нарсалар ўз-ўзидан йўқолади ва бутун олам Худонинг ягона улуғвор манзарасига айланади.
(Хазрат Иноятхон – 19-20 аср Ҳиндистонлик суфий)