Tafakkur egalari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Рамазон "совғаси"

Бошқа дин вакили мусулмон қўшнисини Рамазон билан табриклаб, унга шампан виносини совға қилиш нияти борлигини билдирди.

Рамазон ойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш мумкин эмаслигини билдириб, совғани рад этган мусулмонга қўшниси Янги йилда биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилишганлигини эслатди.

Қўшниларингиз билганни яратган билмайдими?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гуманитар фанларнинг аҳамияти ва Олий таълим

Янги Ўзбекистон университети проректори, профессор Баҳодир Аҳмедов тўғри айтди. Дунёдаги энг кучли олийгоҳларда мажбурий бўлган ижтимоий фанлар бор.

Бу билан биздаги ҳолат ҳам тўғри демоқчи эмасман, лекин “айтидаману, тарих нимага кере ока” деган гап ҳам тўғри эмас.

Умуман, олий таълим борасида энг қизиқ подкастлардан бири бўлибди, кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дўконларда сотилаётган "табии тоза" шарбат (сок)лар мана шундай таёрланар экан.

Кўринг ва тафаккур килинг!

@Tafakkur3


Технократик тафаккур

Сиз биринчи суратда Буюк Британия давлати ишлаб чиқарадиган
Land Rover автомобилини.

Иккинчи суратда эса Россия давлати "АвтоВАЗ" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Lada Vesta автомобилини транспорт воситасининг орқа ғилдираклари ва кузови ўртасидаги алоқани таъминловчи механик тизимини кўриб турибсиз.

Шу икки расмдан автомобил ишлаб чиқарувчи бу икки давлат одамларининг муҳандислик қобилияти ва технологик тараққиётига ҳақида етарлича маълумот беради.

Ишлаб чиқариш ва саноатда ким билан ҳамкорлик қилиш керак эканлигини англагандурсиз?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


ИФТОРЛИК

Ифторлик вақтига оз қолганда эшик жиринглади. Мадина эшикни очди-ю, кутилмаган меҳмонларни кўриб тили айланмай қолди. Ошхонада ифторликка овқат тайёрлаётган онаси:
-Ким экан? Мадина қизим, ким келибди? - дея ўзи ҳам эшик томон юра бошлади. - Вой, нега дугоналарингни ичкарига таклиф қилмаяпсан? Келинглар, қизимнинг меҳмонлари!
-Биз Мадинанинг коллеждаги энг яқин уч дугонасимиз. Мадинага сюрприз қилиб, ифторликка индамай келавердик. Бирйўла уйидагилари билан ҳам танишиб кетамиз дедик, - дея қизлар уйга киришди.
Мадинанинг хижолатдан пешонасидан совуқ тер чиқарди. Онаси очиқ юз ва табассум билан қизларни хонага таклиф қилди. Ичкарига эски тўшаклар тўшалган ва ўртага бир хонтахта қўйилган эди. Қизлар ўтиришиб у ёқ-бу ёққа разм сола бошлашди. Уйда деярли ҳеч қандай жиҳоз йўқ эди.
-Қизларим, сизлар Аллоҳни зикр қилиб ўтиринглар, мен ҳозир ифторликка таом келтирай, - деди Мадинанинг онаси. У ошхонага чиқиб кетди. Орқасидан Мадина ҳам чиқди-ю:
-Ойижон энди нима қиламиз? Мен шарманда бўлдим-ку. Дугоналаримни нима билан меҳмон қиламиз?
-Боримиз билан - деди ойиси.
Ифторликка оғиз очиш учун сув олиб кирган ойиси гап бошлади: “Қизларим, айбга буюрмайсизлар. “Музлаткичимиз ўтган куни бузилиб қолувди. Харажатлар айнимасин деб кечагина еб тугатувдик. Бугун дўконга чиқамиз десак, ифторлик олдидан ёпиб кетган экан. Шунга Мадина қизим жуда хижолатда - дедию (қалбида Аллоҳ ёлғонимни кечир деб қўйди), бир ликопчада кесилган буханка нон олиб келиб, ўртага қўйди.
Дугоналар гап нимада эканини англашди. Индамай, уни устига қуруқ қўл билан келишганига ўзлари ҳам хижолат бўлишди. Мадинанинг отаси йўқ. Онаси фаррош бўлиб ишлайди. Мадинани уч укаси бор. Кичик укаси 2-синфга боради. Укалари одамларнинг эски-тускиларини кийиб улғайишмоқда.
Мана ифторлик вақти ҳам бўлди. Ойиси бир товоқда қайнатилган макарон олиб келиб, ўртага қўйди. “Олинглар, қизларим, айбга буюрмайсизлар. Сизларни келишингизни билганимизда харажат қилиб, тансиқ таомлару ширинликлар тайёрлардик”. Қизлар сир бой бермай, кулишиб таомдан ея бошлашди. Бироз ўтиришиб, қизлар кетишга қарор қилишди. Кўчага чиққан дугоналар ҳеч бир сўз демай уй-уйига тарқалишди.
Ҳар бир дугона саҳарликда дастурхон тўла ноз-неъматга қараб ўтиришар экан, Мадинанинг оиласи ва дастурхони ёдига тушиб, томоқларига заққум тиқилиб қолгандек бўлди. Бир тўғрам нон билан оғиз ёпилди. Қизлар коллежда учрашишди. Мадина дарсга келмади. Дугоналар Мадинага қандай ёрдам бериш йўлини қидира бошлашди. Пул берса олмайди. Эҳсон қилса қизнинг ғурури топталади. Охири дугоналарига ёрдам бериш йўлини топишди.
Кечроқ дугоналар Мадиналар яшайдиган уйлар ёнидаги озиқ-овқат дўконига боришди. Ҳар хил егуликлар: гўшт-ёғ маҳсулотлари, ширинликлар, мевалар харид қилишиб, дўкон эгасига бир гапни айтишди. “Ушбу харажатни дўкон номидан Рамазон ойи ҳадяси”, - деб беришни сўрашди. Дўкон эгаси ҳам ўзидан бир пакет харажат қўшиб, Мадиналар оиласига топширди. Эртасига Мадина коллежга хурсанд келиб, дугоналарини ифторликка таклиф қилди.
Рамазонда ифторлик дастурхонига турли-туман ноз-неъматлар тузаб, ҳаддидан ошаётган мусулмонлар унутмасинлар! Сизлар хилма-хил таомларни қайси бирига қўл уришни билмай турган бир вақтда ер юзида қанчадан қанча (балки қўшнингиз, балки қариндошингиз) одамлар ифторлик ва саҳарликка егулик топа олмаётганини унутиб қўйманг. Ҳаддингиздан ошманг!!!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Атамаларни ўзбекчалаштириш чора-тадбирлари кетяпти экан.

Йўлчироқда ўрнатилган радар ва бўлмаларга тушишдан ўзи асрасин. Агар йўллагич ёрдам бермай жарима келса, бошингизни йўлғиштга урсангиз ҳам, уловингиз тўшамасига урсангиз ҳам фойдаси йўқ. Жарималардан тўйиб, музтоққа кетишни истаб қолувчилар ҳам чиқиб қолиши мумкин, бу вақтда Солиқ иловасидан тушган ҳадя-қайтим пуллари жонингизга оро киради.

Манба: Azizbekh17mem

Хазрат Навоий гўрида тик турмаса бўлди иш қилиб! 😁

@Tafakkur3


Замонавий тиббиёт илми хулосасига кўра, мисвокнинг қуйидаги фойдалари бугунга келиб аниқланди:

1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишлар емирилишининг (кариеснинг) олдини олади.

2. Мисвок хлор моддасига эга бўлгани учун тишлардаги турли ранг, кир, доғларни кетказади.

3. Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.

4. Мисвокдаги фосфор моддаси тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоялайди.

5. Триметиламин ва дармондорилар милкларни ёрилишдан асрайди, жароҳатларни тузатади ва тишларнинг соғломлигини таъминлайди.

6. Энг асосийси, тамаки ва нос чекишни ташловчиларга яхши ёрдам берар экан.

Мисвок каби оддий бир табиий неъматда шунчалик кўп фойда бор экан, у ҳолда Яратганнинг инсонга берган бошқа неъматлари, ҳикматлари қанчалик фойдали.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мисвок ишлатишга катта аҳамият берганлар ва умматларини ҳам бу амалга тарғиб қилганлар.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ...

Уни касалхонага оғир аҳволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу аҳволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл , эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди:
- Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай аҳволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди... Кўрганимда шу иш бўлмасди.
Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етказилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома ҳолатида ётган болакай юз-қўлларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди:
- Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга....
У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди.
- Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди.
- Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди?
-Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдилар-ку.
У эшикка умидвор термилди. Агар ҳозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас , бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди.
- Мелисса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман.
Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди...
Аммо, қонун, ҳар қандай ваъдадан устувор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, маҳкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар....
Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим:
- Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими?
У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди...
-Ҳа, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилади😢...

Эй ичкилик дардига мубтало бўлган диндошим!

Рамазон ойини баҳона қилиб, бу оғир иллатдан буткул қутулишга ҳаракат қилинг. Аллоҳнинг тақдирига шукр қилинг ва Унга тавба қилинг. Зеро, Рамазон – нафақат очлик ва чанқоқликка чидаш, балки нафсимизни поклаш, гуноҳлардан халос бўлиш ва Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиш учун энг қулай фурсатдир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Ношукрлик оқибати!

Суриялик ёзувчи айтади: Ироқ аҳолиси тўқчиликда шу даражага етдики, дастурхонда ортиб қолган нарса борки, уни ахлатга ташлайдиган бўлишди. Ҳатто, уларда  “кечагидан қолган сарқит” атамаси ҳам пайдо бўлди. Аллоҳ таоло уларни ўн йил давомида иқтисодий қамал билан синаган эди, қора қотган нонни ҳам кўзга суртиб ейдиган бўлишди. Миллион нафар ёш болалар очлик ва касалликдан нобуд бўлдилар.

Қачонки мен ўз юртим Дамашқ ва унинг атрофидаги жойларда ҳам нонларни ахлатхоналарга ташлаб юборилаётгани, камбағал бир аёл қўлидан ерга тушиб кетган нонни олмай, бепарво ташлаб кетаётганини, яна бошқа бир кимса ерда ётган нонни олмай, аксинча уни оёғи билан тепалаб четга улоқтириб ўтганини ва ҳаттоки, бир киши оёқ кийимини оқ нон билан артиб ялтиратаётганини кўрганимда, ҳеч шаксиз бу халқ яқин вақтда ношукрлиги, неъматларни қадрламаётганлиги учун Аллоҳнинг ғазабига учраши аниқ эканлигини ҳис қилдим. Ва кўп ўтмай бизнинг ҳам бошимизга қора кунлар тушди. Ва халқимиз ахлатхоналарда ётган қотган нонларга зор бўлди.

P.S.: Афсуски, Ўзбекистонда ҳам тўй ва бошқа ҳашамдор маросимларда ортиқча исрофгарчилик қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Рамазон ойидаги ифторлик дастурхонларини ёзаётган айрим инсонларнинг даб-дабабозлик, исроф ортидан қувиш одатлари пайдо бўлмоқда. Юқорида мисол қилинган икки давлат тақдири биз учун огоҳликка давъат бўлиши керак!

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


#кайфият

Ифторга қанча қолди? 😁

@Tafakkur3


"Ибрат излаганга – ибратдир дунё."

Расм Истанбулдаги балиқ сотадиган дўконнинг ёнида суратга олинган. Бу мушук инсонларнинг пул узатиб балиқ сотиб олаётганини кузатиб, оғзида бир япроқни тишлаган холда балиқ сотувчисининг ёнига келади. Сотувчи ҳам унинг оғзидан япроқни олиб балиқ беради. Шу-шу бу мушук хар куни битта япроқ тишлаб келиб, эвазига битта балиқ олиб кетади...

Бу ҳикоя ҳақиқатан ҳам одамларни тафаккур қилишга ундайди. Мушукнинг кузатувчанлиги, англаш қобилияти ва ҳаракатга тайёрлиги инсонларга катта ибрат бўлиши мумкин.

Ҳар куни имконият излаб, ижодий ёндашув билан ҳаракат қилганлар рўзғорини юргизади. Лекин баъзи одамлар қийналишини баҳона қилиб, ҳаракатсизликни танлайди. Табиатда ҳатто кичик бир ҳайвон ҳам ҳаётини осонлаштириш учун ўзича йўл топса, инсонга қанчалар имконият берилган?!

Тафаккур қилинг!

Социолог, Сухроб Хидиров

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Nasihat

Saharlik yoki iftorlilning asl vaqti qachon?

Eshiting va tafakkur qiling!

@Tafakkur3


Tafakkur egalari dan repost
Фаҳрлансак арзийди!

Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз.

Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган?

Ўзбеклигингдан фаҳрлан эй ўзбек боласи!

Тафаккур қил!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Савол: Таҳорат қилмасдан рўза тутса қабул бўлмайдими?

Жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Дангасалик фойдали эканлиги энди расман тасдиқланди - Тадқиқот

Дам олиш нафақат кучни тиклайди, балки ижодкорликни ошириб, ноодатий ечимларни топишга ёрдам беради.

Аксинча, доимий стресс ва ортиқча ишлаш иммунитетни заифлаштиради, қон босимини оширади ва юракка зарар етказади.

Унутманг, тадқиқот иши бор инсонлар орасида ўтказилган, ишсиз дангасалар тафаккур қилиб юришмасин тағин! 😁

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇩🇪 Германияликлар мигрантларсиз касалхоналар ва ресторанлар қандай бўлиб қолиши ҳақида видео олишибди.

Россия ҳам мигрантларсиз шу ҳолга келади. Так что ўрисларга айтинг тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.

Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.

Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя  исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари:
Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.                                                                                                     

(Имом Термизий, «Шамоили Муҳаммадия»).

Рамазон ойида динимиз ҳақидаги билимларимизни кучайтирайлик, тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яхши ният! 😁

Худо хоҳласа, Абдуқодир Ҳусанов уйланади-ку, ўшанда Ҳоланд тўйга келади. Зўр кутиб олишимиз керак. Наҳорги ошда ҳам, навкарликда ҳам, никоҳда ҳам хурматини жойига қўйиб, иззат-икром кўрсатишимиз зарур. Шу бола Абдуқодирга зўр "поддержка" берди. Ўғил қизинг кўп бўғур. Бу яхшилигини қайтарамиз.

Jamoliddin_Bobojonov

Ўзбекни тафаккур тарзи ҳам ўзига хос-да вей... 😁

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рамазон ойи келиши билан барчамизнинг қалбларимиз очилади, жисмимиз рўза туфайли ором олади, қалб эса яратганнинг инояти Қуръон қироатига, уни тинглашга мойил бўлади. аммо, аммо яна бир ғашлик бор-ки, уни уламоларимиз бизга эслатиб огоҳлантирмоқдалар.

Уйингизда Қуръоннинг кирил ёки лотин алифбосида ёзилгани сақланаётган бўлса, Алижон қорининг бу тўғрисидаги огоҳлантиришини эшитинг ва тафаккур қилинг.

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хуш кел – Рамазон! Биз сени соғиндик. Сен ақадар улуғ ойсан. Сен қанчалар шарафлисан. Сен сабаб биз Райён аталмиш жаннатга кирамиз. Сен сабаб гуноҳлардан пок бўламиз. Қалбларимиз Қуръон нурларига бурканади. Сенла одамлар орасида меҳр-оқибат юксалади. Етимлар боши силанади. Одамлар қалбида яхшилик туйғулари жўш уради.

Рамазон сен қанчалар яхшисан. Биз сени жудаям яхши кўрамиз.

Ойлар султони Рамазон  -  марҳабо, хуш кел!..

Барчангизни ушби улуғ ой кириб келганлиги билан қутлаймиз!

@Tafakkur3

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.