Sirdaryo Live | расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


"Sirdaryo Live" расмий ОАВнинг телеграм канали
⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар
•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU
✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун📱Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🗣Сирдарё туманида Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг боғи барпо этилди.

Яшил ўсимликлар бутун инсониятни тоза ҳаво билан таминлаб атроф-муҳитнинг экологик мусаффолигини ҳам барқарорлаштириши барчамизга муҳимдир.


Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида "Яшил макон"ларни яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳарбий хизматчилари хам ушбу ҳайрли тадбирларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Гулистон ҳарбий прокуратураси, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Сирдарё туманига униш даражаси юқори бўлган 2400 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, ушбу боғга масъуллар бириктирилиб, қўшимча агротехник тадбирлар хам олиб борилди. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг ҳудудларида давом этмоқда.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


🗣МГСВББ Янгиер шаҳар Болалар билан ишлаш бўлими инспектор психологлари ҳамда маҳаллалардаги профлактика инспекторлари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларнинг тунги вақтларда компьютер ўйинлари клубида бўлиши, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайри ижтимоий ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида компьютер ўйинлари клубида рейд тадбирлари ўтказилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


❗️Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

✅ Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15-сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).
✅ Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
— 1-октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).
✅ Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
— 1-январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
— 1-апрелгача — 75%;
— 1-июлгача — 100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

🌍Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

🏛Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


ТАФАККУР ҚИЛИНГ!

Ижтимоий тармоқларда хатлов ишлари кечиктирилаётганлиги тўғрисида хабарлар эълон қилинди.

Ушбу юзасидан қуйидагиларга эътибор қаратсангиз:
Бугунги кунда ушбу хатлов ишларига 4 500 дан ортиқ кадастр ходимлари жалб этилган ва улар ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам хатловни давом эттирмоқда.

Мазкур хатлов ишларида белгиланган режага нисбатан бироз ортда қолишга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлмоқда:
1. Кадастр ходимлари хатловга борганда уй-жой эгаларининг уйда бўлмаслиги;
2. Уй-жойда яшовчи фуқаролар хатлов ишларини бажариш учун кадастр ходимларини уйга киритмаслиги.

Суистеъмолчилик бўлмаслиги,ҳеч қайси уй эътибордан четда қолиб кетмаслиги учун бир маҳаллада хатлов ишларини якунламасдан бошқа маҳаллада хатлов ишларини бошлаш мумкин эмаслиги белгиланган.
Юқоридаги каби ҳолатлар сабаб кадастр ходимлари бир уйга бир неча маротаба такрор боришига, кўп вақт йўқотишига сабаб бўлмоқда.
Оқибат - бир уйга бир неча маротаба такрор бориш тасдиқланган режа-жадвалда кечикишларни юзага келтиради.
Кейинги маҳаллада белгиланган хатлов ўз вақтида бошланиши нафақат кадастр ходимларига балки, уй-жой эгаларига ҳам боғлиқ.
Шундай экан аввало ўзимизни ва қолаверса бошқаларнинг вақтини қадрлайлик.


ШОШИЛМАНГ!

Мазкур қонун талабларига мувофиқ объектни хатловдан бошлаб қарори чиққунига қадар саккиз ойгача бўлган муддатни талаб этилиши белгиланган.

Хусусан:
✅Ваколатли ташкилотлар икки ой муддатда автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни ва ҳужжатларни киритади (16-модда);
✅Ахборот тизимида шакллантирилган хатлов натижалари ҳамда ваколатли ташкилотларнинг хулосалари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг эълонлар учун бурчакларида, Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа ахборот манбаларида бир ой давомида жамоатчиликка эълон қилинади (17-модда);
✅ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги жиҳатидан икки ой ичида ўрганади (18-модда);
✅Эътироф этиш учун юборилган маълумотлар ва ҳужжатлар уч ой ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессияларида (мажлисларида) муҳокама қилинади (20-модда).

Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, юртдошларимиздан аввало шошмасликларини, хатлов ишларини амалга оширишда кадастр ходимларига кўмаклашишларини сўраймиз.


Оммавий ахборот воситалари, блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларидан эса, аҳолида норозилик, Қонунларга нисбатан ишончсизлик кайфиятини уйғотиш, Давлат идорасини обрўсизлантиришга қаратилган хабарларни тармақмасликка чақириб қоламиз. Зеро, ушбу ҳаракатлар учун қонунчиликда жавобгарлик мавжулигини ёддан чиқармайлик.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамазан

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сирдарё барбир бошкачада☺️🥰

Тарбия 👍👍👍


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


#сирдарё_вилояти

🌙🕌 #Тезкор #Диққат #Тарқатинг
Янги 2025 йилги Рамазон тақвими!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сирдарё вилояти вакиллиги томонидан маъқулланган — Сирдарё вилояти вақти билан 2025 йил учун Рамазон тақвими эълон қилинди (яқинларга ва барча группаларга улашинг) ☺️🤲

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


🌙🕌 #Тезкор #Диққат #Тарқатинг
Янги 2025 йилги Рамазон тақвими!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сирдарё вилояти вакиллиги томонидан маъқулланган — Сирдарё вилояти вақти билан 2025 йил учун Рамазон тақвими эълон қилинди (яқинларга ва барча группаларга улашинг) ☺️🤲

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


💼Сирдарё туманига ҳоким тайинланди

Айни пайтда Сирдарё туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда.

Вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов иштирок этаётган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

🗣Депутатлар томонидан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Турдимуродов Азизбек Махамматқул ўғли номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

A.Турдимуродов 1994 йил Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. 2019 йил Тошкент ахборот технологиялари университети, 2022 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган. Мутахассислиги ахборот технологиялари ва сервис, лойиҳаларни бошқариш.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


💼Гулистон туманига ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Гулистон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўлмасжон Мамадаминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

🗣Депутатлар томонидан шу кунга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Джураев Олимжон Уразалиевич номзоди туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз.  Сиз жамиятни қайта тикладингиз.  Агар адашмаётган бўлсам, 2016 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42 фоиз бўлган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугун камбағаллик даражаси 8 фоизга тушди, инвестициялар ҳажми эса 30 миллиардга етди. Шунинг ўзи катта мўжиза эмасми?!
Бу ростдан ҳам мўжиза. Чунки бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Мўжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим".


Шаҳбоз Шариф
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


❗️#Диққат

💡❌Гулистон шаҳрида жойлашган «Гулистон» подстанциясидан чиқувчи тармоқларда реконструкция ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, Тараққиёт ва Навбаҳор маҳалласининг айрим қисмида 28 феврал куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.

«Истеъмолчилардан барча эҳтиёт чораларини кўрилишини сўраймиз», - «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


#Тезкор #Расман

🌙⚡️РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


🔰Диққат сув ўчирилади.

⚡️Бугунги кунда Гулистон шаҳрининг барча ҳудудларида оқова сув қувурларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан Улуғ йўл МФЙ ҳудудидаям  ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда

⚡️Бугун Улуғ йўл МФЙ ҳудудида Д-800 ммли янги оқова сув қувурларини ётқизиш жараёнида ернинг ўпирилиши юзага келди, юзага келган ўпирилиш натижасида диаметри Д-300 ммли чўян ичимлик сув тармоғининг 37 метр
қисмига зарар етказди. Бунинг натижасида Гулистон шаҳрининг “Улуғ йўл”, «Ниҳол»  «Маънавият» ва Маърифат маҳаллаларининг айрим кўчаларида ичимлик сувида узишлар вужудга келди.

🔰Жумаладан:

⚡️Беруний тор
⚡️Хамза 
⚡️Фарход
⚡️Навоий 
⚡️Эзгулик
⚡️Ойшахўжаева 
⚡️Сўғдиёна
⚡️Тошкент йўлида жоялашган кўп қаватли уйлар.

⚡️Ушбу носозлик 28 февраль 14 00 га бартараф этилади.

⚡️Юқорида келтириб ўтилган кўчаларга Сув таъминотнинг махсус ичимлик сув ташиш техникаларида сув мунтазам етказиб берилади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


В Мирзаабадском районе назначен новый хоким


Сегодня в Мирзаабадском районе состоялась внеочередная сессия районного Кенгаша народных депутатов. В заседании принял участие исполняющий обязанности хокима области Эркинжон Турдимов.

На заседании рассмотрен организационный вопрос.

Депутаты одобрили кандидатуру Умарова Абдурахима Абдулхамидовича на должность хокима Мирзаабадского района.

До назначения на эту должность А.Умаров работал первым заместителем хокима области по финансово-экономическим вопросам и сокращению бедности - начальником главного управления экономики и финансов.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


💼Сирдарё вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Хидиров Аброр Абдуазимович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


⚡️⚡️⚡️Сирдарёда 2024 йилда 247 та гўдаклар ўлими қайд этилган

Вилоят прокуратураси катта прокурори Шавқиддин Икромовнинг маълумот беришича, ўтган йилда вилоятда гўдаклар ўлими 247 тани ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2 тага ошган.

Бу каби ҳолатларнинг келиб чиқишига асосан тиббиёт ходимлари ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлгани, касбий малакаси етарли бўлмагани, бепарволиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш протоколларига ва йўриқномаларга амал қилмагани сабаб бўлган.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Божхона ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сирдарё туманида барпо этилаётган янги боққа кўчатлар экишди

Сирдарё туманида 3,2 гектар майдонда “Божхона боғи” барпо этилиб, бу ерга 3200 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

❗️Кўп ҳайдовчиларни қизиқтирган савол

🤔Машинани ишончнома асосида бошқарган шахс қоида бузса, балл ҳайдовчига ёзиладими ёки машина эгасига?

Янгиликни "шофёр" танишларга юборинг!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.