#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * * * * * *
Ясрибнинг бутга сиғинадиганлар маҳалласи...
Салама ибн Салом исмли, гапга тушунадиган ва бошқаларга тушунтира оладиган ёшдаги бир бола... Уйларинииг ёнидаги бир тошда ўтирар ва оломонга қарата ҳаяжонли нутқ сўзлаётган яҳудий қўшнисини зўр мароқ билан тинглар эди.
У яҳудий тўпланган одамларга қиёмат куни келиши, бутун жонзотларнинг қирилиб кетиши, кейин қайта тирилтирилиши, яхши-ёмон амалларнинг ўртага кўйилиб, ҳисоб-китоб қилиниши, инсонларнинг бу ҳисоб-китобдан сўнг жаннатга ёки жаҳаннамга кириши ҳақида гап уқтирар эди.
Унинг сўзларини тинглаётганларнинг ҳаммаси мушриклар эди. На охиратни, на қайта тирилишу на ҳисоб-китоб ва на мезонни билардилар.
— Менга қара, эй роҳиб, сен бу гапларингга чиндан ҳам ишонасанми? Сенинг айтаётганларинг муқаррар равишда содир бўладими?
— Албатта.
— Яъни, ичида жаннат ва жаҳаннам мавжуд бўлган бир оламда инсонлар қайта тирилтирилнб, ҳисоб-китоб қилинади, шундайми?
— Ҳа. Нимани ўртага қўйиб қасам ич, десангиз, ҳаммасига тайёрман.
Сўнгра атрофида йиғилганларга бирмабир караб чиқди.
— Истардимки, уйимда тандирга олов ёқиб мени ёндирсангиз, зора, мен шу оловда ёниб кул бўлсаму, эртанги кун у дунёда дўзах азобидан қутулсам. Тингловчилардан бири гапга аралашди.
— Жабр сенга қўшни, ўз жонингга жабр қилаётирсан. Бу гапларингни тасдиқлайдиган далилинг борми? Яҳудий кўзларини Макка томонга қаратди. Уфқларга термулди, сўнгра қўллари билан ишора қилиб, шундай деди:
— Менинг сўзларимни тасдиқлайдиган инсон мана шу томонлардан яқинда вазифасига чақириладиган бир пайғамбардир. Яхши. Хўш, биз уни қачон кўрамиз? Яҳудий 6у дафъа эшикнинг олдида ўтирган Салама ибн Салмонни кўрсатди:
— Мана шу бола балоғатга етса, кўради.
Бу сўзлар Саламанинг онгига мухрланиб, узоқ йиллардан кейин ҳам унутилмайдиган бир хотира бўлиб қолди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”