#ХУДОЛИК_ДАЪВО_ҚИЛГАН_ШАХСЛАР
МУҚАННА АСЛИДА КИМ? 5
Муқаннанинг ҳаммаслаклари бўлган оқ кийимлилардан бир гуруҳи 159/776 йилда Нумижкат қишлоғига бориб, у ернинг барча аҳолисини ва кечаси масжидга кириб ўн беш кишини ҳамда муаззинни ҳам биргаликда ўлдирдилар.
Маоз ибн Муслим Сўғд ва Самарқандга бориб, оқ кийимлилар билан икки йилгача кўп урушлар қилди, гоҳ у ва гоҳ душман ғалаба козонар эди. Икки йилдан кейин у Хуросон амирлигидан истеъфо берди ва Мусайяб ибн Зухайр Забий Хуросонга амир бўлди ва Бухорога келди. Шу вақт Бухоро амири Жунайд ибн Холид эди, уни Хуросон амири Хоразмга юборди.
Бухорода Муқанна саркардаларидан бўлган Кулортегин номли бир саркарда бор эди, у лашкар ва мулозимлар тузиб Мусайиб билан урушлар қилди.
Муқанна ўзига қароргоҳ қилиб Сом тоғидаги қалъани (Шаҳрисабз шаҳри яқинида) танлади. Самарқанд, Бухоро, Кеш, Наршах шаҳарлари қўзғолон марказига айланган. Халифа Мансур Жаброил ибн Яҳёни Озарбайжондан катта ҳарбий куч билан Мовароуннаҳрга юборган, аммо Жаброил муқанначилардан енгилган. 10 минг аскар билан Жаброилга ёрдамга юборилган Уқаба ибн Салим биринчи марта Кеш ва Самарқандда Ғарича бошлиқ, иккинчи марта 14 минг аскар билан Термиз яқинида Сархама ва Кай ёки ғузий бошлиқ муқанначилар томонидан тор-мор келтирилди. Натижада Нахшаб ва Чағониён вилоятлари муқанначилар қўлига ўтди. Қўзғолон 159/776 йилдан Бухоро Воҳасида кучайиб кетди.
Наршах қалъаси қўзғолончиларнинг қўрғонига айлантирилган. Бунда «оқ кийимликлар»нинг катта қисми тўпланган. Шу йили Наршах қалъаси яқинида «оқ кийимликлар» билан араблардан Бухоро амири Ҳусайн ибн Маоз ва Самарқанд ноиби Жаброилнинг бирлашган қўшинлари ўртасида 4 ой мобайнида жанг бўлди. Жангда «оқ кийимликлар»нинг қўли баланд келди, аммо сон жихатдан кўп булган араб қўшинлари Наршах калъаси девори остидан узунасига 50 газли лаҳим кавлаб, уни қулатгач, қалъага бостириб кирганлар. Қалъа ичида давом этган шиддатли жангларда муқанначилар енгилган, қўзғолон бошлиқларидан Ҳаким ибн Аҳмад ва Ҳашвийлар ўлдирилган. Наршахдаги қўзғолон бостирилгач, араблар асосий кучни Муқаннанинг маркази бўлган Самарқанд ва Кешга ташладилар. Халифа Маҳдий 160/777 йил зарба бериш учун Нишопурга келди. Хуросон ноиби Маоз ва Ҳирот амири Сайд Хараший бошлиқ катта қўшин Самаркандга юборилдию Муқанначилар билан бўлган жангда араб қўшинлари мағлубиятга учради. Натижада Маоз Хуросон ноиблигидан истеъфо берди. Самарқанд 2 йиллик тўқнашувлардан сўнг таслим бўлди. Сўнгра арабларнинг бирлашган қўшинлари Муқаннага қарши ташланди. Наршах ва Самарқандда «оқ кийимлилар» енгилгач, Муқаннанинг Сом тоғидаги истеҳкоми қамал қилинди. Узоқ давом этган қамалдан сўнг тинкаси қуриган муқанначилар таслим бўлдилар. Муқаннанинг укаси Қабзам 3000, Сом қўрғони мудофаасига қўмондонлик қилаётган Сархама 3300 кишилик қўшини билан Сайд Харашийга таслим бўлдилар.
Давоми бор.
"ИСЛОМ ВА АҚИДАПАРАСТ ОҚИМЛАР" китобидан