Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сурхондарё вилояти судларининг расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Менимча" кўрсатувининг навбатдаги лавҳаси “Суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирларихусусида тайёрланди

Сайт | Telegram


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
Эркин олий ўқув юртини битириб, дўхтир бўлиб ишлаётганида уни маҳалласидаги яхши бир қизга унаштиришди. Дўхтирнинг тўйи зўр ўтди. Ҳовли эрталабдан сув сепиб супурилди. Қайнота-қайнонанинг ҳам кўнгли ёришди. Орадан анча йиллар ўтиб, ўғил-қизлари ҳам вояга етиб қолди. Тўнғичини уйлантирди. Орадан йил ўтгач, кичиги ҳам уйланди. Тўнғичи бола-чақали бўлиб кетди. Шу кенжаси Олим эса…

Кўп эрка учунми, ишқилиб, Олим ҳеч кимга қулоқ солмай қўйди. Ўз билганидан қолмасди. Отани ҳам, онани ҳам писанд қилмади.

Биринчи турмуши бузилди. Олимнинг ахлоқсизлигидан безиган келин кетиб қолди.

Олимга ўхшаган бетайинларга хотин дегани ҳам тезда топилавераркан. Қўшни тумандан турмуши ўхшамай юрган бир жувоннинг ҳам пешонаси шўр экан. Ҳеч ким билан маслаҳатлашмай, турмуш қуриб олишди. Орада фарзандли ҳам бўлишди. Аммо Олимнинг эски “касали” қолмади. Оғирнинг устидан, енгилнинг остидан юриб, енгил ҳаётини тарк этмади.

Иккинчи хотини ҳам “бор-э!” деди-да, алиментга гирифтор қилиб уйига жўнаб қолди. Орадан кўп ҳам ўтмай, у яна бир жувонга уйланди.

Олим ишлаш учун бошқа шаҳарга кетди, боласи тирик етим қолди.

Алиментини отаси тўлайдиган бўлди. Анча вақтдан сўнг у икки қўлини бурнига тиқиб шумшайиб қайтиб келди. Бошқа натижани кутиш мумкин эмас эди-да. Ишёқмас, дангаса, қийинчилик нима эканлигини билмасдан ўсган бу бетайин тузук бўлганда, ҳаёти шундай бўлармиди?

Хулласи калом, Эркин ака ўша куни нафақа пулини олиб, шаҳардан яхшигина бозорлик қилган-у уйига борган. Аёли ҳам қувониб: “Ош қилар эканмиз-да, отаси”, деган.

— Ҳа, бир ош дамлагин, бугун пенсиямни олдим-ку!

Бир дам ўтмай, ўғил Олим қаердандир ширакайф бўлиб уйига кириб келади.

— Ўғлим, ишингни ташлаб бекор қилдинг-да, алиментинг ҳам одамни безор қилди, — деди ота.

— Ишингиз бўлмасин, ўзим тўлайман, – деди у.

Шу тариқа ота-бола ўртасида гап қочди. Олимнинг ўнгиридан тортган отага ўғли бурилиб юзи аралаш мушт туширди. Ота шўрлик ўз пуштикамаридан қанча мушт, қанча тепки еди.

Одам эмас, ваҳший ҳайвондек қутурган ўғил дастидан жони оғриган отанинг фарёдини эшитган қўни-қўшнилар ичкарига кирганда, Эркин дўхтир беҳуш ётарди. Девор қон бўлиб кетганди. “Эркин Турдиевни ўғли уриб ўлдириб қўйибди”, деган совуқ хабар бирпасда қишлоққа тарқалди…

Ўртада бечора онага жабр бўлди. Биргина суянган жуфти ҳалолидан жудо бўлди. Оқпадар ўғлидан эса…

Отасининг қотили деган лаънатларга учраган хотинбоз Олим узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилди.

Кунлар, ойлар, йиллар ўтар, бир кун жазони ўтаб ҳам келар. Аммо…

Ўз отасининг қотили – падаркуш деган қора тамғадан ҳеч қачон қутула олмаслиги аён. Аллоҳ ана шундай оқпадар фарзандлардан асрасин.

М. МАЛИКОВ,
жиноят ишлари бўйича
Сурхондарё вилоят суди судьяси,
Ч. ҚОРАҚУЛОВ,
журналист

Telegram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Судлар фаолиятини рақамлаштириш натижасида суд иш юритуви янада такомиллаштирилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сурхондарё вилоят суди ва вилоят маъмурий суди судьялари томонидан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, кадастр ҳамда экология соҳалари вакиллари иштирокида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир масалалар бўйича семинар-машғулоти ўтказилди

Сайт | Telegram


#Газета

"YURT TAROVATI" газетасининг 02-сонида жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси Шаҳобиддин Ҳасановнинг "ЖАҲЛ АҚЛНИ ЕНГГАНДА..." сарлавҳали суд очеркиси чоп этилди.

Сайт | Telegram


#Газета

"TIBBIYOT va HAYOT" газетасининг 4-сонида Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси Мухиддин Маликовнинг "ДЕВОРГА САЧРАГАН ҚОН" сарлавҳали суд очеркиси чоп этилди.

Сайт | Telegram


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
#долзарб_мавзу

“РАҚАМЛИ СУД” КОНЦЕПЦИЯСИ: СУД ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ СОҲАДА АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатларда ривожланаётгани кўплаб соҳаларда, жумладан, суд тизимида ҳам ижобий ўзгаришларга асос бўлмоқда. Айниқса, “Рақамли суд” концепцияси ушбу жараённинг узлуксиз ва муҳим қисмига айланиши кутилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
СУДЬЯНИНГ БИР КУНИ | Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси Наргиза Шарипованинг иш фаолияти ҳақида лавҳа

Сайт | Telegram


#Газета

"BOYSUN" газетасининг 4-сонида фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси Лочин Усаровнинг "ЗАРАР ҚОПЛАНАДИГАН БЎЛДИ" сарлавҳали суд очеркиси чоп этилди.

Сайт | Telegram


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони имзоланди

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва янги банк хизматларидан тўлоқонли фойдаланиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 24.02.2025 йилдаги 108-сонли қарори билан “Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


"Сурхондарё" радиоканалининг “Ҳуқуқий жамият сари” радио эшиттириш дастурида Сурхондарё вилоят суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти Асқар Қудратов Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари хусусида сўз юритади

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун соат 21:50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Сайт | Telegram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев провёл совещание, посвящённое дальнейшему совершенствованию деятельности судебной системы, повышению уровня её открытости и цифровизации

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Бугун Олий судда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Муносиб уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш, жумладан мажбурий кўчиришни амалга ошириш бўйича суд амалиёти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир БМТнинг Муносиб уй-жойга бўлган ҳуқуқ бўйича махсус маърузачиси Балакиршнан Ражагопалнинг 2024 йил август ойида Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш доирасида ўтказилди.

Иштирокчилар фуқароларнинг муносиб турар-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги суд амалиёти билан ўртоқлашиб, фикр алмашар экан, мамлакатимизда барча жабҳаларда изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бериб, инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш учун хизмат қилиб келаётганлиги қайд этилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоси, академик Акмал Саидов давра суҳбати иштирокчиларига мурожаат қилиб, муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида миллий қонунчилик ва суд амалиётини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади ҳамда БМТ тавсиялари Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Олий суд раисининг ўринбосари Олимжон Исмоилов муносиб уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг устувор йўналишларидан бири эканлигини билдирди. Шунинг баробарида Олий суд фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро стандартларни ҳисобга олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга устувор аҳамият бериш, шу жумладан халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу соҳадаги суд амалиётини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириши маълум қилинди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Матилда Богнер ўзининг онлайн мурожаатида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди ва инсон ҳуқуқлари, хусусан, муносиб уй-жойга бўлган ҳуқуқ соҳасидаги халқаро стандартларни янада жорий этиш муҳимлигини таъкидлаб, бу фуқароларни ҳимоя қилишнинг энг самарали механизмларини жорий этиш имконини беришини қайд этди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Омер Фишер БМТ Махсус маърузачисининг асосий хулоса ва тавсияларини тақдим этиб, суд жараёнларининг шаффофлиги ва аҳолининг заиф қатламларига тизимли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш зарурлигига эътибор қаратди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар мажбурий кўчириш ва уй-жой ҳуқуқини таъминлаш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Судлар ўз қарорларида нафақат қонун ҳарфи, балки инсонпарварлик ва ижтимоий адолат тамойилларига амал қилиб, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитлари ва манфаатларини инобатга олиши таъкидланди.

Муҳокамаларда уй-жой масалалари бўйича судьялар малакасини ошириш, ҳуқуқни қўллаш кўникмаларини такомиллаштириш ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш;

- фуқароларга ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш учун суд органлари, тегишли давлат муассасалари ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

- БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тузилмалари тавсиялари ва илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, шунингдек, суд амалиётини фуқаролар ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш йўналишида мослаштириш;

- тартиб-таомилларнинг шаффофлигини ошириш ва жамиятнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун уй-жой соҳасида жамоатчилик иштироки ва фуқаролик назорати механизмларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати якунида бундай тадбирлар илғор тажриба алмашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш сифатини ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида жазо ўтаётган 10 нафар шахсга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Сайт | Telegram

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.