Сурхондарё вилояти прокуратураси

@Surxondaryoviloyatiprokuraturasi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
moder


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
moder
Indeksga qo‘shilgan
13.08.2020 10:00
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
652
ta obunachilar
~532
1 ta e’lon qamrovi
~402
kunlik qamrov
~5
ta e’lon haftasiga
81.6%
ERR %
16.88
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
19 ta kanal eslovlari
76 ta e’lonlar eslovlari
5 ta repostlar
Daryo — LIVE
31 Jul, 08:47
Surxon Live
5 May, 16:59
Сурхондарё | Kun.uz
5 May, 15:04
Daryo — LIVE
5 May, 13:23
KANALLARNI ZO'RI ✅
12 Apr, 18:09
KUN XABARLARi
12 Apr, 11:02
ТЕЗКОР ХАБАРЛАР
12 Apr, 08:55
12 Apr, 08:02
XABARLAR
11 Apr, 21:29
Uzbek-MDK
11 Apr, 21:29
Asilbek Hasanov 🦁
11 Apr, 21:02
Tezkor Xabarlar
11 Apr, 20:46
11 Apr, 20:13
YURTIM BUGUN | 🇺🇿
11 Apr, 20:05
OPER UZ
11 Apr, 20:03
Huquqiy Masala
11 Apr, 15:22
Куконликлар 24
11 Apr, 11:25
SHOK Uz | Dunyo Yangiliklari!
11 Apr, 09:52
Qo'qonliklar | Qoqon 24
11 Apr, 09:37
O'zbekcha Telegram kanali
10 Apr, 15:51
QoRa KaNaL™ ✓
10 Apr, 15:17
Xpress.uz | Tezkor xabarlar
10 Apr, 15:14
Resources of Tsul and Law
Bosh prokuratura
Qo'qonliklar | Qoqon 24
9 Apr, 22:02
YURTIMIZDA | ЮРТИМИЗДА
9 Apr, 13:40
KitobNews_24 | KITOBLIKLAR
9 Apr, 13:37
Xpress.uz | Tezkor xabarlar
9 Apr, 11:59
Сурхондарё | Kun.uz
6 Apr, 20:03
Сурхондарё | Kun.uz
6 Apr, 15:02
@Surxondaryoviloyatiprokuraturasi iqtibos olgan kanallari
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
19 Jul, 18:20
Bosh prokuratura
19 Jul, 18:20
Bosh prokuratura
19 Jul, 18:20
Bosh prokuratura
19 Jul, 18:20
Bosh prokuratura
19 Jul, 18:20
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
10 Jul, 19:21
Bosh prokuratura
10 Jul, 19:21
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
29 May, 00:02
Bosh prokuratura
29 May, 00:02
Bosh prokuratura
29 May, 00:02
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
28 May, 16:43
Bosh prokuratura
28 May, 16:43
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Kun.uz ижтимоий тармоғида “Прокурор ва ҳоким қарама-қаршилигида қонунлар ожиз қолмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқалган.

Хабарда Денов туманида ноқонуний дарахт кесилиши ҳолатлари учун айбдорларга чора кўрилмаётганлиги қайд қилинган.

Аниқланишича, жорий йилнинг
9 апрель кунида Денов шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси йўл қурилиш ва таъмирлаш жараёнида “Денов туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг участка бўлими бошлиғи 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатнома олмасдан, ўзбошимчалик билан кесиб ташлаб, 65.831.500 сўм миқдорида зарар етказган.

Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмига кўра, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар (73.500.000 – 122.500.000 сўмни ташкил қилади) етказилишига сабаб бўлса, жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳуқуқбузар томонидан етказилган зарар кўп миқдорни ташкил этмаганлиги боис, Денов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган, жарима жазоси қўлланилган.

Ҳуқуқбузардан Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан ўсимлик дунёсига етказилган 65.831.500 сўм зарарни 5 баравари миқдорида, яъни 329.157.500 сўм тарзда ундириш белгиланган.

Прокуратура органлари томонидан экология ва атроф табиий муҳит муҳофазасига оид қонунлар ижроси юзасидан назорат ўрнатилган, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.
To‘liq o‘qish
Расмий баёнот

Денов тумани “Қорахон” маҳалласида яшовчи фуқаро
М. Алиқулова Олтинсой тумани марказида жойлашган “Сардор” хусусий корхонасига қарашли бинони ижарага олиб фойдалангани ва кўчиб келишида корхона раҳбари Ж.Джумаев унга тегишли тиш даволаш ускунасини бермаганлиги ва уни олишда амалий ёрдам сўраб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, 2018 йил
1 декабрь куни тузилган 2-сонли ижара шартномасига асосан ижарага берувчи Джумаев Жасур ижарага олувчи “Фениден Мед” МЧЖга тумандаги “Бўстон” маҳалласида жойлашган бинонинг 140 метр кв. майдонини бир йилга 6 млн. 720 минг сўм ижара ҳақи бериш эвазига тиббий фаолият билан шуғулланиш учун ажратиб берган ва шартномани амал қилиш муддати 01.12.2021 йилга қадар этиб белгиланган.

Мазкур шартнома нотариал идора орқали тасдиқланмаган ҳамда “Сардор” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Джумаевнинг маълум қилишича МЧЖ раҳбари М.Алиқулова билан ижарага туриш учун оғзаки келишув бўлганлигини, унга кўра М.Алиқулова ҳар ойда 4 млн. сўм ижара ҳақи бериши кераклигини, 2020 йил бахор ойларида пендемия сабабли фаолиятини тўҳтатганлигини, унга ижара ҳақидан 24 млн. 700 минг сўм қарздорлиги борлигини, шундай бўлсада, унинг тиббий жиҳозларини бериб юборганлигини, унинг ҳеч қандай тиббий ускунаси қолмаганлигини, фуқаро М.Алиқулова видеомурожаатида баён қилган тиббий ускунани тушунмаслигини ва олиб қолмаганлигини, фаолиятини тўҳтатиб тиббий ускуналарни “Исузу” юк автомашинасида ўзига таниш бўлган 7-8 нафар фуқаролар билан бирга келиб, ортиб кетганлигини, барча жиҳозларни ортиб бўлиб, М.Алиқулова унга хоналарни еалитини қайтариб берганлигини, М.Алиқулова ижарада бўлган даврда унга калитлар бўлмаганлигини, МЧЖга ижарага берилган 11 та хонанинг ҳам калитлари М.Алиқулованинг ўзида бўлганлигини баён қилган.

Шу сабабли, видеомурожаат муаллифи М. Алиқуловага мулкий низоларни ҳал этиш масаласида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
To‘liq o‘qish
Bosh prokuratura'dan repost
Бош прокуратура томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди.

Ушбу (@YerNazoratBot) телеграм-бот орқали фуқароларимизда ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган, азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг!

Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!

👉 @uzbprokuratura
To‘liq o‘qish
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда “Аёлни хўрлаган адвокат” рукни остида тарқалган хабарлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бойсун туманида яшовчи ака-ука Б.Х. ва Т.Хлар 2021 йил 21 июль куни тахминан соат 16-00 ларда Шўрчи тумани, “Совжиронбобо” маҳалласи ҳудудида акаси Р.Х.нинг турмуш ўртоғи Ф.Хурсандова ва унинг дугонаси М.Бобоеваларни учратиб қолиб, уларга “синглимнинг тинчлигини нега бузяпсан, синглимни ҳаётига аралашма” деб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қайчи билан уларнинг сочларини кесиб, эгнидаги кийимларини йиртиб, уриб-дўппослаб, Ф.Хурсандова ва М.Бобоеваларга “енгил тан жароҳати” етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.07.2021 йилда Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
To‘liq o‘qish
Расмий баёнот

Бойсун тумани прокуратураси томонидан фуқаро Г. Сафарованинг мурожаатлари кўриб чиқилмаётганлиги ва бошқа ҳолатлардан норозилиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, Г.Сафарова туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Бойсун тумани, “Тузбозор” маҳалласи, А.Навоий кўчасида жойлашган марҳум турмуш ўртоғи А.Бобоевга тегишли уй-жойда яшаб келаётгани, бироқ турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг, қайниакалари Х.И. ва О.Б. лар А.Бобоевга тегишли уй-жойни марҳума С.Й. га ажратилганлиги ҳақида қалбакилаштирилган Халқ депутатлари Бойсун шаҳар ижроия комитетининг 28.06.1990 йилдаги 80/6-сонли, 06.07.1995 йилдаги 88-сонли қарорларини фуқаролик ишлари бўйича судларга тақдим этиб келаётганлигини, аслида Халқ депутатлари Бойсун шаҳар ижроия комитетининг 27.06.1990 йилдаги 80/6-сонли, 20.02.1995 йилдаги 88-сонли қарорлари мавжудлиги ва ушбу қарорлар бошқа мазмунда эканлигини, ушбу қарорларнинг ҳақиқий ёки қалбакиэканлигига баҳо беришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра 05.12.2020 йилда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шундан сўнг, Г.Сафарова ўз видео мурожаатида фуқаро Х.И. томонидан тақдим этилган Халқ депутатлари Бойсун шаҳар ижроия комитетининг 28.06.1991 йилдаги 80/6-сонли қарори ва қарорга илова бўлган фуқаролар рўйхати сохталаштирилганлигини, ушбу қарорнинг асл нусхаси архивда мавжуд эмаслигини, вилоят ИИБ экспертлари томонидан берилган суд-хатшунослик экспертизаси хулосасига қўшилмаслигини билдирган.

Туман прокуратураси томонидан фуқаро Г.Сафарованинг мурожаати юзасидан қабул қилинган жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорнинг қонунийлиги терговга қадар текширув материаллари билан бирга назорат тартибида ўрганилганда, текшириш ҳаракатлари тўла ва ҳар томонлама ўтказилмаганлиги, аҳамиятга молик бўлган ҳолатларга ойдинлик киритилмасдан, асоссиз равишда қарор қабул қилинганлиги сабабли, ушбу қарор 16.07.2021 йилда бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказиш учун туман ИИБга юборилган.

Терговга қадар текширувнинг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
To‘liq o‘qish
Расмий баёнот

Бойсун тумани прокуратураси томонидан фуқаро Б. Муртазоева ва К. Эшонқуловларнинг мурожаатлари кўриб чиқилмаётганлиги ва бошқа ҳолатлардан норозилиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаро Б.Муртазоева ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаган бўлсада, уларнинг стипендияси ва иш ҳақлари тўлаб берилмаётганидан норозилигини баён қилган.

Якка тартибдаги тадбиркор Б. Муртазоева ўтган давр мобайнида 2 маротаба хотин-қизларни касб-ҳунарга тайёрлаш курсларини ташкил этилган бўлиб, туман прокуратурасининг амалий ёрдами билан стипендия ва иш ҳақлари олиб бериб келинган.

Хусусан, ЯТТ Б. Муртазоева томонидан дастлаб ташкил этилган ўқув курсларида 12 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилган бўлиб, туман прокуратурасининг амалий ёрдами билан 5 млн. сўм стипендия ва 3 млн. сўм иш ҳақи олиб берилиши таъминланган.

Шунингдек, иккинчи маротаба Б. Муртазоева 9 нафар хотин-қизларни “Устоз-шогирд” анъаналари асосида “Миллий либослар тайёрлаш” йўналишида касбга ўқитиш мақсадида 06.05.2021 йил 4-сонли буйруқ чиқарган.

Ўрганишда, Б. Муртазоева ҳамда Бойсун тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда қайд этилган 9 нафар хотин-қизлар ўртасида ёзма равишда “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Шартнома” тузилмаганлиги сабабли стипендия ёки иш ҳақи тўлаб берилмаган.

Шунингдек, марказ ходимлари томонидан олиб борилган мониторинглар давомида тадбиркор томонидан ўқувчиларга ўқув машғулотлари ўтилмаганлиги (ҳар сафар борилганида ўқув хонаси қулф ёки тадбиркорни ўзи бўлмаганлиги) аниқланган ва ушбу ҳақида марказ мутахассислари томонидан далолатномалар расмийлаштирилган.

Фуқаро К.Эшонқулов туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларидан норозилигини баён қилган.

Аниқланишича, К.Эшонқулов 31.05.2021 йилда Бош прокуратура "Ишонч телефони" га мурожаат қилиб, 27.05.2021 йилда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари томонидан Бойсун туманида ўтказилган Сайёр қабул давомида туман ИИБ ходимлари унга тегишли уяли телефон аппаратини олиб қўйганлиги, ИИБ маъмурий биносига борганидан сўнг телефон аппарати қайтариб берилгани, шунингдек 29.05.2021 йилда Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан ўтказилган Сайёр қабулда ҳам туман ИИБ ходимлари уни ИИБ биносига олиб бориб босим ўтказишганлигини билдирган.

Мазкур мурожаатда баён қилинган ҳолатлар туман прокуратураси томонидан ўрганилган.

Ўрганиш ҳамда вилоят ИИБ томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаган ва туман ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмаган.

Бу ҳақда туман прокуратураси томонидан фуқаро К.Эшонқуловга 30.06.2021 йилда жавоб хати берилган.

Бундан ташқари, фуқаро К.Эшонқуловга 1-гуруҳ ногирони бўлганлиги сабабли туман ҳокимлиги томонидан Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида даволаниб келиши учун 100 млн. сўм миқдорида маблағ ажратиб берилган ҳамда АТ “Микрокредитбанк” томонидан иссиқхона ташкил этиш мақсадида таъминотчи ҳисоб рақамига 16,5 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берилишида амалий ёрдам берилган.
To‘liq o‘qish
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Бойсун тумани ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида келиб чиққан низо юзасидан видео тасвирлар тарқалган.

Аниқланишича, Бойсун тумани, “Газа” маҳалласи ҳудудида яшовчи Ф.А. ва С.Б. лар 2021 йил 15 июль куни тумандаги “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” атрофида ташкил этилган блок постда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори С.Пошшоев ва бошқаларнинг олдига келиб, ИИБ ходимларига “нима сабабдан блок пост ўрнатиб, автомашиналарни ўтказмаяпсизлар, нима карантин фақат Бойсун туманида амал қиладими, ҳамма касаллар Термизда-ку”-деган
мазмундаги сўзларни айтиб, ИИБ ходимлари билан оғзаки равишда тортишишган.

Шунингдек, фуқаро Ф.А. “Газа” маҳалласида жойлашган “Газа” номли меҳмонхона ва ошхона раҳбари эканлиги,
туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу ошхона 2021 йил 14 июль куни cоат 21:20да карантинга қарши кураш қоидаларига риоя
қилмасдан фаолият юритганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан Ф.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилганлиги ва 3.430.000 сўм жарима маъмурий жазо чораси қўлланилгани маълум бўлди.

Ўрганишда, туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланмаган.
To‘liq o‘qish
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, шу йилнинг 10 июлида Денов тумани Оқтом махалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ички ишлар бўлимига акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган.

Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104 ва 206-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
To‘liq o‘qish
Bosh prokuratura'dan repost
Мамлакатимиз спорт соҳаси оғир жудоликка учради

Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти, аралаш жанг санъати устаси Мурод Хонтўраев бевақт вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Мурод Хонтўраев нафақат спорт соҳасида балки ёшларни спортга жалб қилиш, уларга муносиб тарбия бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда салмоқли хисса қўшган.

Алоҳида қайд этиш жоизки, Мурод Хонтўраев пандемия шароитида Тошкент шаҳар прокуратура органлари билан яқиндан ҳамкорликни амалга ошириб, ҳайрия тадбирларида фаол иштирок этган.

Халқимизнинг етук фарзанди, таниқли аралаш жанг санъати устаси, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин ва самимий инсон Мурод Хонтўраев ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

👉 @uzbprokuratura
To‘liq o‘qish
Bosh prokuratura'dan repost
Bosh prokuratura'dan repost
Bosh prokuratura'dan repost
Bosh prokuratura'dan repost
Bosh prokuratura'dan repost
Bosh prokuratura'dan repost
​​ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев раислигида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2021 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифаларни белгилаш бўйича кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси, туман-шаҳар прокуратураларининг барча прокурор-тергов ходимлари иштирок этишди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 5 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 20.351 нафар шахс, шу жумладан, 9.151 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Мансабдор шахсларнинг 1.781 та ноқонуний ҳужжатларига протест келтирилган.

Барча соҳаларда ўтказилган текширишлар ва прокуратура тергови давомида аниқланган 37.4 млрд сўм зарар ундирилган.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг 4 мингдан ортиқ мурожаати қаноатлантирилиб, 5 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Шу билан бирга, мажлисда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда прокуратуранинг ҳар бир ходими белгиланган вазифалар ижросига виждонан, ҳалол ва юксак масъулият билан ёндашиши, халқ розилиги йўлида бор куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиши зарурлиги таъкидланди.

Ҳайъат мажлисида кўрилган маслалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

👉 @uzbprokuratura
To‘liq o‘qish
Bosh prokuratura'dan repost
Bosh prokuratura'dan repost
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё – шифокорларга ажратилган маблағни ўмарганларни кечириш мумкинми?” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан Термиз тумани тиббиёт бирлашмасида 2017 йил сентябь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган текширишда тўпланган ҳужжатлар бўйича Термиз тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари томонидан 7 та ҳолатда жами 313 млн. 655 минг 223 сўм маблағларини иш ҳақи ва мукофот пули сифатида чиқим қилиб, тўлов қайдномаларига ходимларнинг имзоларини, уларнинг ўрнидан қалбакилаштириб қўйиб, ҳақиқатда пул маблағини уларга бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан 10.06.2021 йилда Термиз тумани прокуратураси томонидан туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Хабарда маълум қилинган шифокор, ҳамшира ва фаррошлар туман прокуратурасига чақирилиб, терговчи тазйиқи остида жавобгар шахсларни кечириш сўралгани ҳолатлари ўрганишда ўз тасдиғини топмади ва бу важлар рад этилади.

Вилоят прокуратураси аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!
To‘liq o‘qish
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда Ангор тумани, “Чинобод” маҳалласида фуқаролар ва “Сурхон Ангор ғурури” МЧЖ ходимлари ўртасида бўлиб ўтган тортишув билан боғлиқ видео лавҳа тарқалган.

Аниқланишича, туманнинг “Новшаҳар” маҳалласида яшовчи Э.Г. “Сурхон Ангор ғурури” МЧЖга қарашли бўлган ғалла экинидан бўшаган ер майдонидан такрорий экин экиш учун олган 0,20 га ер майдонини суғориш давомида, МЧЖ ишчилари Ф.Х. ва Х.Р. билан ўзаро тортишиб қолиб, бир-бирларини ҳақорат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув ҳаракатлари прокурор назоратига олинган.
To‘liq o‘qish
Bosh prokuratura'dan repost
Бош прокуратура томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди.

Ушбу (@YerNazoratBot) телеграм-бот орқали фуқароларимизда ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган, азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг!

Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!

👉 @uzbprokuratura
To‘liq o‘qish