. ·
ОТИНОЙИ ВА БОШҚАЛАРГА НАСИҲАТ: ҲАДИС АЙТИШДА АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ!
Бундан бир неча ой илгари бир отинойининг маърузасида келган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган ҳадисларнинг тўғри ёки тўғри эмаслиги сўралиб, кейин отинойи ва бошқаларга бу ҳақда насиҳат этиш илтимос қилинган эди.
Ўша пайтда ёзишга фурсат бўлмаган эди, кейин хотирдан кўтарилибди. Яқинда бир муносабат туфайли шу савол яна эсга тушди.
Саволни юборган синглимизга эҳтиёткорлиги учун раҳмат айтган ва бошқаларни ҳам Пайғамбар алайҳиссаломга ҳадис нисбат беришда шундай эҳтиёткор бўлишга чақирган ҳолда жавобни бошлайман.
Аввало, отинойи маърузасида келган "ҳадис"ларни келтириб ўтаман:
"Қайси умматимнинг уйида ўчоқ боши ва ҳожатининг оқаваси алоҳида кетса, ўша хонадоннинг бадавлат бўлишига кафилман".
"Қайси уйда одамдан қолган овқат ейилмаса, у уйдан барака кетади".
"Зарда ва жаҳл билан пиширилган овқат умматимнинг ичига заҳар бўлиб киради".
"Яҳудийлардагидек остона тутманглар. Яҳудийлар уйига зеб беради, остонаси похол бўлиб ётади".
"Қайси одам тонгда туриб остонасини супурса, барака олиб келган фаришталар биринчи бўлиб супурилган остонага баракани қўйиб кетади".
"Ошни ахлатга солманг, гадолик келади. Кулни ахлатга солманг, фаромушлик келади. Чойнинг қолдиғи-шамасини ахлатга ташламанг".
"Намозшомда қозон қайнатган хотин қозон қопқоғини ёпиб қайнатсин. Бу пайт шайтон ёғилиб, қўлига 99 боласини ўтқазиб олади. Кўзи тушган мусулмон қозонига битталаб бола ташлаб кетади. Ҳалиги бола бир юмалаб чиқиб, қозон лабида овқатга пешоб қилиб кетади".
"Уйингизни ўргимчак исига макон қилманг. Ўргимчак исининг тагидан қараган одамнинг ақли орқага кетади".
"(Лаби) учган идиш уйда турса, фақирликни чақириб туради".
Маърузада келган нақллар шулардан иборатдир.
Булар ичида келган бир нақлдан бошқа ҳаммаси Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига тап тортмай, журъат билан тўқилган тўқима ҳадислардир.
Яҳудийлар ҳақида айтилган ҳадис бир нечта ҳадис манбаларида келган бўлиб, бошқачароқ жумла билан, аксар санадлари заиф бўлган ҳолда ривоят этилади. Кўпроқ ривоят этилган ибораси қуйидагича:
"Ҳовлингизни тоза тутинг, яҳудларга ўхшаманг".
Маълумки, Ислом мусулмонларни покизаликка, таомларни исроф қилмасликка чақиради. Бу ҳақда келган оят ва саҳиҳ ҳадислар етарли.
Лекин, шу маънони қўллаб-қувватлайман деб Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига у зот айтмаган гапларни тўқиш бениҳоя катта гуноҳдир. Киши яхшилик қиляпман, одамларни эзгуликка чақиряпман деб ўзи билмаган ҳолда жаҳаннамга йўл олиши ҳеч гап эмас. Негаки, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақига ёлғон сўз айтиш, айтмаганни айтди дейиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.
Эй сиз, одамларга Ислом таълимотини етказаётган зотлар! Гапираётган ҳар бир гапингизга диққат этинг, динда бор ва Исломда келган нарсаларни одамларга етказинг. Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор ҳадис айтмоқчи бўлсангиз, аввало, шу ҳадисни айтган ёки айтмаганларини ўрганинг. Бунинг учун эса, дастлаб илм олиш, ўрганиш лозим бўлади. Ҳали ҳеч нарсани билмасдан туриб, Исломни тузук ўрганмаган ҳолда, Пайғамбар ҳадисларидан етарли китобларни ўқиб чиқмаган ҳолда ўзингизни бундай хатарли ўринга қўйманг. Расулуллоҳ алайҳиссаломга билмасдан ёлғон гапни нисбат этиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.
Бу борада Пайғамбар издошлари бўлмиш саҳобалардан ибрат олинг.
Қуйида ул муборак зотларнинг айримларидан ҳадис айтиш борасида келган нақлларни келтириб ўтаман:
Амр ибн Маймун Авдий ҳикоя қилади: "Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуникига ҳар пайшанба келар эдим. "Расулуллоҳ айтдилар" деган пайтда бўйин томирлари бўртиб қалтирар, кейин: шунга яқин айтдилар, дер эди".
Муҳаммад ибн Сирин айтади:
"Анас ибн Молик Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳадис кам айтар, айтганда ҳам айтиб бўлгач: ... ёки Пайғамбар алайҳиссалом айтганидек" деб қўяр эди".
Муҳаммад ибн Али шундай дейди: "Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳадис айтса, кам ҳам қилмас, қўшиб ҳам айтмас, эшитган нарсасидан бошқасига ўтмас эди".