QURAN.UZ dan repost
#Савол_жавоблар
Савол:
Aссалому алайкум. Ҳасанхон қори ака, мен ва фарзандларим уй шароитида Қуръон ёдлашликни қандай қилиб мунтазам йўлга қўйсак бўлади, ўзим эплай олмаяпман?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу ерда болаларнинг ёшини ҳам эътиборга олиш керак. 4,5 ёшгача бола ҳарф ўргана олмайди, шу боис, унга ёддан ўқитилади. Тили бутун бўлгандан бошлаб, оятма-оят ўқитиб боради. Икки уч оят бўлганда, уни жамлайди. Охирида сурани жамлайди. Сабоқни санаши шарт эмас, пишиқ ёдлагач бир муддат яхшилаб такрорлатиб, кейингисига ўтказиб юборса, бўлаверади. Сурани жамлаганда адашмай ўқидиган бўлгач, кейинги сурага ўтилади. Шу зайлда бир пора, баъзан икки порагача ўқиш мумкин. 4, 5 ёшидан унга ҳарф ўргатса бўлади. Бунда ҳарфларни ёздиришни қўшилса, жуда яхши манфаати бор. Ҳар куни биттадан ҳарфни ўрганиб борилса, бир ойда ҳарфларни таниб олади. Кейин ҳарфларни қўшишни машқ қилади. Бу борада Муаллими соний китоби ёки унинг ўрнини босувчи қўлланмалардан фойдаланиш мумкин. Ҳозирда телефон магазинларида шу маънода қўлланмалар кўп, ўшалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳарфларни қўшиб калималарни ўқишни ўргангач, Қуръондан ёд олган сураларини хатдан қайта ўқиб чиқади. Мана шунинг ўзи савод чиқаришга етади, иншаалоҳ. Жуда катта фойдаси бор. Ундан кейин оятма-оят, сурама-сура ёдлаб бораверади.
Сабоқни ёдлашда кечқурун ўқиб ётишнинг фойдаси кўп. Кечки пайт эрталагалик дарсни ёдлангудек қилиб тайёрлаб, кейин бошқа нарсага чалғимай, вақтида ётилса, эрталаб турганда дарс ўзи деярли ёд бўлиб қолган бўлади. Ёдланган дарсни 66 та ёки 100 ёддан саноқ қилиб, кейинги дарсга ўтса бўлади. Дарсни тайёрлашда 1, 2, 3 қатордан қилиб ёдлаш ҳам яхши. Аммо саноқ қилишдан олдин камида 5 қатор ёки 7 қатор қилиб олиб, ҳаммасини жамлаб ёдлаб, кейин саноқ қилиш керак. Бу кунлик вазифа тахминан шунча ва ундан кўп бўлганда эътиборлидир. Каҳф сурасигача ҳар бир сурани тугатгач, жамлаб борилади. Бақарадан тушганда пора жамлашга ўтилади. Ҳафтада бир маротаба ўтган сураларни кунларга бўлиб такрор қилиб чиқилади. Бу биз тажрибадан натижасини кўрган энг яхши усуллардандир. Бошқа усуллар ҳам бор, ҳозирча шу етиб турса керак.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali