sunna uz

@sunnauz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

«Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам бунда чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, балки Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Чиройли оқибат (жаннат) – (аҳли) тақвоникидир» (Тоҳа сураси, 132 оят) https://husain69.blogspot.com/
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
19.03.2018 13:34
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
28
ta obunachilar
~9
1 ta e’lon qamrovi
~12
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
32.1%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@sunnauz iqtibos olgan kanallari
QURAN.UZ
23 Oct, 21:14
HAYOTIMSAN
12 Oct, 14:01
Hilol Nashr 🇺🇿
Shou-biznes yangiliklari
Shou-biznes yangiliklari
Fotiha.uz
mp3muslim.uz
Muslim.uz
mp3muslim.uz
Muslim.uz
QURAN.UZ
Hilol Nashr 🇺🇿
mp3muslim.uz
Muslim.uz
ANDIJON DURDONALARI
Alquranuz-Shayx Alijon qori
Ubaydaah
AT - TAQVA
Alloh
Alloh Taollo
Islom.uz
13 Aug, 22:01
Islom.uz
13 Aug, 22:01
Ummat.uz
Durulfunun HanafiyUz
12 Aug, 17:41
arabic.uz (nahv-sarf)
Do'stlar_uz
Олий Маъҳад
mp3muslim.uz
Muslim.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
sunna uz 25 Oct, 15:43
sunna uz 23 Oct, 21:14
QURAN.UZ'dan repost
"Буюк инсонлар ёшликларидаёқ Қуръонни ёд олганлар"

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

@quranuz_kanali
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLiebTLCuRzZiHA
sunna uz 23 Oct, 21:05
https://islommoliyasi.uz/uz/kamayib-boruvchi-mushoraka-uy-joy/
Камайиб борувчи мушорака битими асосида уй-жой сотиб олишни молиялаштириш / Ислом молияси
Камайиб борувчи мушорака шартномаси қуйидаги битимлар амалга оширилишини кўзда тутади: 1. Кўчмас мулкка нисбатан шерикчилик асосида эгалик қилишни ташкиллаштириш (Ширкат ул-милк); 2. Сармоядор улушини мижозга ижарага берилиши; 3. Мижознинг сармоядор қисмларга бўлинган улушларини сотиб олиш юзасидан ваъда бериши; 4. Сармоядор улушининг мижоз томонидан маълум муддат ичида сотиб олиниши. Мана энди…
sunna uz 20 Oct, 21:24
Оз-оз ўрганиб доно бўлур...
* * *
Заҳируддин Муҳаммад Бобур
хазиналари
* * *
МУБАЙЯН ВА
НАСРИЙ БАЁНИ
* * *
КИТОБУС-САЛОТ
(НАМОЗ КИТОБИ)

НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИНГ
БАЁНИ
Фарз билгил намознинг вақтин,
Вақтсиз иш на суд, қилмоқдин?
Бешдурур вақти бир туну кунда,
Шубҳаву қийл йўқтурур мунда.
Олти ташқи фаризаға дохил,
Вақт тўртунчи фарздур, билғил.
Барчадин бурна тонг намозин ўта,
Бордурур вақти субҳи козиб ўта.
Бу узун, иничка, ёруқдурким,
Бил уфқ сатҳиға муни қойим.
Жойиз ўлди бу субҳ бўлса суҳур,
Мунда хуфтан намози қилса бўлур.
Яна мунинг сўнгида шарқ сори
Кўрунур бир ясси ёруқ асари.
Бу уфқнинг узуниға тортар,
Борғонича ёруғлуғи ортар.
Аҳли динларки, муқтадо эдилар,
Субҳи содиқ бу субҳни дедилар.
Билгасен тонг намозининг вақтин,
Ушбу субҳ ибтидоси бўлмоқдин –
Кун чиқар чоғдур интиҳоси анинг.
Бу арода бўлур адоси анинг.
Яна вақти намози пешиндур,
Анга, билгил, бу навъ талқиндур:
Аввали куннинг эврулуридин –
Сояларнинг фузун бўлуридин,
Икки қад бўлғуча бу кўлагалар,
Билки, пешин ўтар кишилар ўтар.
Лек туш соясин булар била кўр,
Бўлғуча ушбуларға сен қила кўр.
Ўтса пешин, намози дигардур,
Сен соғинмаки, восита бордур.
Дедилар аср вақтини мунча –
Ўтагил офтоб ботқунча.
Ботқач-ўқ кун, намози шом бўлур,
Демагил, вақти бот тамом бўлур.
То шафақ бор, бу вақт бордур, бил,
Бор шафақ кунботар тарафда, қизил.
Чун шафақ ғойиб ўлса, хуфтандур,
Субҳи содиқча вақти бўлғондур.
Ўтагил витр, сўнгра хуфтандин,
Витр адоси кейин бўлур андин.

НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИНГ
БАЁНИ

Намознинг вақтини фарз деб бил, вақтдан ташқарида иш қилмоқдан не суд (не фойда)?!
(Изоҳ. Чунки, Қуръони каримда: “Албатта, намоз мўъминларга вақтлари белгиланган фарздир”, деб билдирилган (Нисо сураси, 103-оят). Шунингдек, Ҳуд сураси 114-ояти, Исро сураси 78-79-оятлари беш вақт намознинг вақтларига далил қилинган.)

(Намоз) вақтлари бир кеча-кундузда беш вақтдир. Бунда шубҳа ва гап-сўз йўқдир. Вақт (намознинг) олтита ташқи фарзларига дохил бўлиб, тўртинчи фарздир, бил.
Ҳаммасидан олдин бомдод намозини ўта, унинг вақти субҳи козиб ўтгандан кейиндир.
Бу (вақт) узун, ингичка ёруғлик бўлиб, уфқ сатҳида (кўриниб) туради.

(Ана шу субҳи содиқ вақти кирганда) бомдод намозини ўқиш жоиз бўлди. Агар бу саҳар вақти (саҳарлик қилинадиган, ҳали субҳи содиқ кирмаган вақт) бўлса, унда хуфтан намозини ўқиса бўлади. Яна бунинг охирида шарқ томонда бир ясси (ёйиқ) ёруғлик асари кўринади. Бу уфқнинг узунасига тортади, борган сари ёруғлиги ортиб боради.
Муқтадо – эргаштирувчи имом бўлган дин аҳллари субҳи содиқ деб ана шу субҳни айтдилар.

Бомдод намозининг вақтини билиб ол: бу субҳнинг ибтидосидан (уфққа ёйилган оқликдан) бошланади, кун чиқар вақти унинг интиҳоси – тугайдиган вақтидир. Бомдодни адо этиш ана шу орада (бу икки вақтнинг орасида) бўлади.

Яна бири пешин намозининг вақтидир. Билки, унга ушбу хил талқин бор:
(Пешиннинг) аввали куннинг эврилишидан – қуёшнинг заволга кетишидан ва сояларнинг узайиб боришидан бошлаб, бу кўлкалар (ўз аслидан) икки бўй баробари бўлгунчадир. Билки, пешинни ўтайдиган кишилар ана шу (икки вақт орасидаги) вақтда ўтайдилар.
Лекин тушнинг соясини бу (соя)лар билан бирга кўр (ўша вақтгача деб бил). Шу вақтга етгунича (пешинни) адо эт.

Пешин ўтса, кейин намози дигар – аср намозидир, сен бу ўртада оралиқ бор деб ўйлама. Аср вақтини шунча дедиларки, (соялар икки баробар бўлгандан) офтоб ботгунча адо эт. Кун ботган заҳоти намози шом киради, шомнинг вақти тез тамом бўлади, дема. Токи шафақ бор экан, бу вақт бордир, билгин, бу шафақ кун ботар тарафда қизил тусдадир. Шафақ ғойиб бўлгач, хуфтан вақти киради, унинг вақти субҳи содиққачадир. (Лекин узрсиз ҳолда ярим кечадан кечиктириш макруҳдир). Хуфтандан сўнг витр намозини адо эт, (чунки) витрнинг адоси хуфтандан кейин бўлади.

Насрий баён ва шарҳ муаллифи:
МИРЗО КЕНЖАБЕК.
To‘liq o‘qish
sunna uz 18 Oct, 18:47
sunna uz 17 Oct, 19:01
Дўстларимизни тириклигида изламаймиз ҳам, излаб келса, қабул қилгимиз ҳам келмайди, ҳолларидан хабар олмаймиз, аммо вафотларини эшитган заҳоти жанозаларини ўқиб, дафн қилишга шошамиз. Ҳа, биз одамни кўмишни қойиллатамиз, аммо уни асрашга келганда четга ўтиб оламиз.
Кўпдан бери олимлар, улуғ кишиларнинг жанозаларида қатнашиб келаман. Яқин йилларда жуда кўп зубда инсонларимиздан айрилдик. Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, шайх Алоуддин Мансур жаноблари, Хайруллоҳ домла, Муҳаммад Алий домла, Олимхон тўрам, Довудхон тўрам, Зайниддин қори ака ва бошқа мўътабар инсонларнинг жанозаларида одамларимизнинг вафот этган кишиларга эҳтиром ва ихлосини кўрганда улардаги бу ихлосдан бағоят хурсанд бўлиш баробарида дилимдан бир хаёл ўтаверди: қани энди шу шавқу завқ, шу эҳтиром улар тириклигида ҳам бўлганида... Қани энди уларнинг тобутларига ўзимизни урганимиздек, тирикликларида уларнинг зиёратларига ҳам ошиқсак... (Ҳаётда эса кўпинча аксини кўрамиз: тирик пайтларида вақти келса, кўриб кўрмаганга, таниб танимаганга олиб юрамиз, вафот этишлари билан эса жасадлари турган тобутга қўл теккизишни катта муваффақият деб билиб қоламиз.) Қани энди вафот топган кишиларга бўлаётган эҳтиромга ўхшаш муносабатни уларнинг издошларига, ҳаётда қолган олиму фозилларга ҳам қила олсак... Ўтганлар ўтди, уларни ортга қайтариб бўлмайди, энди уларга қила олмаган қадру иззатни ҳаётда қолган аҳли фазл, аҳли донишлар, аҳли илм, аҳли Қуръонларга кўрсатсак эди... Ёки бизнинг ҳурмату икромимизга сазовор бўлиш учун улар олдин ўлиши керакми? Солиҳларимиз вафотидан ғам чеккандек, уларнинг норасида зурриётлари учун ҳам қайғуришимиз керак эмасми? Ёки биз фақат ўтганларни ҳурмат қиладиган, тирикларни эса хўрлайдиган, бепарво ташлаб қўядиган халқ бўлиб қолганмизми?
Қодирийни тириклигида яқинларига кўшиб отиб, бугун кўтар-кўтар қилар эканмиз, бугуннинг қодирийларига қандай муносабатда бўлмоқдамиз, шунга ҳам бир қараб кўйишимиз керак. Беҳбудийларнинг номини абадийлаштириш учун қарорлар қабул қилар эканмиз, бугуннинг беҳбудийлари учун нима қиляпмиз, бир сарҳисоб қилиб кўрайлик. Бухорийлар, Термизийларни улуғлаб, улар ҳақида фильмлар ишлаб, бинолар қуриб, анжуманлар ўтказар эканмиз, бугун Бухорий ва Термизийнинг издошлари бўлиб турган аҳли илмларга қандай муомалада бўлмоқдамиз, буни ҳам ўйлаб қўйиш керак. Ғиждувонийлар, Нақшбандийларнинг мақбараларига миллионлаб сарфлаб, зиёратларидан файз истар эканмиз, уларнинг бугунги ворисларини қанчалар қадрлай олмоқдамиз, бу ҳақда ҳам мулоҳаза юритишимиз даркор.
Ўлганларини қаҳрамон қилиб, тирикларини ўлдириш ўлик жамиятларга хос иш, тирик халқ бундай қилмайди. Уйғоқлар аввало уйғоқларни қадрлайди, уйқудагилар эса уйғоқларни кўра олмайди.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
To‘liq o‘qish
sunna uz 17 Oct, 19:01
Hasan Al-Muqriy
4 ч. ·
ҚАДР ТОПИШ УЧУН ЎЛИШ КЕРАКМИ?
Кўпчилик жамиятлар қатори бизда ҳам улуғ инсонни ўлганидан кейингина иззат-ҳурматлаш, кўтар-кўтар қилиб, табарруклаш одат бўлиб қолганга ўхшайди. Жуда кўп олимларимиз, яхши инсонларимизнинг жанозаларида иштирок этар эканман, у ердаги ва ҳаётнинг бошқа ўринларидаги ҳолатларни кузатганимда айнан шу фикр хаёлда айланаверади. Аслида биз яхшиларимизни аввало тириклигида қадрлашимиз керак. Нега биз фақат ўлганларни ҳурмат қиладиган, тирикларга эса бепарво бўлиб қолганмиз, тушунмайман. Бу ҳолатни қадим тарихимизга нисбатан ҳам, яқин ўтмиш ва бугунимизда ҳам кўришимиз мумкин.
Бир неча йил олдин қандайдир гумондорликда қўлга олинган бир йигитнинг телефонида менинг ҳам рақамим бор экан, телефон қилиб, чақиришди. Ўзини терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи деб таништирган зобит менинг диний ходим эканимни билгач, ўзини қизиқтирган саволларни бера бошлади. Жумладан «Нақшбандийлар кимлар?» деб сўраб қолди. Мен ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақларида ва у кишининг тариқатларини тутган одамлар хусусида бир қатор маълумотларни у кишига уқтирган бўлдим. Масъул ходим юртимиздан ўтган алломаларга ҳурмати баланд эканини изҳор қилди. Кейин билсам, улар ана шундай сўфи юртдошларимизни узун кўйлак кийгани, соқол қўйгани учун қандайдир гумонлар билан қўлга олиб, сўроққа тутишган экан. Бехос хотирдан «Бир ёқда ҳазрат Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳнинг қабрларини зиёратгоҳга айлантириб, назру ниёз қилсак-да, буёқда у кишига ихлос қўйиб, йўлларини тутмоқчи бўлганларни қувиб солсак, бу қанақаси бўлди энди?» деган хаёл ўтди. Қизиқ-да, Фалончи бобомиз – фахримиз деб, кўксимизга муштлаб туриб, унинг йўлини истаганларнинг бошига мушт туширсак, танимасак... Бу ҳолатларни ислоҳ қилиш лозим.
Ҳар гал бир улуғ олим ёки қори вафот этса, тобутини майдалагудек бўлиб талашиб кетамиз, дафн этишда жонбозлик кўрсатамиз. Тўғри, Исломда вафот этган мўминга ҳурмат кўрсатиш, унинг жаноза ва дафнида қатнашиш буюрилган, бу – улуғ савобли амал, мусулмонлик ҳаққи. Бунга ҳам эътибор бериш керак. Бироқ биз фақатгина ўлик кўмишни қойиллатиб, тирикларни ташлаб қўядиган одам бўлмаслигимиз керак. Зотан, тирик мўминнинг ҳаққи ва ҳурмати вафот этган кишиникидан кам эмас.
Тўғри-да, биз инсонни кўпроқ тириклигида қадрлашимиз керак эмасмиди? Олимларнинг тобутларини кўтаришга ошиқишдан олдин уларни ҳаётлик чоғларида эъзозлаб, суҳбатларидан, илмларидан баҳра олиб, хизматларини қилишга интилишимиз керак эмасми? Инсоф билан ўзимизга савол берайлик, ўша ўтган марҳум олим ёки қоримизни тириклигида қанчалар эъзозлаганмиз, қачон ҳолидан хабар олганмиз? Бугун жонсиз жасадини кўзларга тўтиё қилмоқдамиз, аммо шу жасад руҳи билан баркамол эканида биз уни шунчалар ҳурмат қилганмидик, эҳтиётлаганмидик? Бугун улуғлардан айрилганимиздан беҳад маҳзун бўлиб, дод солиб йиғлар эканмиз, кеча улар тириклигида улар билан қанчалар мамнун бўлган эдик ёки уларни қачон хурсанд қилган эдик, буни ҳам бир ўйлаб кўриш керак. Касал бўлганларида ҳол сўрадикми, қийналганларида имкон топиб кўмаклашдикми? Олимнинг ҳурмати у қолдирган илмни қадрлаш, ўрганиш билан бўлади. Бугун уларнинг тобутини талашаётганда китобларига қанчалар иштиёқманд эканимизга ҳам назар ташлаб қўяйлик. Улар билан ҳамсуҳбат бўлганимиздан фахрланиб, мақтаниб, ўрни келса, уларни оғиз тўлдириб мадҳ этмоқдамиз, бироқ тирикликларида уларга душманлик қилиб, уларни ёмонлаб юрган ҳам ўзимиз эмасми?
Очиғини айтганда, кўпинча яқинлар, жигар-бағир, дўсту ёр, ҳатто ота-оналаримизни ҳам вафот этганидан кейин қадрлашга тушамиз. Айримлар бор, ота-онаси тириклигида олдига тўртта нон кўтариб келмаган, турли баҳоналарни қилиб, хизматидан қочиб юрган, аммо улар ўлиши билан бел боғлаб «вафодорлик» кўрсатади, «Дийдорига тўймай қолдим» деб афғон қилади, дод-вой солиб йиғлашни дўндиради, ортидан элга ош беришни қойиллатади... Ота-оналар ҳаётлигида икки оғиз ширин сўзингизга ҳам кўнгиллари осмон қадар кўтарилиб, чексиз хурсанд бўлишар эди. Лекин тириклигида даволатишга ҳам пулни қизғаниб, ўтганларидан кейин миллионларни сарфлаб эҳсон қилиш нимаси?
To‘liq o‘qish
sunna uz 17 Oct, 12:41
sunna uz 17 Oct, 11:56
Абдураҳмон ибн Абу Лайло айтади:" Биз Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳуга: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтиб беринг" дедик. У киши эса: "Қаридик, унутдик. Расулуллоҳдан ҳадис нақл этиш оғир", деди.
Шаъбий айтади: "Ибн Умар розияллоҳу анҳумо билан бир йил бирга турдим. Пайғамбар алайҳиссаломдан бирон ҳадис айтаётганини кўрмадим".
Соиб ибн Язид айтади: "Саъд ибн Абу Ваққосга Маккадан Мадинага келишда ҳамроҳ бўлдим. (Бир ҳафта давомида) ундан бирон ҳадис айтганини эшитмадим".
Саҳобалар ана шундай эҳтиёткор эдилар. Ўзлари эшитган, гувоҳи бўлган ҳадисларни нақл этишда ҳам қўрқар эдилар, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақларига у зот айтмаган сўзни айтиб қўймайлик деб.
Саҳобалардек зотлар шундай экан, бизга нима бўляпти? Нега бир ерда ўқиган ё ўқимаган нарсамизни сўраб-суриштирмай "Расулуллоҳ айтганлар" деб юбормоқдамиз?
Шуни аниқ билиб олайлик: қайсидир бир китобда ёки воизнинг маърузасида келгани бизни масъулиятдан қутқармайди. Бирон ҳадис эшитсак, ўқисак, унинг чиндан Пайғамбар алайҳиссаломга мансублигини суриштирмасдан бошқаларга тарқатмайлик.
Айниқса, одамларга панд-насиҳат қилаётган воизлар, отинойилар бу борада эҳтиёт бўлишсин. Одамларни жаҳаннамга ўтин бўлишдан огоҳлантириб, билмаган ҳолда ўзлари ўтин бўлиб қолмасинлар.
Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларини нақл этишда эҳтиёт бўлувчилардан қилсин, жаҳаннамдан узоқ қилиб, жаннатга кирувчи бахтли бандаларидан қилсин. Омин.
* * *
Ушбу мақолани кўпроқ кишиларга етиб борсин деб тарқатганларга Аллоҳ таоло икки дунё саодатини берсин.
(с) Сайфуллоҳ Носир
To‘liq o‘qish
sunna uz 17 Oct, 11:56
. ·
ОТИНОЙИ ВА БОШҚАЛАРГА НАСИҲАТ: ҲАДИС АЙТИШДА АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ!
Бундан бир неча ой илгари бир отинойининг маърузасида келган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган ҳадисларнинг тўғри ёки тўғри эмаслиги сўралиб, кейин отинойи ва бошқаларга бу ҳақда насиҳат этиш илтимос қилинган эди.
Ўша пайтда ёзишга фурсат бўлмаган эди, кейин хотирдан кўтарилибди. Яқинда бир муносабат туфайли шу савол яна эсга тушди.
Саволни юборган синглимизга эҳтиёткорлиги учун раҳмат айтган ва бошқаларни ҳам Пайғамбар алайҳиссаломга ҳадис нисбат беришда шундай эҳтиёткор бўлишга чақирган ҳолда жавобни бошлайман.
Аввало, отинойи маърузасида келган "ҳадис"ларни келтириб ўтаман:
"Қайси умматимнинг уйида ўчоқ боши ва ҳожатининг оқаваси алоҳида кетса, ўша хонадоннинг бадавлат бўлишига кафилман".
"Қайси уйда одамдан қолган овқат ейилмаса, у уйдан барака кетади".
"Зарда ва жаҳл билан пиширилган овқат умматимнинг ичига заҳар бўлиб киради".
"Яҳудийлардагидек остона тутманглар. Яҳудийлар уйига зеб беради, остонаси похол бўлиб ётади".
"Қайси одам тонгда туриб остонасини супурса, барака олиб келган фаришталар биринчи бўлиб супурилган остонага баракани қўйиб кетади".
"Ошни ахлатга солманг, гадолик келади. Кулни ахлатга солманг, фаромушлик келади. Чойнинг қолдиғи-шамасини ахлатга ташламанг".
"Намозшомда қозон қайнатган хотин қозон қопқоғини ёпиб қайнатсин. Бу пайт шайтон ёғилиб, қўлига 99 боласини ўтқазиб олади. Кўзи тушган мусулмон қозонига битталаб бола ташлаб кетади. Ҳалиги бола бир юмалаб чиқиб, қозон лабида овқатга пешоб қилиб кетади".
"Уйингизни ўргимчак исига макон қилманг. Ўргимчак исининг тагидан қараган одамнинг ақли орқага кетади".
"(Лаби) учган идиш уйда турса, фақирликни чақириб туради".
Маърузада келган нақллар шулардан иборатдир.
Булар ичида келган бир нақлдан бошқа ҳаммаси Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига тап тортмай, журъат билан тўқилган тўқима ҳадислардир.
Яҳудийлар ҳақида айтилган ҳадис бир нечта ҳадис манбаларида келган бўлиб, бошқачароқ жумла билан, аксар санадлари заиф бўлган ҳолда ривоят этилади. Кўпроқ ривоят этилган ибораси қуйидагича:
"Ҳовлингизни тоза тутинг, яҳудларга ўхшаманг".
Маълумки, Ислом мусулмонларни покизаликка, таомларни исроф қилмасликка чақиради. Бу ҳақда келган оят ва саҳиҳ ҳадислар етарли.
Лекин, шу маънони қўллаб-қувватлайман деб Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларига у зот айтмаган гапларни тўқиш бениҳоя катта гуноҳдир. Киши яхшилик қиляпман, одамларни эзгуликка чақиряпман деб ўзи билмаган ҳолда жаҳаннамга йўл олиши ҳеч гап эмас. Негаки, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақига ёлғон сўз айтиш, айтмаганни айтди дейиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.
Эй сиз, одамларга Ислом таълимотини етказаётган зотлар! Гапираётган ҳар бир гапингизга диққат этинг, динда бор ва Исломда келган нарсаларни одамларга етказинг. Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор ҳадис айтмоқчи бўлсангиз, аввало, шу ҳадисни айтган ёки айтмаганларини ўрганинг. Бунинг учун эса, дастлаб илм олиш, ўрганиш лозим бўлади. Ҳали ҳеч нарсани билмасдан туриб, Исломни тузук ўрганмаган ҳолда, Пайғамбар ҳадисларидан етарли китобларни ўқиб чиқмаган ҳолда ўзингизни бундай хатарли ўринга қўйманг. Расулуллоҳ алайҳиссаломга билмасдан ёлғон гапни нисбат этиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.
Бу борада Пайғамбар издошлари бўлмиш саҳобалардан ибрат олинг.
Қуйида ул муборак зотларнинг айримларидан ҳадис айтиш борасида келган нақлларни келтириб ўтаман:
Амр ибн Маймун Авдий ҳикоя қилади: "Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуникига ҳар пайшанба келар эдим. "Расулуллоҳ айтдилар" деган пайтда бўйин томирлари бўртиб қалтирар, кейин: шунга яқин айтдилар, дер эди".
Муҳаммад ибн Сирин айтади:
"Анас ибн Молик Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳадис кам айтар, айтганда ҳам айтиб бўлгач: ... ёки Пайғамбар алайҳиссалом айтганидек" деб қўяр эди".
Муҳаммад ибн Али шундай дейди: "Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳадис айтса, кам ҳам қилмас, қўшиб ҳам айтмас, эшитган нарсасидан бошқасига ўтмас эди".
To‘liq o‘qish
sunna uz 13 Oct, 12:53
sunna uz 12 Oct, 14:01
HAYOTIMSAN'dan repost
Аёлларга тегишли маслаҳатлар. Сиз бу гапларга қандай қарайсиз?

Янада кўпроқ👇🏼
http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
sunna uz 12 Oct, 07:49
Attached file
sunna uz 12 Oct, 07:49
Attached file
sunna uz 12 Oct, 07:48
Attached file
sunna uz 12 Oct, 07:48
Attached file
sunna uz 12 Oct, 07:48
Attached file
sunna uz 12 Oct, 07:47
Attached file
sunna uz 11 Oct, 20:35
Шермурод Тоғай
1 ч ·
РЕПИТОРЛИККА РУХСАТМИ?
Фарзандларимизни бир неча минг сўм ойига тўлаб инглиз тилига ўқитдик. Шахсий репититорлар бемалол уйларида инглиз тили, испан, немис. хитой. япон ва корейс тилларига ўқитишмоқда. Ойига уч юз мингдан бир миллионгача тўлайдиганлар бор. Ёки рус тилига ўқитаётганлар бор. Дипломи бори ҳам йўғи ҳам ўқитмоқда. Уларга рухсат мумкин-мумкин!Нимагадир араб тилига ўқитмоқчи бўлсангиз литцензия ва ҳакозо қоғозлар сўрашади. Яқинда бир танишим ўқув марказида араб тилидан дарс бермоқчи бўлса ундан диплом ёки махсус лицензия сўрашибди. Излаб қидириб лицензия берадиган жойни топибди. Ўзи араб тили, грамматикасини ўша лицензия берадиганлардан яхши билади. Аммо лицензия олишга икки минг доллар сўрашибди. Уларнинг талабидан тарвузи қўлидан тушиб қайтибди. Лицензия берадиганлар билади-да кимдан пул ундиришни. Инлиз ва бошқа тиллардан дарс беришга лицензия, диплом шарт эмас. Араб тилига шарт. Мабодо диндан дарс бериб Қуръонни ўқишни ўргатиб қўйса, болалар Қуръон ўқийдиган бўлса, улар террорист бўлса қандай ҳам оғир жинноят. Аждодларимиз лицензиясиз минглаб олимларни ўқитиб катта хатога йўл қўйишган. Уларда ақл бўлмаганда бўлмаса лицензиясиз Қуръон ўқитадими?
Қиёматда лицензия сўраганлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай жавоб берадилар. Илм йўлига тўсиқ қўйиш нақадар оғир гуноҳлигини нимагадир ҳали ҳам тан олгимиз йўқ. Коронавирус минглаб одамларнинг ёстиғини қуритди ва қуритмоқда. Авария, ароқхўрлик, СПИД ва турли касалликлардан ўлганлар сони террористлар ўлдирганлар сонидан миллионлаб кўп. Улар нимагадир эътиборга олинмайди. Терроризм баҳонасида мииллионлаб ёшларимизни имонсиз қилиб, Худодан қўрқмайдиган, гуноҳдан уялмайдиган. фаҳшдан фахрланадиган, оқибатсизликдан кўксини керадиган, силайи раҳм нималигини билмайдиган қилдик. Ҳатто қизларимизни корейсларга сотадиган даражага бориб етдик. Уларни манқуртларга айланиб қолишидан қўрқмаймиз. Баҳона терроризм, диний экстремизм. Ваҳоланки мана тўрт йил Ш. Мирзиёев президент бўлгандан буён бирорта портлаш ёки қонхўрлик содир бўлмади, бўлмасинн ҳам. Аммо давлат бюджетидан миллионлаб ойлик олувчилар учун нимани қойиллатдингиз, ҳисобот қани дейилади ва ёлғон ҳисоботлар тузилади. Ёлғонлар боис барака қочди. фаришталар қочмоқда. Жаллод: "Охирги пайт яшаш қийинлашди. Одамлар жиноят қилмай қўйди. Бошини оладиган одам қолмагани учун жаллодлик банкрот бўлди. Рўзғорни боқолмай қолдик. Афсус шундан бошқа иш қўлимдан келмайди", деб шикоят қилган экан. Тўғрида эртага ишдан бўшаса, жаллодликдан бошқа нарса қўлидан келмаса, қандай яшайди. Ахир у ризқ Аллоҳдан эканини билмаса нима қилсин.
Суратда кўрсатилинган жаллодлардан қайси бири қолди?АСЛИДА ҲЕЧ БИРИ ЎЛИМНИ ТАН ОЛМАГАНДИЛАР. АБАДИЙ ЯШАЙМИЗ ДЕЙИШГАН ЭДИ. АММО ЎЛИМ ФАРИШТАСИ УЛАРНИ АЯБ ЎТИРМАСДАН. РАҲМ ҚИЛМАСДАН МИНГ АЗОБ БИЛАН ХОРЛАБ ЖОНЛАРИНИ СУҒИРДИ. ЎЛИМ ҲАҚ ВА ИНТИҚОМ ҲАМ РОСТ. УНДАН ҲЕЧ КИМ ҚУТУЛОЛМАЙДИ.
To‘liq o‘qish
sunna uz 11 Oct, 17:15