Фойдали илмдан бир томчи💧


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


«..Аммо баъд:
сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китобидир. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад ﷺ нинг йўлидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир бидъат залолатдир…»
«Саҳиҳу Муслим», 867.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳабашистонга илк ҳижрат

045. Қурайш иймон келтирганларга озор беришда давом этди ва саҳобаларга синов қаттиқлашди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларга Ҳабашистонга ҳижрат қилишга рухсат бердилар.

046. Саҳоба розияллоҳу анҳумлардан бир муборак гуруҳ – 11 та эркак ва 4 та аёл Ҳабашистонга йўл олди ва бу исломдаги илк ҳижрат эди.

047. Ҳабашистонга илк бора ҳижрат қилганлар орасида Усмон ибн Аффон ва аёли Руқайя бинт Расулуллоҳ ﷺ розияллоҳу анҳо ҳам бор бўлиб, уларнинг амири – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу эди.

048. «Албатта у иккиси, яъни Усмон ва Руқайя – Лут ва Иброҳимдан кейин илк ҳижрат қилган кишилардир». (Ҳоким ривояти ва бу ҳадис заифдир).

049. «Нажм» сураси нозил бўлди ва Расулуллоҳ ﷺ уни Каъба ёнида баланд овозда тиловат қилдилар. Сажда оятига етганларида, у зот ﷺ сажда қилдилар, оятларнинг буюклигидан мушриклар ҳам бирга сажда қилишди.

050. Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонларга Қурайш кофирларининг сажда қилгани ҳақидаги хабар бузулган ҳолда; Макка аҳли исломни қабул қилди, деган хабар борди, шунинг учун улардан бир қисми Маккага қайтди.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات

https://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қурайшликларнинг даъватга қарши кураш усуллари

040. Қурайшликлар Набий ﷺнинг даъватларига қарши курашиш учун айрим масалаларни қўзғатишга уринди, жумладан:
1. Қуръон борасида шубҳалар уйғотиш.
2. Қуръонга қарши чиқиш.
3. Савдолашиш.
4. Мазах қилиш, таҳқирлаш ва ёлғонга чиқариш.

Қурайшликларнинг исломни қабул қилган саҳобаларни қийноққа солиши

041. Қурайшликлар Расулуллоҳ ﷺ билан баҳс-мунозараларда муваффақият қозона олмагач, улар бошқа усулга – исломни қабул қилганларни азоблашга ўтдилар. Бу эса саҳобалар учун оғир синов бўлди.

042. Аллоҳ Пайғамбари ﷺни амакилари Абу Толибнинг ҳимояси билан сақлади.
Саҳобалар орасида энг қаттиқ қийноққа солинган саҳоба – Хаббоб ибнул Арат розияллоҳу анҳу эди.

Мусулмон қулларни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу озод қилиши

043. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобалардан бўлган қулларни сотиб олди ва озод қилиб буюк иш қилди. Улардан: Билол ибн Рабоҳ ва Амир ибн Фуҳайра розияллоҳу анҳумо.

Қурайшликлар Расулуллоҳ ﷺни масхара қилиши

044. Қурайшликлар янги усулни қўллашни бошладилар, у ҳам бўлса – Расулуллоҳ ﷺ устидан кулиш эди.
Масхара қилувчилар орасида: Асвад ибн Абди Яғус, Асвад ибнул Муттолибни ва қолганларни Аллоҳ хунайтирсин.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات

http://t.me/sunna_salaf


Тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Яхшилик икки нарсададир: Аллоҳ буюрган нарсани ушлаш ва Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтишдир!»

Ал- варъу ли Ибн Аби Дуня(7)

http://t.me/sunna_salaf


Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтди:
«Дарҳақиқат кишининг Аллоҳ Азза ва Жалла йўлидаги биродарига қилган дуоси – ижобатдир!»

Завоид Абдуллоҳ алаз-зуҳд(575)

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сохта Имом Маҳдий


MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa dan repost
Сабабларни ушлашлик Илоҳий қонуният. Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга денгизни асосиз ҳам бўлиб бериши мумкин эди, бироқ одамларга сабабларни қилиш нақадар муҳим эканини кўрсатиш учун унга асосини денгизга уришни амр этди. Дарҳақиқат, Аллоҳ бирор ишга қодир бўла туриб ўтириб олган кишига ёрдам бермайди. Шундай экан, «Асоинг билан денгизни ур!»*

— Шайх Абдулазиз Торифий

* Шуаро сураси, 63-оят.

Telegram | YouTube | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Валид ибн Муғийранинг Расулуллоҳ ﷺ билан баҳси

036. Валид ибн Муғийра Расулуллоҳ ﷺ билан баҳслашди. Расулуллоҳ ﷺ унга Қуръон ўқиб бердилар, шунда у қаттиқ таъсирланди.

037. Валид қурайшликларга қайтиб келиб, уларга Расулуллоҳ ﷺнинг йўлига эргашишни ёки араблар орасида даъват қилишига йўл қўйиб беришларини маслаҳат берди. Аммо улар унинг фикрини рад қилишди, шунда Валид Расулуллоҳ ﷺни сеҳргар деб васфлади.

038. «Муддассир» сурасидаги ушбу оятлар Валид ибн Муғийрани дўзах олови билан башорат қилиб нозил бўлди. Аллоҳ таоло айтди: «Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг! Мен унга кенг-мўл мол-давлат ва (доимо ёнида) ҳозиру нозир ўғилларни (ато) қилдим. Яна унга (ҳаётнинг барча неъматларини) қулай-осон қилиб қўйдим. Сўнгра у яна зиёда қилишимни тама қилур. Йўқ, (унинг тамаси беҳудадир)! Чунки у Бизнинг оятларимизга қаршилик қилгувчидир. Яқинда Мен уни бир харсанг тошга (яъни, ўтиб бўлмас тўсиққа) дучор қилурман! Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра (Қуръондан бирон айб топаолмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди. Сўнгра (Ҳақдан) юз ўгирди ва кибр-ҳаво қилди. Бас, у: «Бу (Қуръон Аллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат (аввалгилардан нақл қилинаётган) бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир», деди. Яқинда Мен уни Сақарга (жаҳаннамга) киритурман!» (Муддассир: 11 – 26).

039. Мана шу даврда, кўзлари кўр бўлган Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу исломни қабул қилди. Кейинчалик Расулуллоҳ ﷺ уни азон учун муаззин қилиб тайинладилар.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Даъватни ошкор қилиш

031. Шундан сўнг Расулуллоҳ ﷺга қуйидаги ояти нозил бўлди: «Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» (Ҳижр: 94).
У зот ﷺ ошкора даъват қилишга буюрилдилар.

032. Расулуллоҳ ﷺ Сафо тоғига чиқиб, одамларга даъватини очиқ айтдилар ва уларга ўзининг бутун оламлар учун юборилган пайғамбар эканини хабарини бердилар.

033. Расулуллоҳ ﷺ одамларга даъватни етказганларидан кейин, амакилари жирканч Абу Лаҳаб: «Бугун сенинг қўлинг қурисин! Шунинг учун бизни тўпладингми?» — деди.

Шунда Аллоҳ таоло Абу Лаҳаб ҳақида қуйидаги оятни нозил қилди: «Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки), у қуриди — ҳалок бўлди!» (Масад: 1).

У зот ﷺнинг даъватларига Қурайшнинг муносабати

034. Расулуллоҳ ﷺнинг даъватларига қурайшликларнинг энг биринчи муносабати, амакилари Абу Толибга вакил юбориб, Расулуллоҳ ﷺни даъватидан тўсишни талаб қилишди.

035. Қурайшликларнинг Абу Толибни восита қилиб, укасининг ўғли Расулуллоҳ ﷺни даъватдан тўсишдаги уринишлари фойда бермади.
Шундан сўнг, қурайшликлар Валид ибн Муғийрани Расулуллоҳ ﷺга юбориб, турли таклифларни қилиб кўришди.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
У зот ﷺнинг ҳаётидаги даъват босқичлари

024. У зот ﷺнинг ҳаётидаги даъват – икки босқичдан иборатдир:
1. Макка даври.
2. Мадина даври.

Макка даври ҳам икки босқичдан иборат:
1. Махфий (сиррий) даъват.
2. Очиқ (ошкора) даъват.

Махфий даъват

025. Расулуллоҳ ﷺ Аллоҳга махфий даъват қила бошладилар. Аввало, оилалари исломни қабул қилди: аёллари Хадича ва қизлари, ҳамда Али ибн Абу Толиб ва Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳум.

026. Кейин эса Расулуллоҳ ﷺ махфий тарзда уйларидан ташқарида ишончли кишиларни исломга даъват қила бошладилар, шунда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу исломни қабул қилди. Камбағал одамлар Набий ﷺнинг даъватларини эшитиб, исломни қабул қилишга шошилар эди.

027. Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларини Аллоҳ Ўз ишини ҳал қилгунича эҳтиёткорликка, махфий ҳаракат қилишга ва исломни ошкора эълон қилмасликка буюрган эдилар. Улар намоз ўқишни хоҳласалар, Қурайш кўзидан яширин ҳолда, тоғ ёқаларида, адирларда намоз ўқишар эди. Шу тариқа махфий даъват бир неча йил давом этди.

028. Намоз Исро ва Меърожда фарз қилинишидан олдин ҳам бор эди, аммо у ихтиёрий ибодат саналган. Қуёш чиқишидан олдин 2 ракаат ва қуёш ботишидан олдин 2 ракаат ўқилар эди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади: «Ва Роббингизга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду-сано айтинг». Ва яна: «Ва эртаю кеч Роббингизга ҳамду-сано айтиш билан (У Зотни) покланг».

029. Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да айтади: «Расулуллоҳ ﷺ Исро ҳодисасидан олдин ҳам намоз ўқиганлар албатта, саҳобалари ҳам шундай қилган. Лекин ихтилоф шундаки, 5 вақт намоз фарз қилинмасидан олдин ҳам намоздан бирон нарса фарз қилинганми ёки йўқми?
  «Албатта дастлабки намоз, қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин (ўқиш) фарз бўлган. Ким мана шу сўзни айтса, тўғри бўлади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи далилдир: «Ва Роббингизга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду-сано айтинг».

030. Расулуллоҳ ﷺ Арқам ибн Абу Арқамнинг уйини мусулмонлар йиғиладиган ва даъват маркази бўладиган жой сифатида танладилар.

Махфий даъват уч йил давом этди. Бу даврда аввалги саҳобаи киромлардан озчилиги исломга кирди.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расулуллоҳ ﷺга ваҳий нозил бўлишининг муқаддимаси

021. Расулуллоҳ ﷺнинг ёшлари 40 ёшга тўлгач, нубувват аломатлари ва белгилари намоён бўла бошлади:
1. Солиҳ тушлар кўриш.
2. Ҳиро ғорида хилватда қолиш.
3. Тош ва дарахтларнинг у зот ﷺга салом бериши.
4. Фаришталарнинг нурини кўриш.

Расулуллоҳ ﷺга ваҳийнинг нозил бўлиши

022. Ваҳий у зот ﷺга 40 ёшида, Ҳиро ғорида эканларида, «Алақ» сурасининг дастлабки беш ояти билан нозил бўлди.
«Яратган Роббингиз номи билан ўқинг! У инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Роббингиз ўта карамли Зотдир. У қаламни (яъни, ёзишни) ўргатгандир. У Зот инсонга билмаган нарсаларини ўргатди».

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қуръондан дастлабки нозил бўлгани «Иқро»дир. Бу эса салаф ва халаф уламоларининг кўпчилиги тўғри деб эътироф этганидир».

023. Расулуллоҳ ﷺга «Алақ» сурасининг дастлабки оятлари нозил бўлгач, ваҳий бир неча кунга тўхтади. Сўнгра «Муддасир» сураси билан ваҳий яна нозил бўлди. Аллоҳ таоло айтди: «Эй бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ва Роббингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг! (Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг! Ва Роббингиз учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!»

Ва бу ваҳий қисқа муддат тўхтаганидан кейин, Қуръондан нозил бўлган дастлабки сура эди.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расулуллоҳ ﷺнинг Хадичага уйланишлари ва онамиздан кўрган фарзандлари

016. Расулуллоҳ ﷺ Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланганларида 25 ёшда эдилар. Хадича розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ ﷺ билан турмуш қурган пайтдаги ёшлари борасида бирон нарса собит эмас.
Расулуллоҳ ﷺ Хадича розияллоҳу анҳодан фарзандлар билан ризқландилар: Қосим, Зайнаб, Руқойя, Умм Кулсум, Фотима ва Абдуллоҳ.

017. Абдуллоҳ ибну Набий ﷺ рисолатдан кейин туғилганди, шунинг учун – Тоййиб ва Тоҳир, деб лақабланарди.

Каъбанинг қурулишида Набий ﷺнинг иштироки

018. Қурайшнинг қўли билан Каъбани қайта қуришида, 35 ёшли Расулуллоҳ ﷺ ҳам иштирок этдилар. Ҳажарул асвадни ўз ўрнига Расулуллоҳ ﷺ қўйишига Қурайш иттифоқ қилди.

Аллоҳ Расули ﷺни жоҳилият кирлигидан сақлагани

019. Аллоҳ субҳанаҳу Расули ﷺни жоҳилият ифлослигиндан сақлади, жумладан:
а) У зот ﷺ ҳеч қачон бут-санамларга сажда қилмаганлар.
б) У зот ﷺ ҳеч қачон маст қилувчи ичимликлар ичмаганлар.
в) У зот ﷺ ҳеч қачон фаҳш иш қилмаганлар.

020. Расулуллоҳ ﷺ ростгўйлик ва омонатдорлиги билан машҳур бўлиб, қариндош-уруғлар билан алоқани мустаҳкамларди ва барча эзгу-ахлоқий фазилатларга эга эдилар.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Набий ﷺнинг оналарининг вафот этиши

013. Набий ﷺ икки ёшга тўлганиларида, Ҳалима Саъдийянинг ҳузуридан оналари Оминанинг ҳузурига қайтдилар. Набий ﷺ олти ёшда эканларида Омина вафот этди.

Боболари Абдулмуттолиб ўз кафолотига олиши

014. Оналари Оминанинг вафотидан кейин, Расулуллоҳ ﷺни боболари Абдулмуттолиб ўз кафолатига олди.
Расулуллоҳ ﷺ саккиз ёшга тўлганларида, боболари Абдулмуттолиб ҳам вафот этди.

Амакилари Абу Толиб ўз кафолатига олиши ва у зот ﷺнинг (ҳаётидаги) муҳим ишлари

015. Боболари Абдулмуттолибнинг вафотидан кейин амакилари Абу Толиб ўз кафолатига олди.

• Расулуллоҳ ﷺ қўй боққанлар.
• Фожирлар жангига Расулуллоҳ ﷺ қатнашганлар.
• Фозиллар қасамига Расулуллоҳ ﷺ гувоҳ бўлганлар.
• Расулуллоҳ ﷺ Шом тижоратига Хадичанинг қули Майсара билан бирга чиққанлар.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات | موسى بن راشد العازمي

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Набий ﷺнинг муборак кўксиларининг ёрилиш ҳодисаси ва нубувват муҳри

010. Расулуллоҳ ﷺ Ҳалима Саъдийянинг ҳузурида экан, кўксиларининг ёрилиш ҳодисаси воқеъ бўлди.
Жаброил Расулуллоҳ ﷺнинг кўксиларини ёриб, қалбларини чиқардилар ва ундан қора қонни чиқариб, замзам суви билан ювдилар.

011. Сўнгра, Жаброил Расулуллоҳ ﷺнинг орқаларини нубувват муҳри билан муҳрладилар. (Шундан сўнг), Шайтон учун у зотдаги йўл йўқ бўлди ва у зот ﷺ сўзлари ва феълларида маъсумга айландилар.

012. Нубувват муҳрининг ҳажми; кабутарнинг тухумидек бўлган ортиқча гўштдан иборат. У Расулуллоҳ ﷺнинг орқаларида, қалбларининг қаршисида (яъни чап куракларида).
Жобир ибн Самуро айтади: «Расулуллоҳ ﷺнинг орқа томонларида кабутарнинг тухумидек муҳрини кўрганман». (Имом Муслим ривояти).

#السيرة_النبوية_في_تغريدات | موسى بن راشد العازمي

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Набий ﷺнинг туғилишлари, хатна қилинишлари ва эмизилишлари

004. Фил йилининг Робиъил аввал ойининг 12-сида, душанба куни Омина бинт Ваҳб фарзандини дунёга келтирди ва у зотнинг таваллуди улуғ-қувончли (воқеа) бўлди. Отам ва онам фидо бўлсин.

005. Омина Расулуллоҳ ﷺни дунёга келтирган пайтда, оят-аломат ёки мўъжизалар зоҳир бўлгани ҳақида ҳеч нарса собит эмас.

Набий ﷺ туғилган пайтларидаги ушбу аломатларининг биронтаси собит эмас:
а) Кисро саройининг титрагани.
б) Кисро саройида 14 та пешайвоннинг қулагани.
в) Мажусийлар ибодат қиладиган оловнинг ўчиб қолгани.
г) Саава кўлининг қуригани.
д) Саава кўли атрофидаги ибодатхоналарнинг қулагани.

Имом Заҳабий ўзининг «Ас-сийротин Набийяти» китобида, ушбу аломатларни келтириб: «Бу ҳадис мункар ва ғарибдир», деган.

006. Еттинчи кунида бобоси Абдулмуттолиб у зот ﷺни хатна қилди ва Муҳаммад деб исм қўйди.
Омина ўғили Муҳаммад ﷺни 3 кун эмизди, чунки унинг сути оз эди. Шундан сўнг, у зотни Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба ўғли Масруҳнинг сути билан эмизди.

007. Сувайба Расулуллоҳ ﷺдан олдин, Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу ва Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдиласад Махзумий розияллоҳу анҳуни эмизган эди. Шундай қилиб, улар Набий ﷺнинг сутдош ака-укаларига айланди.

008. Ҳалима Саъдийя ўзининг фарзандлари билан бирга Расулуллоҳ ﷺни ҳам эмизди, улар: Абдуллоҳ, Ҳузофа лақаби Шаймаа ва Унайса.

009. Расулуллоҳ ﷺнинг эмикдош ака-укалари 7 та, улар: Ҳамза, Абу Салама, Абу Суфён ибн Ҳорис, Масруҳ, Абдуллоҳ, Ҳузофа у Шаймаа ва Унайсадир.
Набий ﷺнинг на ота бир ва на она бир ака-ука (ёки опа-сингил)лари бўлмаган.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات | موسى بن راشد العازمي

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдуллоҳ ибн Абдумуталлибни Омина бинт Ваҳбга никоҳланиши

002. Абдуллоҳ ибн Абдумуталлиб Омина бинт Ваҳбга никоҳланди ва Абдуллоҳдан ҳомила бўлди. Омина тушида ўғил фарзанд Муҳаммад ﷺга ҳомила эканини кўрди. Дарҳақиқат, ундан бир нур чиқиб, Шом қасрларини ёритган эди.
Омина Муҳаммад ﷺга ҳомила экан, Абдуллоҳ вафот этди.

Набий ﷺнинг оталаридан қолган мерос

003. Абдуллоҳ ҳали туғилмаган фарзанди Муҳаммад ﷺга 5 та туя, бир нечта қўй ва Барока исмли Умм Айман ҳабашия аёлни ортидан мерос қилиб қолдирган эди.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات | موسى بن راشد العازمي

http://t.me/sunna_salaf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Набий ﷺнинг насаблари

نسب النبي - صلى الله عليه وسلم -
١- هو محمد بن عبد الله بن عبد المطلب بن هاشم بن عبد مناف بن قصي بن كلاب بن مرة بن كعب بن لؤي بن غالب بن فهر بن مالك بن النضر بن كنانة بن خزيمة بن مدركة بن إلياس بن مضر بن نزار بن معد بن عدنان.
ذكر هذا النسب النبوي الشريف الإمام البخاري في "صحيحه".

قال الحافظ ابن كثير رحمه الله:
"وهذا النسب الذي سقناه إلى عدنان لا مرية فيه ولا نزاع، وهو ثابت بالتواتر والإجماع".

001. У Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдумуталлиб ибн Ҳошим ибн Абдиманноф ибн Қусой ибн Килаб ибн Мурро ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музаро ибн Низор ибн Маъд ибн Аднондир.
Ушбу олий насабни имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ» китобида зикр қилган.

Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аднонгача бориб тақалган ушбу олий насабда, ҳеч бир шубҳа ва низо йўқ. Ва у, мутавотир ва ижмоъ билан собитдир».

#السيرة_النبوية_في_تغريدات | موسى بن راشد العازمي

http://t.me/sunna_salaf


Муқаддима

Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, оламларга раҳмат бўлиб юборилган тақводорлар имоми ва росуллар саййиди бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оиласига ва барча саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнгра; бу қисқа сатрлар «Луълуъул макнун фи сийротин Набийил маъмун» номли китобимдан қисқартирилган ҳолда олинди. Набавий сийратнинг воқеалари пухта тартиб билан, кетма-кетлиги аралаштирилмаган ҳолда, соддароқ етказиш мақсадида тузилган.
Уларни аввал «Twitter»да ёздим ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, уни тарқалиши осон бўлиши учун чоп этиш ҳам ниҳоясига етди.

Аллоҳдан уни фойдали бўлишини ва холис юзи учун бўлишлигини сўраб қоламан.

Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг оиласи ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломи бўлсин.

#السيرة_النبوية_في_تغريدات | موسى بن راشد العازمي

Қувайт: ҳижрий 1435 йил 9-жумадул охир. Милодий 09.04.2014 й.

http://t.me/sunna_salaf


Набийимиз ﷺ нинг суннатларини етказиш даражаси

Имом Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:

"Набий ﷺ нинг суннатларини умматга етказиш, душманнинг бўйинларига ўқларни етказишдан афзалроқдир. Чунки бу етказишни кўплаб одамлар амалга оширади. Аммо суннатларни етказиш, фақат пайғамбарларнинг меросхўрлари ва уларнинг халифалари томонидан амалга оширилади. Аллоҳ бизни ҳам улардан қилсин, Ўзининг фазли ва карами билан."

📚 Жалаъ ал-Афҳам (492-493 саҳифалар)

http://t.me/sunna_salaf


"Энг афзал сўзлар – бу тавҳид, чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: Энг афзал зикр: "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва энг афзал дуо "Алҳамдулиллаҳ". Ва яна дедилар: Кимнинг охирги сўзи "Ла илаҳа иллаллоҳ"бўлса, у жаннатга киради.

Мажмуъ ал-Фатава
Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ


http://t.me/sunna_salaf


Шайхул-Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди:

"Мен энг фойдали дуони ўйлаб кўрдим, ва бу – Аллоҳдан Ўзи рози бўлиши учун ёрдам сўрашдир. Кейин бу дуони ал-Фотиҳа сурасида кўрдим, яъни: {Иййака наъбуду ва иййака настаъин} (Фақат Сенга ибодат қиламиз ва фақат Сендан ёрдам сўраймиз)."

http://t.me/sunna_salaf

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.