Қуёш панелларини ўрнатганларга 12 млрд сўмдан зиёд субсидия берилди2024 йилда
10 826 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказган қуёш энергияси учун
12 млрд 182 млн сўм бюджетдан
субсидия олган.
Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
🔹 Хоразм вилояти —
2,8 млрд сўм;
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси —
1,9 млрд сўм;
🔹 Тошкент шаҳри —
1,4 млрд сўм.
Субсидияни
«Soliq» мобил иловасининг
«Кешбэк ва имтиёзлар» хизматининг
«Қуёшли хонадон» бўлимидаги
«Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш
мумкин.
Telegram |
YouTube