Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Маъмурий ҳуқуқ кафедраси мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Талабгорлар:
олий юридик маълумот (магистр даражаси)га, профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига;
юридик ихтисослиги бўйича, қоида тариқасида камида 10 йил (шундан камида беш йил судьялик) иш стажига;
АКТ дан самарали фойдаланиш лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.
Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, хорижий (инглиз, немис, француз) тилларини биладиган шахслар устунликка эга бўлади.
Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти ўтказишдан иборат. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олган шахслар иккинчи босқич – очиқ дарс машғулотлари ўтказишда қатнашадилар.
Очиқ дарс машғулоти маъруза шаклида Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.
Тест синовлари ва очиқ дарс машғулотлари тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.
Эслатма: Очиқ дарс машғулоти мавзуси Маъмурий ҳуқуқ кафедраси предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка);
Аризалар 2025 йил 14 февраль соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67