STATISTIKA | Rasmiy kanal

Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha

Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri

📊 Энг кўп 25-39 ёшли аёллар фарзандли бўлишган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябр ойларида юртимизда жами 783 089 нафар туғилишлар қайд этилган.

✅ Мазкур туғилишларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Оналар:

25 ёшгача – 309 664 нафар (39,5 %)

25-39 ёш – 463 842 нафар (59,3 %)

40 ёш ва ундан катталар – 9 583 нафар (1,2 %)

Оталар:

25 ёшгача – 84 700 нафар (10,8 %)

25-39 ёш – 645 434 нафар (82,4 %)

40 ёш ва ундан катталар – 52 955 нафар (6,8 %)

Ўзбекистон “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да 62-ўринни эгаллади

Жаҳон банкининг 2023 йилги “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” (SPI)да Ўзбекистон 80,3 балл тўплаб, 217 та мамлакат орасида 62-ўринга кўтарилди. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 4-ўринни эгаллади.

2022 йилда мамлакат 74,1 балл билан 79-ўринда бўлган.

Бу ютуқка миллий статистика тизимида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторларини шакллантириш ва уларни мунтазам эълон қилиб бориш, маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш ҳамда миллий ҳисоблар тизимини тўлиқ татбиқ этиш орқали эришилган.

Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган Хитой фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида 57,7 минг нафар Хитой фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,3 минг нафарга ёки 63,1 % га ошган.

2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Хитой фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

сайёҳлик – 50 052 нафар;

хизмат юзасидан – 4 732 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 121 нафар;

тижорат – 1 085 нафар;

ўқиш – 708 нафар;

даволаниш – 2 нафар.

📊 Жаҳон банкининг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да Ўзбекистон 62 ўринга кўтарилди

Жаҳон банки томонидан мамлакатларнинг статистик салоҳиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш мақсадида янгиланган услубиёт асосида ишлаб чиқилган “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” (Statistical Performance Indicators — SPI)нинг 2023 йил натижалари кенг жамоатчиликка эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 80,3 балл тўплаб, дунёнинг 217 та мамлакати орасидан 62 ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринга кўтарилган.

Маълумот учун: 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 74,1 балл тўплаб 79 ўринни эгаллаган.

Мазкур индекс мамлакатнинг статистик салоҳияти, эришаётган ютуқлари ва миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари натижаларини акс эттиради.

Хусусан, 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да 62ўринга кўтарилишига хизмат қилган омиллар:

- миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимлари GSBPM ва GSIMларнинг жорий этилиши;

- БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) глобал индикаторлари асосида Миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторларини шакллантирилиши ва доимий эълон қилиб борилиши;

- миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари халқаро статистик тўпламларда ва маълумотлар базаларида акс эттирилиши;

- Ўзбекистонда миллий ҳисоблар замонавий тизими «МҲТ-2008»нинг амалиётга тўлиқ жорий этилиши шулар жумласидан.

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳудудлар кесимида амбулатория-поликлиника муассасалари сони

📊 10 ойда Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг
январь-октябрь ойларида қарийб 6,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 951,3 минг нафарга ёки 17,2 % га ошган.

✅ Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Тожикистон – 1 878,5 минг нафар;

Қирғиз Республикаси – 1 870,3 минг нафар;

Қозоғистон – 1 267,5 минг нафар;

Россия – 686,7 минг нафар;

Туркманистон – 145,0 минг нафар;

Туркия – 95,7 минг нафар;

Хитой – 57,7 минг нафар;

Ҳиндистон – 55,9 минг нафар;

Жанубий Корея – 36,5 минг нафар;

Италия – 36,3 минг нафар;

бошқа давлатлар – 366,6 минг нафар.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.