Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШ УЧУН ЮРТИМИЗДА БЎЛГАН РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАРНИНГ МИССИЯСИ ЯКУНЛАНДИ
Маълумки, бундан бир ой олдин Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳи юртимизга ташриф буюрганди.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида россиялик меҳмонларнинг юртимиздаги миссияси ниҳоясига етганлиги муносабати билан кузатув маросими бўлиб ўтди.
Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинган беморларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб бордилар. Эътиборли жиҳати, улар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вирусология илмий текшириш институти клиникалари, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган аҳволи оғир беморларни даволашда иштирок этиш билан биргаликда мамлакатимизнинг барча вилоятларидаги юқумли касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналарда шифокорларимиз билан елкама-елка фаол иш олиб бориб, минг нафардан зиёд беморга тиббий ёрдам кўрсатишди.
Россиялик мутахассислар қизил ҳудудларда фаолият юритиш билан бир қаторда видеоконференцалоқа орқали беморларни даволаш бўйича зарур тиббий маслаҳатлар беришди, тиббиёт ходимларимиз учун вебинарлар ўтказишди, даволаш протоколларини мукаммаллаштириш мақсадида ўз тавсиялари билан бўлишишди.
— Ўзбекистонда бир ой давомида фаолиятимиз шундай йўлга қўйилдики, делегациямиз бир неча гуруҳларга бўлинган ҳолда мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлди, — дейди Н.И. Пирогов номидаги миллий тиббий хирургия маркази реаниматолог-анестезиолог шифокори Владимир Кокуев. — Мен ўзим Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги гуруҳ таркибида ишладим. Оғир аҳволдаги беморларни бевосита консультация қилдик ва видеоконференцалоқа орқали ҳам ўз тавсияларимиз билан бўлишдик. Бизнинг юртимизда вирус аввалроқ аниқлангани туфайли маълум тажриба тўплаганимиз анча фойда берди ва бу ердаги шифокорлар билан коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда беморларни даволаш соҳасида тажриба алмашишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз ҳам бу соҳада етарлича тажриба тўплаганликларини намоён қилдилар, улар билан биргаликдаги вирусни енгиш йўлида олиб борган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини беради, деган умиддамиз.
Ўзбекистондаги бир ойлик миссиясини самарали олиб боргани учун делегация раҳбари бўлмиш Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Замятинга “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фахрий профессори унвони топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz