🔴 ✏️✏️✏️✏️
❗️ССВ: Куз ва қиш мавсумида юқумли касалликларни самарали даволаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади
✅ Маълумки, куз-қиш мавсуми грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади. Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анча ортади.
📊 Шу боис бутун дунёда бўлгани каби бу йил ҳам юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор вирусли касалликларнинг даврий кўтарилиши, айниқса пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар нисбатан ортгани кузатилмоқда.
📌 Шундан келиб чиқиб, вазирлик эҳтиёт чораси сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.
➡️ Мавсумий юқумли касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда ўткир респиратор хасталиклар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича қўшимча тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
🟢 Вазирлик томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилишда шу каби масалалар муҳокама қилинди.
➡️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова бошчилигида ташкил этилган ушбу мулоқотда Тошкент шаҳридаги барча болалар клиник шифохоналари раҳбарлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, бирламчи тиббий ёрдам вакиллари ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати масъуллари иштирок этди.
🔎 Йиғилишда дастлаб бугунги кунда болалар клиник шифохоналаридаги ҳолат, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича яратилган шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати хусусида батафсил маълумот берилди.
⏩ Шунингдек, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўриш бўйича масъулларга шошилинч топшириқлар берилди.
🏢 Жумладан, Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган ўғил-қизлар учун қўшимча 200 та ўрин ташкил қилиш чоралари кўрилиши айтилди.
🩺 Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтиришга кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги тиббий бригадалар фаолиятини кучайтириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди. Поликлиникаларда штаблар ташкил қилиниб, ҳар бир бемор боладан ҳабар олиш тизими йўлга қўйилган.
💉 Тиббий бригадалар томонидан “103” хизмати ходимлари кўрикдан ўтказиб, уйда даволаниш учун қолдирилган ёки амбулатор шароитда даволанаётган беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларга кўрсатма асосида онлайн ва жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатилади.
📝 Шу туфайли бирламчи тиббий ёрдам тизими ходимлари орқали улар ўртасида тарғиботни кучайтириш, чақалоқларнинг ЎРВИ тарқалиши кучайган пайтда уйда боғча ва мактабга борадиган бошқа болалар билан мулоқотини камайтиришга, одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чорлаш зарурлигига эътибор қаратилди.
📌 Йиғилишда клиник шифохоналарга юкламани камайтириш учун бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, амбулатор шароитда даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат қамровини ошириш зарурлигини таъкидланиб, бу бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.
‼️ Бундан ташқари, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда юртимизда ЎРВИ касаллигига чалиниб, шифохоналарда даволанаётган беморларнинг маълум қисми стационар муолажага муҳтож эмас.
👩⚕️ Шу сабабли бирламчи тизимдаги кундузги стационарларда касалликка чалинган болаларнинг кузатувини олиб бориш, зарур бўлганда шу ернинг ўзида керакли даво муолажаларини амалга ошириш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram