Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг

@ssvuz Yoqdi 12
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан юритилади.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Salomatlik va Sport
Indeksga qo‘shilgan
02.08.2019 09:01
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 33 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2525 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

⚠️ Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 8 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 10 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Сурхондарё вилоятидан, 2 нафардан Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан. Беморлардан 10 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 12 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан, 1 нафардан Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Андижон вилоятларидан ҳамда 1 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 873 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 906 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2525 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz