Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг

@ssvuz Yoqdi 11
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан юритилади.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Salomatlik va Sport
Indeksga qo‘shilgan
02.08.2019 09:01
​​ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ВОҲА АҲЛИНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛИШГА ЧАҚИРДИ

Қашқадарё вилояти ҳокими воҳа аҳолисига карантин қоидалари қатъий риоя қилишларини сўраб мурожаат йўллаган. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу мурожаат билан қуйида танишишингиз мумкин:

“Ҳурматли воҳадошлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, “Яшил ҳудуд” – бу ҳамма нарса қилиш, мақсадсиз кўчага чиқиш дегани эмас.

Бугун, 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари аҳоли орасидан қайд этилиши барчамизни карантин қоидаларига жиддий амал қилишга чорловдир.

Шу муносабат билан, вилоят раҳбари сифатида яна бир бор Сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман:

– Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “Яшил ҳудуд”да ҳам амал қилиш кераклигини унутманг. Шунингдек, “Яшил ҳудуд”да ҳамон 65 ёшдан ошган кексаларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига амал қилиш тавсия этилади. Мақсадсиз кўчага чиқманг. Уйда қолинг!

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.

👉 https://t.me/qashqadaryopress