Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг

@ssvuz Yoqdi 12
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан юритилади.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Salomatlik va Sport
Indeksga qo‘shilgan
02.08.2019 09:01
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН БУХОРОДА ЯНА 7 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафар бемор Фарғонадан, 1 нафардан – Жиззах, Бухоро, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 325 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 332 нафарга етди.
Шу соатгача мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1278 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz