Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг

@ssvuz Yoqdi 12
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан юритилади.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Salomatlik va Sport
Indeksga qo‘shilgan
02.08.2019 09:01
​​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ВА ОҒИР ЮРАК ХАСТАЛИГИ
ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ЕНГА ОЛМАДИ, У ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ


Бугун пандемияга қарши курашаётганларнинг олд сафида бўлаётган фидойи шифокорларни олқишлаяпмиз. Бироқ таъбир жоиз бўлса, улуғ курашда кўксини қалқон қилаётган, бу улуғ ишга озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшаётган тиббиёт ходимлари ҳам тирик жон эканлиги, уларнинг ҳам барчамиз сингари кундалик ташвишлари, дардлари ва хасталиклари бўлиши мумкинлиги кўпчилигимизнинг хаёлимизга ҳам келавермаслиги мумкин.
Мана шундай тиббиёт ходимларидан бири, пойтахтлик 24 ёшли У.Б. илк ҳомиладорлиги бўйича оилавий поликлиникада рўйхатда турар эди. 2017 йилда туғма юрак нуқсони туфайли унинг юрагида мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилганди.
У шу йилнинг 9 апрель куни Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимига “Ҳомиладорлик 1. 32-33 ҳафта. Ўткир респиратор касаллиги” ташхиси билан келган. Тиббиёт муассасасида коронавирус инфекциясига текшириш учун суртма олинган. 10 апрель куни таҳлил натижаси “мусбат” эканлиги аниқланган. Шундан сўнг, ҳомиладор аёлга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида пойтахтимиздаги 3-сон туғруқ комплексига оғир аҳволда ўтказилган.
Туғруқ мажмуасида тор мутахассислардан: кардиохирург, кардиолог, пульмонолог, инфекционист, терапевт, анестезиолог-реанематолог ва акушер-гинекологлар томонидан аёл тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурий текширувлардан сўнг керакли даволаш чора-тадбирлари белгилашди.
Кардиохирург томонидан туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга ошириш тавсия қилинди. Бугун эрталаб бемор аёл вазни 3 150 грамм, бўйи 52 сантиметр бўлган ўғил бола чақалоқни дунёга келтирди. Фидойи шифокорларимизнинг тажрибаси сабаб мураккаб жарроҳлик амалиёти асоратсиз ўтиб, муваффақиятли якунланди. Ҳозирда аёлнинг ва янги туғилган чақалоқнинг аҳволи яхши, улар шифокорларнинг қатъий назорати остида. (Олий тоифали шифокор Назокат Мирсагдиеванинг бу ҳақдаги сўзи👇)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқ
алар бўлими.

@ssvmatbuotkotibi
Attached file