Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.
Зангиота туманидаги махсус шифохона лойиҳасининг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.
Давлатимиз раҳбари касалхонада яратилган шароитлар билан танишди. Мутасаддилар билан суҳбатда ундан оқилона фойдаланиш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.
- Бундай замонавий шифохонани қуриш сермашаққат, ундан самарали фойдаланиш эса ундан ҳам қийин. Шунинг учун бу ерга врач эмас, ташкилотчи одам раҳбар бўлиши керак. Ходимларнинг маоши бонус тизимида бўлиши зарур. Натижа яхши бўлса, яхши даромад олишсин, - деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3614
Вазирлик расмий канали — @ssvuz