ССВ матбуот котиби

@ssvmatbuotkotibi Yoqdi 5
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Tibbiyot


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Tibbiyot
Indeksga qo‘shilgan
27.11.2019 10:21
26 May, 19:09 (49 kun oldin)
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ 14 КУН ИЧИДА 49 042 НАФАР ШАХС КАРАНТИНГА ОЛИНГАН, 734 НАФАР ФУҚАРОДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН


Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда хориждан келган ёки касалликка гумон қилинган фуқароларни 14 кун давомида стационар ва уй карантинига олиш муҳим ўрин тутади.

Шу боис, бу борадаги саъй-ҳаракатларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Сўнгги 14 кунни таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган даврда 17 та чартер рейслар билан олиб келинган 4056 нафар, чегара ўтказиш постлари орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган 11 216 нафар ҳамда мулоқотда бўлганлар билан биргаликда ҳисобланганда жами 20 035 нафаро фуқаролар стационар карантинга олинган, – дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Бахромжон Игамбердиев. – Шу даврда мамлакатимизда 734 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса, шундан 283 нафари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги Карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан тасдиқланди.

Таҳлилларга кўра, хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар орасида энг кўп касалланганлар 14 май куни Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган фуқароларда аниқланиб, 86 нафарни ташкил этди.

Чегара ўтказиш постлари орқали кириб келганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати эса Қозоғистон Республикасидан “Ғишткўприк” чегара постидан кириб келган фуқаролар орасида аниқланди. Уларнинг сони 99 нафар.

– Эътиборли жиҳати, хориждан чартер рейслари билан олиб келинаётган, чегара ўтказиш постлари орқали юртимиз ҳудудига кириб келаётган, шунингдек, касалланганлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда карантин муассасаларига жойлаштирилмоқда, – дея сўзида давом этади Бахромжон Игамбердиев. – Шахсий гигиеник ва бир марталик воситалар билан таъминланиб, мунтазам тиббий кузатувга олинади. Шу ўринда унутмаслик керакки, айни пайтда давлат бюджетидан стационар шароитда тиббий кузатувда бўлган ҳар бир фуқаронинг бир куни учун ўртача 153 минг 700 сўм сарфланмоқда. 14 кунлик карантин кузатуви муддати давомида касаллик аниқланмаган ва карантин муассасасида касалланганлар билан мулоқотда бўлмаган фуқаролар махсус ажратилган транспорт воситаларида ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда. Умуман олганда, стационар карантинга олишдан тортиб, карантин муддати тугагач, фуқароларни ўз уйларига етказиб қўйишгача бўлган барча харажатлар давлат бюджетидан тўлиқ қопланмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, стационар ва уй карантинига олиш тадбирлари бошланган илк кунлардан айни пайтга қадар карантинга олинган жами 394 181 нафар фуқародан 348 292 нафари карантиндан чиқарилган. Шундан, уй карантинига олинган 305 044 нафар фуқародан 280 006 нафари чиқарилган. Стационар карантинга олинган 89 137 нафар фуқародан эса 68 286 нафари чиқарилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги кенг қамровли чеклов тадбирлари (карантин)ни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик учун Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Республика махсус комиссиясининг барча аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz