Президент матбуот котиби: "Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмланган"
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказиб келинаётган анъанавий брифингда президент вакцина қабул қилганига оид маълумот берди.
— Давлатимиз раҳбари масъулиятли фуқаро сифатида вакцинация жараёнига жиддий қараганлар ва эмланиш муолажаларини тўла қабул қилиб бўлганлар. Президентимиз вакцина қабул қилаётган вақтларида Ўзбекистонда учта вакцина бўйича эмлаш олиб борилаётганди, булар Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқилган вакцина, “Спутник V” ва “AstraZeneca” вакциналари эди. Давлат раҳбари шу вакциналардан бирини қабул қилган.
Айни пайтда республикамизда вакцинация жараёни жадал давом эттирилмоқда. Президентимиз халқпарвар раҳбар сифатида фуқароларни эмланишга даъват этади, — деди Шерзод Асадов.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi