SALOMATLIK SIRLARI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Assalomu aleykum "SALOMATLIK SIRLARI" kanaliga xush kelibsiz.
💉 Tibbiyotga oid ma'lumotlar

Kasalliklar va ularni davolash usullarini biz bilan o'rganing.
Kanalni kuzatishda davom eting 😊

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Болаларнинг виртуал ўйинларга бўлган қизиқишлари қандай салбий оқибатларни келтириб чиқаради?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Кўриш билан боғлиқ муаммолар;
✅ Таянч ҳаракат тизимининг нотўғри ривожланиши, умуртқа поғонаси эгрилиги;
✅ Эътибор, хотира, фикрлаш хусусиятининг бузилишлари;
✅ Ота-оналар билан ҳиссий алоқанинг йўқолиши;
✅ Бошқа фаолиятга (ўқиш, севимли машғулотларга) қизиқишларнинг йўқолиши;
✅ Энг асосийси, виртуал ўйинлар кўп ҳолатларда тажовузкорлик ва бузғунчиликни тарғиб этади, натижада болалар салбий фикрлар оламига тушиб қолади.

✅ Юқоридаги ҳолатлар кузатилмаслиги учун болаларни виртуал ўйинлардан узоқ тутинг.

Биз билан касал бўлманг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


📍Буйрак саломатлигига хавф солувчи омиллар

Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

✅ Қайта ишланган гўшт: сосиска, колбаса нафақат канцерогенга бой, балки буйраклар учун жуда хавфли маҳсулотдир.
✅ Юқори қон босими деярли барча организм тизимлари учун жиддий таҳдиддир, буйраклар ҳам бундан мустасно эмас.
✅ Кўпчилик сувни фақат чанқагандагина ичади, аммо организмга сув етишмаслиги ҳақиқатан ҳам хавфли бўлиши мумкин. Натрий даражасини назорат қилиш ва қон босимини нормал ушлаб туриш учун танада етарли сув бўлиши лозим.
✅ Шамоллашга қарши дорилар, айниқса, «Аспирин» ва «Ибупрофен»ни ўз ичига олганлари буйракларга қон оқимини камайтиради.

Биз билан касал бўлманг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


🍜 Тўғри овқатланиш қоидаларини биласизми?

✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

🟩 Тўғри овқатланиш деганда кўпчилик овқатни вақтида ейишни тушунади, аммо унинг таркиби ва қимматлилиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Қуйида тўғри овқатланишда овқат таркиби бўйича маълумотлар келтирилган:

🍳 Оқсиллар: балиқ, тухум, курка, товуқ (оқ гўшти яхшироқ), сут, творог, мол ва қўй гўшти.

🍞 Углеводлар: гуруч, булғор қалампири, макарон, жўхори уни, гречиха, банан, цитрус мевалар, майиз.

🥗 Клетчатка: оддий карам, брокколи, исмалоқ, сабзи, лавлаги, қовоқ, бақлажон ва мевалар.

🥑 Ёғлар: ёнғоқ, зайтун мойи, лосось балиғи.

Биз билан касал бўлманг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


📍Туғуруқдан кейин қоринни йўқотиш мумкин

✍️ Гинеколог Ҳабиба Умарова:

⚠️Туққан аёл териси максимал даражада чўзилади ва маълум вақтгача ўз ҳолатига қайтиши қийин кечади.

✅ Туғуруқдан кейин қорин осилиб қолмаслиги учун уни катта ҳажмли дока ёки чойшаб ёрдамида тортиб боғлаш тавсия этилади.
✅ Фақат бу муолажани туғуруқдан сўнг эртасига амалга ошириш лозим.
✅ Туққандан 5-6 ой ўтиб боғлашнинг фойдаси йўқ.

👩‍⚕️Бу муолажани самарадорлигини янада ошириш учун шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда бажаринг.

Биз билан касал бўлманг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


📍 Ошқовоқ уруғининг фойдали хусусиятлари

Педиатр Муҳсина Умарова:

▪️Суякларни мустаҳкамлиги.
▪️Ичаклардан кальцийнинг сўрилиши учун керак.
▪️Соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилайди.
▪️Эркаклар гормони — тестостерон миқдорини оширади.
▪️Нерв ва юрак-қон томир тизими учун ниҳоятда зарур элемент бўлиб, қон босимини ҳам туширади.
▪️Ичак паразитар-гелминтоз касалликларида.
▪️Эрта қаришнинг олдини олади.

Меъёри:
✅ Катталарга 100 г гача;
✅ Болаларга 30-40 г гача суткада истеъмол қилиш мумкин. 
❗Наҳорга оч қоринга ёки овқатлангандан 2-3 соат ўтиб истеъмол қилиш керак!
❗Эркакларга ухлаш олдидан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Биз билан касал бўлманг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


💧 Қачон сув ичиш керак? Сув ичиш учун тўғри вақт. Жуда муҳим!

✅ Уйғонганидан кейин 2 стакан сув - ички органларнинг фаоллашишига ёрдам беради

✅ 1 стакан сув овқатдан 30 дақиқа олдин-овқат ҳазм қилишни яхшилайди

✅ Ҳаммом олишдан олдин 1 стакан сув - қон босимини пасайтиришга ёрдам беради

✅ Ухлашдан олдин 1 стакан сув -инсульт ёки юрак хуружининг олдини олишга ёрдам беради

Биз билан касал бўлманг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума тонги муборак бўлсин!

Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин🤲

🕌 Яқинларни бугунги кун билан табриклашни унутманг!

https://t.me/Uzb25_Official


#Диққат
⁉️ Турли ёшдаги инсонлар учун уйқу меъёри қанча?

🔴Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой) - 14-17 соат
🔴Чақалоқлар (4-11 ой) - 12-15 соат
🔴Кичкинтойлар (1-2 ёш) - 11-14 соат
🔴Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) - 10-13 соат
🔴Кичик мактаб ўқувчилари (6-13 ёш) - 9-11 соат
🔴Ўсмирлар (14-17 ёш) - 8-10 соат
🔴Ўғил болалар ва қизлар (18–25 ёш) – 7–9 соат
🔴Катталар (26-64 ёш) - 7-9 соат
🔴Қариялар (65 ёш ва ундан катта) - 7-8 соат.


❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


👶 Болаларда ич қотиб қолганда қандай даволовчи массажлар тавсия етилади?

✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:

☑️ Болакайларни қорин деворини жуда ҳам еҳтиёткорлик билан массаж қилиш зарур, буни қуйидагича амалга ошириш талаб етилади:

📌 Болакайларнинг кийими ечилади ва орқаси билан ётқизилади;
📌 Кафтингизга бироз мой суртиб олинг;
📌 Болакай терисининг мойга бўлган аллергияси текшириб кўрилади;
📌 Киндик атрофини соат стрелкаси бўйлаб, енгил ҳаракат билан 5 дақиқа давомида массаж қилиш лозим;

📝 Массаждан сўнг ичаклар перисталтикасини оширувчи муолажалар бажарилади:
📝 Болакайни орқа томони билан ётқизилади;
📝 Оёқларни пастки қисмидан ушлаб, бир неча маротаба қорин соҳасига букиб ёйилади (5 маротаба);
📝 Болакайни тиззаларга қорни билан ётқизлииб, орқа тарафдан кураклардан бошлаб, белгача айлана ҳаракатлар билан енгил уқаланади.

📍 Бундан ташқари чақалоқларни овқатлантиргандан кейин қорин соҳаси билан ётқизиб қўйиш тавсия қилинади (3-8
дақиқага).


❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


🥱 Кам ухлашнинг зарарли томонлари ҳақида билиб олинг!

- Жиззакилик;
- Кун давомида чарчоқ;
- Иш қобилиятида пасайишлар;
- Депрессия;
- Сурункали бош оғриқ;
- Ҳазм тизимининг бузилиши;
- Хотиранинг бузилиши ва иммунитетнинг тушиб кетишига сабаб бўлади.

Шунинг учун уйқу режимини тўғри йўлга қўйишга ва етарлича ухлашга ҳаракат қилишингиз лозим!

Яқинларингизга ҳам юборинг, билиб олишсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


📍Жийда - бронхит ва зотилжамни даволайди!

☝️Мевасида 40-60 фоиз қанд, 3 фоиз оқсил, органик кислоталар, С витамини, ошловчи моддалар, каротин, баргида алкалоид, флавоитлар ва бошқа моддалар бор

✔️ Ушбу неъмат тана аъзолари тонусини оширади;
✔️Сийдик ҳайдовчи ажойиб восита;
✔️Балғам кўчириш хусусиятига эга;
✔️Гипертония касаллигида қўлланилади;
✔️Атеросклероз хавфини камайтиради.

👳‍♂️Бобомиз Ибн Сино жийда мевасини кўкрак оғриғи, ўпка, буйрак ва сийдик пуфаги касалликларини даволаш учун ишлатган.

⚠️ Қандли диабетга чалинган беморларга ушбу мевани камроқ истеъмол қилишлари тавсия қилинади.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


💉 "Иссиқ укол" ҳақида эшитганмисиз?

✅ Халқимиз орасида "иссиқ укол" деб ном қозонган препарат    оддийгина кальций глюконат бўлиб, у ҳақида сизга батафсил маълумот бериб ўтаман:

✅ Кальций глюконат ва кальций хлорид каби тузлар эритмалари венадан юборилганда томирлар кенгайиши ҳисобига танага иссиқлик тарқалади ва шунинг учун ҳам кўпчилик бу дориларни "иссиқ укол" деб билади.

✅ Фойдалари:
- Организмда қичишиш, тошмалар каби аллергик реакцияларни йўқотади;
- яллиғланиш жараёнлари ва шамоллашларда фойда беради;
- моддалар алмашинувига ёрдам беради;
-гипопаратериозда қўлланилади,
- кальций етишмовчилигида.

✅ Ножўя таъсирлари:
Бехосдан адашиб тери остига ёки мушак ичига юборилган тақдирда терида чуқур куйиш ва ёмон асоратларга олиб келиши мумкин.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


Ҳомиладорлик тести қанчалик ишончли?

🔷 Ҳомиладорлик тести - бу аёлда ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомила бор йўқлигини кўрсатувчи белги ҳисобланади. Бу усул орқали қон ёки сийдикда ОХГ гормони аниқланади. Ҳомиладорлик тестининг аниқлик кўрсаткичи 91% га тенг.

🔷 Қуйидаги ҳолатларда ҳомиладорлик тести "ёлғон мусбат" натижа кўрсатиши мумкин:

🔖 Таркибида ОХГ гормони сақлаган препаратлар қабул қилиш.
🔖 Жинсий аъзоларнинг ўсма ва бошқа касалликлари.
🔖 Ҳомила ўз-ўзидан тушганда.
🔖 Абортдан сўнг кам вақт ўтганда.

🔶 "Ёлғон манфий" чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:

🔹Бу амалиёт жуда эрта ўтказилганда.
🔹Қандсиз диабет, буйрак касалликлари, айниқса ОХГ гормонини сийдик билан кам ажралганда.
🔹Кўп суюқлик ичиш ёки тест ўтказишдан олдин сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилганда.
🔹Амалиётни нотўғри бажарганда.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


📍Аллергияни уй шароитида даволаймиз

✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

🌿 Қичитқи ўт қичитмайди. Аллергик ҳолатларда қичитқи ўт (крапива) тиндирмаси фойда беради. Бир ош қошиқ янги қичитқи ўт (ёки қуригани) гулини бир стакан қайноқ сувга солинг. Қалин матога ўранг, ярим соатча турсин. Кейин докада сузиб, кунига 4-5 маҳал ярим стакандан ёки 3 маҳал бир стакандан илиқ ҳолида ичасиз. Қичишишдан халос бўлишга ёрдам беради

🌿Ёнғоқ эшакемига қарши. Турли озиқ овқатлар мош, дуккаклилар, синтетик матолардан аллергия бўлганда терига эшакеми тошади. Қадимда ушбу тошмани ёнғоқ мойи билан даволашган.

🌿Сельдерейли муолажа. Табиблар қадимдан то бугунга қадар теридаги яраларни тез битиришда, танага қувват беришда, нафас қисиши (астма)да ва аллергия туфайли баданга тошма тошишида сельдерейдан фойдаланишган.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


📝 Балиқ гўштининг сифатини ошириш учун қандай пишириш керак?

✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:

✔️ Балиқ гўшти сифатини ошириш учун унга зайтун ёки кунжут ёғини қуйиш керак.

🔹 Шу мақсадда балиқни пишираётганда бир неча томчи ширин бодом ёғини қўшишингиз мумкин.

🔹 Балиқни қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш яхшидир.

🔹 Балиқ устига ун ва тухум қуйиш ва уни қовуриш балиқ сифатини пасайтиради;
🔹 Бундан ташқари, балиқ жигари заиф, қора ёки оқ доғлар каби тери муаммоларидан азият чекадиган одамлар учун зарарли.
🔹 Балиқни истеъмол қилгандан кейин хурмо истеъмол қилиш тавсия этилади.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин... 😊

🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

https://t.me/Uzb25_Official


📍Ошқозон касалликларига олиб келадиган 4 хато

Шифокор Алишер Файзиев:

1️⃣ Совуқ маҳсулотларни истеъмол қилиш;

2️⃣ Кўп миқдордаги таомларни яхши чайнамасдан ютиш;

3️⃣ Оч қоринга сақич чайнаш;

4️⃣ Ошқозонга дам бермасдан соатлаб истеъмол қилиш (масалан писта каби эрмак маҳсулотларни ҳам).

❗Соғлигингизга беэътибор бўлманг, соғлом овқатланиш соғлом ҳаётнинг асосидир!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


❓Нима учун мониторга кўп қараганда “кўзларда қум“ ҳисси сезилади?

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

🔰Компьютер ёки телевизор экрани олдида кўп вақт ўтирганларда кўпинча кўзларда ноқулайлик сезилади, буни “кўз қовоқлари остига қум қуйилгандек“ деб таърифлашади. Шифокорлар бу ҳолатни қуруқ кўз синдроми деб атайди.

📍Нормада кўз очилиб юмилганда лакремал безлардан интенсив равишда ишлаб чиқариладиган суюқлик ёрдамида қуришдан ҳимоя қилинади. Бу суюқлик таркибида кўзнинг сиртини озиқлантирадиган ва инфекциялардан ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд.

👁‍🗨 Одатда, кўз қовоғи дақиқада 25 марта ёпилади. Аммо, мониторга узоқ вақт қаралса, бир дақиқада фақат 5 марта юмилади. Бу эса қуруқ кўз синдромининг ривожланишига сабаб бўлади.

❗️Компьютер, телефон, телевизор қаршисида узоқ вақт ўтирманг ва бу вақтда кўзингизни тез-тез очиб юмишга ҳаракат қилинг.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


📍Озиш учун фойдали маслаҳатлар

✅ Доим нимадир еб юрманг.
Барқарор овқатланиш жуда муҳим: одатда 3 маҳалги асосий таом инсон учун етарли. Шу билан бирга, шифокорингиз орада сабзавотли бульон, сметана ва бошқа енгил газакларни истеъмол қилишни тавсия қилиши мумкин.

✅ Овқат вақтида сув ичманг.
Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичиш фойдали, лекин овқатланаётганда ёки кейин эмас. Овқатланишдан бир соат ўтгачгина сув ичиш мумкин.

✅ Идиш ўлчамини назорат қилинг. Ўзингиз учун маълум чегараларни белгилаш психологик жиҳатдан муҳим: агар катта идишга овқат солсангиз, уни охиригача ейишга ҳаракат қиласиз. Шунинг учун кичик идиш ва санчқи, пичоқ ишлатган маъқул.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli


Кекса ёшдагилар витаминларни қандай қабул қилиши керак?

📍Витаминларни беморнинг ёши, умумий аҳволи ва шикоятларини ҳисобга олган ҳолда, фақат шифокор буюриши керак. Витамин-минерал комплексни танлашда сурункали касалликлар мавжудлигини инобатга олиш лозим. Бундан ташқари, бемор қанчалик кекса бўлса, витаминларни танлашга шунчалик эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак.

📍Кексалар, айниқса, 75 ёшдан ошганлар учун гипервитаминоз ҳам витамин ва минералларнинг етишмаслигидан кам хавфли эмас. Ушбу моддаларни ортиқча истеъмол қилиш асаб тизимининг бузилиши ва буйракда тошлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.