FCNAVBAHOR | Расмий канал dan repost
“Қизилқум” билан ўйинни Нажафалиев бошқаради
31 октябрь - 3 ноябрь кунлари Coca Cola Суперлигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан мазкур тур баҳсларида фаолият олиб борадиган расмий шахслар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, 22-турдан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувини тошкентлик Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Нажафалиевга қанотларда ҳамшаҳарлари - Абдуҳамидулло Расулов ва Александр Сидоров ёрдам беришади. Захира ҳаками бухоролик Илья Ильин.
Мазкур ўйин назоратчиси этиб, пойтахтлик Марат Исмоилов тайинланган.
Учрашув комиссари эса тошкентлик Зоҳид Акрамов.
Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлига 22-турдан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин 2 ноябрь куни Навоийда соат 18:00 да бошланади.
Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.