Тафаккур қилинг!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Aql uygʻon, dunyoni zabt et.
Murojaat uchun: @tafakkurqiling_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Андижонда жамоат жойида ниқоб тақиб юрган қизни жавобгарликка тортилгани хақидаги хабар остида ёзилган изоҳларга эътибор беринг! Бу калтафахмлар давлат қонунларини тан олмайди, хаёт шариат қонунларидан иборат деб ўйлашади.
"Абдуқаҳҳор 35" Ўзбекистонга келсанг ўша ходимларни онасидан сўкканинг учун жавоб берасан дарбадарвачча

782 1 5 49 22

АҚШ уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига қўшди

АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни «қора рўйхат»га қўшди.

Улар:
- Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ «ҳарбий» ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган Ўзбекистон фуқароси

- Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган Ўзбекистон фуқароси

- Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси бўлиб, АҚШ манбаларида Ўзбекистонда яшаши айтилади.

Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга тушиши мумкин.

П/С. Табриклайман ўртоқлар, Ўзбекистон, ишидчи харомиларга кўр мурид йиғиб бериш бўйича фаол.

1.4k 3 12 67 55

Террорчининг миллати бўлмагани каби фоҳишанинг ҳам миллати йўқ

Каннда ғолиб чиққан фильм ғуруримизга тегди. Демак, ориятимиз, миллий ғуруримиз ҳали ўлмаган! У бор. Бу яхши!

Фақат бир нарсани тушунолмаяпман. “Анора”га нисбатан бирдан уйғониб кетган миллий ғуруримиз нега экранни эгаллаб олган сериалларга нисбатан ишламаяпти?!

1. Қўшниси билан дон олишиб юрган келин.
2. Эрини дўсти билан ётиб юрадиган хотин.
3. Келини билан юрадиган қайнота.
4. Қайнонаси билан севишадиган куёв.
5. Акасини хотинини йўлдан урадиган ука.
6. Қайниукасига кўзини сузган келинойи...

Нега бу сюжетлар тегмаяпти ғуруримизга?!

Нима учун бу сериаллар топтамаяпти миллий ўзлигимизни?!

Шу сериаллар ичида ҳам фоҳиша бош қаҳрамон сифатида олиб чиқилгани йўқми?!

Айримларидаги образлар фоҳишадан ҳам бадтар-ку!

“Анора”ни ҳали ким кўради бизда, қаерда кўради? Лекин юқорида саналган мазмундаги сериалларни ҳар куни миқ этмасдан кўряпмиз-ку. Энг ёмони, уларни болаларимиз ҳам кўряпти.

“Анора” фоҳиша ҳақида, ўзбек ҳақида эмас. Террорчини миллати бўлмаганидек, фоҳишанинг ҳам миллати йўқ.

Лекин сериаллар ўзбек ҳақида.

Уларни қўшни мамлакатлар телеканаллари ҳам намойиш қилаётганини ҳисобга олсак, миллатимиз ҳақида мана шундай “зўр” имиджни ўзимиз яратмаяпмизми?!

Бунинг учун қандайдир махсус кенгашлар, тақиқлар керакми?

Йўқ! Шунчаки виждон, миллий ғурур ва албатта, фаросат керак!


П/С. Жахонгир Ахмедов хам куни кеча биз билдирган фикрларга хайрихоҳ тарзда фикр билдирипти. Ўзбек кинони ахволига қараб ачиниб кетасан. Аёл зотига нафрати борлар оляптими бу кинолатни тушунмайман ўлай агар. Хамма киноларда аёллар бузуқ, аёллар хиёнаткор.


https://t.me/spitamen10


Африканинг Мору-мангбет қабиласи ўзларининг узун бош чаноқлари билан жуда машҳур. Улар буни зодагонлик ва етакчилик белгиси деб қабул қилишади.

Мору-мангбет қабиласи учун бош суягининг узун бўлиши гўзаллик, ақл ва камолот белгиси ҳисобланади. Бундан чиройга эга бўлиши учун оналар янги туғилган чақалоқларнинг бошини қалин тасма билан боғлаб қўйишган ва бола узоқ йиллар ушбу тасма билан юрган.

Бироқ ўткан асрнинг 50-йилларида Ғарб таъсири остида мазкур одат йўқолди. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу жараён мия ривожланишига таъсир кўрсатмас экан.

П/С. Бизни кўр муридлар в кринжчи тик токерларимизни боши хам шунақа. Фақат улраники туғруқ жараёнида шунақа қисилиб қолган бошлари.

https://t.me/spitamen10


Буларни сўкмай дейману, яна бўметта. "SKECHERS" брендини крассовкалари Ўзбекистонга камдан кам келади. Сабаби оргинал бу брендни нархи қиммат, хамма хам кўтармайди. Хозирда бозорларда Skechers деб сотилаётган крассовкаларни ярми ўзимизни Марғилон ва Қўқонда ишлаб чиқарилган бўлса, ярми Хитойдан кириб келяпти. Нархи нари борса 150 мингга хам бормаяпти.
Аммо бунга ақли етмаган бизни Сўтақузи Паластилинчилар, пули етмайдиган, қурби етмайдиган нарсаларга хам бойкот қилиш билан оввора. Кошки сенлар шу кунгача манашу брендни махсулотини сотиб олгансан-у, энди бойкот сабаб сотиб олмасдан банкрот қиласан бу брендни🤣
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва Хитойдан келадиган бечора қалбаки "skichers" ларга бойкот қиласанларми тўнкалар?


https://t.me/spitamen10


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дубайда хизмат кўрсатган паххойист опамизку🤣
Кўз зиноси қипоймелар ома.

Опасини тапчкасини кийволганми🤣

1.6k 2 18 49 41

Ассалому алейкум юртдошлар!
Барчангизга қурбон хайит байрами муборак бўлсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Хонадонлардан файз барака, тўкин сочинлик аримасин 🤗


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эртасига рижолваччани ахволи🤣
Алхамдулиллах ўрнига, "Астағфируллох товба қилдим, қайтиб бу ишни қилмайман" га ўзгаради гаплар.


https://t.me/spitamen10


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Арабга бориб келавериб бу ахмоқлар ўшаларни бефаросаилигидан хам андаза олишмоқда. Бисмиллах, Алхамдулиллах деб зўр иш қилдим деб ўйлаяпти хаёлида.
Докторлар қанисизлар? Нима дейсизлар булар тузалишармикин, умид борми?


https://t.me/spitamen10

2.3k 3 21 61 96

Босинглар газини дин тужжорлари. Динни ўзига эмас, диний атрибутлар ва аллақандай матохларга сиғинадиган бу лохларни пулини шилинглар. Виждон, инсоф деган нарса найух керак, соққани босинглар онасини эмсин. Оддий кисвага ишланган нақш нархи 14.500$ 🗿
Ха айтганча бу хақиқий кабапўшт эмас, ўша кабапўштни материали билан бирга бир ишланган мато бу. Шунга шунча мехр қўйган бизни халқ.



https://t.me/spitamen10


Haqiqat Izlab dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча Солиҳон домла, психдиспансеримизда навбатчи эдилар. Барча ходимларни тўплаб олиб, ажойиб латифалар айтиб бердилар. Аллоҳ домламиздан рози бўлсин.

Шанба муборак, биродарлар!

https://t.me/haqiqatizlabyoutube

1.6k 0 26 50 77



🤟🏽😃 Тафаккурчилар мехнатларимиз зое кетмаяпти. Давлатимиз бизни постларимизни инобатга оляпти🤗
Баъзида бор э манга нима керак деб ташлаб қўйгим келади, аммо ватан барчамизники, юртимиз учун қайғуриш фақат орган ходимларинигина вазифаси эмас! Ватан барчамизники. Унга бўладиган мафкуравий ва ғоявий хужумлар бўладими, қуролли ёки ахборот хужумлари бўладими қарши чиқиб юртимизни химоя қилишга барчамиз маъсулмиз! Бизни мақсадимиз исломга қарши чиқиш эмас, динни ниқоб қилиб, тузумга қарши чиқувчи, халқимиз онггини бузувчи ғаламисларга қарши чиқиш мақсадимиз. Биз бир давлатда юртдош бўлиб, бир ғоя остида бирлашишимиз керак. Демократик,хуқуқий дунёвий давлат қуриш сари бир тану бир жон бўлишимиз керак. Хеч қандай радикаллар ва ақидапарастлар бу ғояга қарши чиқолмаслиги шарт!


https://t.me/spitamen10

2.3k 3 8 108 106

Шунча вохма билан жавобгарликка тортилганига яраша, бу профил эгасини инстаграм ва тг сахифаларидаги видеоларини хам ўчиртирмапсизларда.
Бурқа тақиқда бўлгандан кейин, уни жамоат жойида кийиб юриш хам, жамоатга реклама қилиб тарғиб қилиш хам тақиқланади. Нима учун бурқали видеоларини кузатувчилари кўриб тақлид қилишига йўл қолдиргансизлар?



https://t.me/spitamen10

2.2k 3 10 20 40

Эсингизда бўлса манашу қизни каналда пост қилгандик. Ванихоят у маъмурий жавобгарликка тортилипти. Бироқ жарима фақат 380 минг этиб бедгиланибди. Ўртоқ судялар сал қаттиқўлроқ бўлинглар илтимос. Жарима миқдори 3 миллиондан 5 миллионгача этиб белгиланган бурқа кийганларга

Эслатиб ўтамиз яна бир бор!
⚠️Жамоат жойларида юзини беркитиб юрганлик учун жазо белгиланган.

Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш қонунчиликда жазога тортилади.

Бу БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Бундан ташқари аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилигини инкор этишни тарғиб қилувчи видео материаллар тарқатиш ҳам тақиқланди. Огоҳ бўлинг.

2.3k 2 25 22 55

Бугун қайсидир ўтганларни ҳайитлиги арафасида қуръон тиловат қилиш урфи бўйича бориб иккита кичик сура ўқиб якунида арабча ёдлаволган дуоимни ўқидим "Аллоҳумма тақоббал минна иннака антас самиъул аълим ва туб аълайна мавлана иннака антаттаввабур роҳиийм" деб ўқисам ҳамма ўўўўўўў деворди💪💪💪😇😇😇


Отабек Артиков dan repost
Ҳижоб таъқиқланса ҳам эътиқоди учун ўраганларни айби билан эмас, ҳижоб ичида ижод қилаётган.
Клиент жалб қилиш, тозагина нарса экан дейишлари ёки тезроқ эрга тегиб олиш учун ўранган баъзи жонкаларни касрига таъқиқланади.
Ростданам фарқлаб бўлмай қолди.
Ўзим бундайчикинларни нечтасини беармон пақиллатганман.

Шундай экан таъқиқ учун кимни қарғашни биласизлар....

🇺🇿@Otabek

2k 0 5 10 53

"Аллоҳим дўззохингдан панох бер" деб ўзбекчада айтса подписчиклари олдида обрў ололмай қолади. Арабчасини айтиб, кейин ўзбекчага таржима қилиб ўзбекчада айтса, "ўўўўўў" деб Sprite сийишади муридлари.
Тўғрида хозир арабчалаб нималардир деб валдираса зўр тақводор кўринади. Араб тилидан икки учта чала сўзларни ўзлаштириб, арабча стилда кийинволиб видеолар олса, муридлари гала-гала бўлади. Буни жуда яхши билади бу диний блогер сабсатабоз эртакчи хондонлар.


https://t.me/spitamen10


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу мияси айниганлар учун иқлим исиб кетиши хам худодан, совуб кетиши хам худодан. Шу хамма нарсада қиёмат аломатини кўришади. Худо сигнал бераётган, огоҳлантираётган бўлади.
Иқлим ўзгаришлари, табиат ходисалари ва илм фаннинг тахлилларига тупиришадида, мияни оғритиб ўтирмай осонгина худони иши деб қутулишади.
Нимамуш шу иссиқлар орқали бизни қиёматдан огохлантириб, жахханам тафтини сездиряпти экан😬
Шарқ мамлакатларида, Африка қитъасида йил 12 ой иссиқ бўлади, уларни доимий жаханнам иссиғида ушлаб куйдириб жизғанак қиларканда а😩

https://t.me/spitamen10

2.4k 2 10 47 77

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саудия Арабистони билан Ўзбекистон ўртасида илиқ муносабатлар анча йиллар олдин бошланган. 1992- йилда расмий ташриф бўлган ва илиқ кутиб олинган биринчи президентимиз. Хаж ва умрага йўл очилди шу ташрифдан кейин.
Одамларимиз давлат орқали хаж ва умрага бориб келишарди. Мени бобом билан бувам, 1998-йилнинг кузида боришган хажга. У пайтлари аввало Ўзбекистонни қадимий шахарлари бўлмиш Самарқанд ва Бухорога бориб зиёрат қилишиб кейин Саудияга учишарди. Давлат томондан шунақа режалаштирилар эди. Бориб келишгач ўз таъсуротлари билан ўртоқлашиб айтиб беришгани шуки, ўзимизни юрт яхши экан, иссиғи ва чангига чидаб бўлмайдикан дейишганди. Арабпараст хам бўлишмаган, Саудларга тақлид қилиб араб юртларини ўз юртидан афзал хам кўришмаган. Миллий ғурур бор эди одамларимизда.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.