Бургут dan repost
Бир куни кўпчилик қарғайдиган Американинг киносини кўриб қолдим. Ҳарбий денгиз хизматида ишлайдиган бир амаки қўл остидаги шогирдига касбини қанчалик яхши кўришини айтяпти. «Мен катта тажрибага эгаман. Лекин касбим учун қурбонликлар ҳам бердим. Бир неча марта президентлик сайловларида, қизимнинг туғилган кунида қатнаша олмадим». Бу ерда бутун диққатингизни «сайлов» деган жумлага қаратишингизни истардим.
Кўряпсизми? Сайлов улар учун қанчалар муҳим. Улар сайловга кейинги 4 йиллик тақдирни белгилаш деб қарайди. Бизда эса эрталаб ким барвақт турса, паспортларни йиғади ва битта қилиб, номзодлардан ким чиройли кўринса, шуни белгилаб келади. Ҳаммани номидан яна.
Сал жиддий мавзулардан гапирсангиз, «сиёсатга аралашма, тепадагилар сен-у биздан ақлли» дейишади. Стоп! Бунақа фикрлашни бас қилинг. Сиз сиёсатга қизиқмасангиз, сиёсат сизга қизиқади. Солиқни тўлайдиган сиз, жаримани тўлайдиган сиз, қонунларга энг биринчи мажбурий равишда амал қиладиган ҳам сиз. Нега унда сиёсатдан қочасиз? Эртага қонунларни ёзадиган ахир шуларку.
Катта бўлинг. Қанча китобларни ўқидингиз, қанча давлатларда бўлдингиз (гастарбайтер сифатида бўлса ҳам), қандай тузумларни кўрмадингиз ўзбек ака?! Уйғонинг! Округингиздан ким номзодини қўймоқда, мақсадлари қандай қизиқинг илтимос. Кейинги беш йилда дардингизни олиб чиқадиган парламентдаги ўз «тилингизга» овоз беринг.
Каналимиз
👇
@OCHIQ_TANQID