ДИҚҚАТ!
БАНК МИЖОЗИМИСИЗ, УНДА БУ ПОСТ СИЗГА ТЕГИШЛИ!!!
Аввал қуйидагиларни ўқиб чиқинг:
▪️Тижорат банклари томонидан солиқ органларига қуйидагилар:
юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ушбу иловада қайд этилган ҳисобварақлари (иловада оз эмас кўп эмас 41 та ҳисобварақ - расмда) бўйича ўтказилган пул маблағлари айланмалари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида;
▪️юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг иловада қайд этилган ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида;
▪️бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн.сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва трансакциялар сони 10 тадан ошган P2P операциялари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида миллий ҳамда чет эл валютасида иловаларга мувофиқ;
▪️Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очган резидент-юридик шахсларнинг ҳисобварақлари ҳамда уларнинг реквизитлари, улардаги қолдиқ маблағлари ва ўтказилган пул маблағлари айланмалари тўғрисидаги ахборотларни ҳар чорак якуни билан, кейинги ойнинг 25-санасига қадар иловаларга мувофиқ тақдим этилади.
Ўқиб бўлдингизми?
Нимани ўйладингиз, сизга нисбатан суд тартибида қанақадир иш очилгандай ҳис қилдингизми? Қўрқманг, сизни ҳеч ким судга чиқаргани йўқ. Шунчаки, Давлат солиқ қўмитаси янги Низом ишлаб чиқиб муҳокама қўйди.
Шу қадар ваколатга эга бўлмоқчи бўлганки, эртага уларга ҳеч қайси идора керак бўлмайди. Ҳохлаган ахборотини, ҳатто ҳохламаганини ҳам ҳар куни банклар етказиб туради. Марказий банк эса бунга бош-қош бўлармиш.
Барака топкурлар, қаёққа қараб кетмоқчисизлар. Президентимиз тадбиркорга имконият ярат деса, жудаям ажойиб имконият яратибсизку.
Қани энди, замон кўтарса, ушбу Низомни муҳокамага қўйгани учун судга чиқариб, тадбиркорлик фаолиятига очиқ-ойдин аралашишга уриниш деб, ушбу Низомни ишлаб чиққан ташкилотни жавобгарликка тортиб ташланса.
Кейин яна бир савол. Нега тижорат банклари фаолияти билан боғлиқ масала, тижорат банклари билан келишилмайди.
Ушбу муҳокамага қандай муносабат билдиришни ҳар ким ўзи ҳал қилсин. Фақат янги ўзгаришлар Президентимиз сиёсатига қарши бўлмаса бўлди, мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшсин.
Ушбу постни (бунга ўхшаш мавзуда аввал ҳам ёзган эдик) ҳам барча мижозлар ва банкирлар гуруҳларига тарқатиб юборинг. Айланиб, ҳукумат раҳбарларига, Солиқчиларни назорат қилувчиларга, банклар ва мижозларни ҳимоя қила олувчиларга етиб борсин.
Банкирлар манзили:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZNB_zmWmVDhEsHXw