Солиқ кодекси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Биз билан боғланиш: @mr_adminkanallar
Ўзбекистондаги барча тадбиркор ва бухгалтерлар шу каналда
Тадбиркор ва солиқ тизими ўртасида кўприк вазифасини бажарамиз
Каналдаги фикрлар ўта шахсий. Расмий деб қабул қилмагайсиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Долларнинг расмий курси сезиларли даражада тушди

26 апрелдан 1 АҚШ долларнинг расмий курси 12 640,21 (-49,76) сўм этиб белгиланди.

@soliqkodeksi


Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.


Доллар яхшигина тушади

26 апрель куни амал қиладиган доллар курси 49-50 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Солиқ ва Мажбурий ижро бюроси мансабдорлари, шунингдек адвокат пора билан қўлга олинди

DXX va IJQKD tezkor kuzatuv tadbirlaridan lavha


@soliqkodeksi


RRN хақида кимда маълумот бор?

Терминал орқали чиқарган чекингизни касса машинасида ураётганда сўралган RRN рақамни (терминалдан чиқган чекдабор) касса машинасига киритиш зарур экан. Айтишларича RRN код киритилмаса чек солиқ базасига кўринмас экан.

Яна тўлиқ маълумот тўплаб эълон қиламиз.

@soliqkodeksi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биз сизни қадрлаймиз ва доимо таъзимдамиз...

(личкада келган видео)

Муҳим мавзу эканлиги сабаб сизларга улашдик

@soliqkodeksi


Асанов формати dan repost
Бугун Остонов билан тушликда гаплашиб ўтириб, қора туш даврини эсладик, беихтиёр бугунги кун билан қиёсладик. Табиийки, бугун анча яхшироқ, ўзгаришлар бор деган хулосага келдик.

Суҳбат асносида бир воқеа эсимга тушиб кетди. 2014 йил, Kun.uz'да ишлаётган кезларим. У пайти жамоамиз ҳали анча кичкина эди, бир кичик офисда ишлардик. Мен солиқ мавзусида бир хабар ёзиб чиқаргандим.

Хабар Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ҳақида экан, мен Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) деб ёзворибман. Ёшман, тажриба кам, давлат ташкилотларини яхши билмайман, шунга шунақа бўлган.

Бир пайт қўмитадан Kun.uz'нинг раҳбари Умид акага телефон қилишди, хато кетганини айтишди, сўнг хабарни ёзган одамни сўрашди. Умид ака телефонни менга берди. Мен саломлашиб, узр сўраб, тажрибасизлик қилганимни тушунтира бошладим.

Бир пайт солиқдан телефон қилган одам кўчабезори оҳангда, сансираб, "Нима, қўмита билан инспекциянинг фарқига бормай қолдингми?" деди; "Ўргатиб қўяман фарқини"га ўхшаш яна баъзи гаплар айтди, ҳозир аниқ эсимда йўқ.

Мен докторантурани яқинда битирган, давлат ташкилотларидаям, улар биланам ишламаган, бунақа муомалага ўрганмаганман. Жаҳлим чиқиб кетиб, менам бақириб кетдим. Тахминан мана бунақа гаплар: "Ўзингизни босволинг, нима сансираб кетдингиз? Арзимаган хатога шунчами? Таниш эмасмиз, ўтказиб қўйган жойингиз йўқ, тўғри-тўғри гапиринг".

Ҳалиги ака тутилиб қолди (бунақа реакция кутмаган шекилли), сўнг "ҳа бўпти" деб ўчириб қўйди. Умид акадан "Нега бунақа гаплашяпти бу?" деб сўрасам, ака тушунтирди: солиқчилар жуда катта кучга эга, бизнес қўрқади, чунки ҳамманинг солиқдан минуси бор, шунга беписанд гаплашишга, керак бўлса, уришиб, сўкиб ташлашга ўрганишган. Қолаверса, медиа билан мулоқот қилишга ўрганишмаган, ўрганганиям давлат газеталарига ва ТВсига стандарт интервьюлар берган, журналистлардан кескин реакция, кескин савол кутишмайди.

Ҳозир солиқ бизнес билан қанақа гаплашади, билмадим, лекин медиа билан ундай гаплашмаса керак.

@AsanovEldar


Доллар тушди

25 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 689,97 сўмдан (-15,03 сўм) ҳисобланади

@soliqkodeksi


Россиянинг Иваново шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйи очилди. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ивановода ҳам сотишлари мумкин бўлади. Савдо уйи икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.


Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Savdoda «P2P», ya'ni plastikdan plastik kartaga pul o'tkazilganda, bu holat jinoiy javobgarlikgacha olib bormoqda...


Holat haqida batafsil videoda yoritdik ⬆️

@murod_muhamedjanov


Мурожаатчи муаммоси солиқ қўмитаси ходимлари томонидан ҳал қилинибди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фойдасидан кўра зарари кўп субсидия

Субсидия – давлатнинг ёрдами бўлиб, 2020 йилги карантин пайтида ва пандемиядан кейинги даврда аҳолини қўллаб-қувватлашда унга эҳтиёж бор эди. Аммо вақт ўтиши билан субсидиянинг фойдасидан кўра зарари кўпайиб борди.

Масалан, электр энергияси ва табиий газ учун биз ҳозиргача таннархидан бир неча баробар арзон тарифда тўлаб келяпмиз. Ўртадаги фарқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналарнинг зарар кўриб ишлашига сабаб бўлмоқда.


❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@soliqkodeksi


Ўзбекистон аҳолиси расман 37 млн кишига етди

22 апрел тонги Ўзбекистон учун хушхабар билан бошланди. Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолисига эга бўлган ўзбекистонликлар расман 37 млн кишидан ошди. Шундан салкам 18,6 млн.и эркаклар, 18,34 млн.и аёллардан иборат.

@soliqkodeksi


❗️ Бугун, 21-апрел - "Главный Бухгалтерлар" куни

Барча бухгалтерларга ҳисоб-китобларда аниқлик ва тезкор ҳисоб-китобларни тилаймиз. Профессионаллик муваффақият ва омад олиб келсин.

@soliqkodeksi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига оид Эмомали Раҳмон матбуот хизмати эълон қилган видео.

@soliqkodeksi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нарх кўтарилса, ишлатишни камайтирамиз 😅

Нарх жуда арзон бўлганида қанча свет ва газ ишлатаётганига эътибор қилинмасди, 1-майдан ҳамма тежамкорликни ўйлашни бошлайди.

@soliqkodeksi


#tayinlov

Navoiy viloyati soliq boshqarmasiga yangi rahbar tayinlandi

✍️ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoyishi bilan Nazarov Sunnatulla Amirillayevich Navoiy viloyati soliq boshqarmasi boshligʻi etib tayinlandi.

S.Nazarov tayinlovga qadar Navoiy viloyati soliq boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari lavozimida ishlab kelayotgan edi.

Nazarov Sunnatulla Amirillayevich soliq xizmatining III darajali maslahatchisi.

👉 Batafsil

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads


#tayinlov

Namangan viloyati soliq boshqarmasiga yangi rahbar tayinlandi


✍️ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoyishi bilan Imomov Shuxratali Tayirovich Namangan viloyati soliq boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi.

Shuxratali Imomov bunga qadar Qashqadaryo viloyati soliq boshqarmasi boshligʻi lavozimida ishlab kelayotgan edi.

Imomov Shuxratali Tayirovich soliq xizmatining II darajali maslahatchisi.

👉 Batafsil

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads


Мен клиника хисобчисиман, имтиёз учун бир хафтадан буён 71 244 98 09 раками 01748 га уланиб билмайман,
Бугун хам бир неча маротаба харакат килдим 1198 ракам, 712449898 ракамни берди бунга хам шу гап Мол мулк солигига имтиёзни олдим, ер солигига рад булаяпти, буни кимдар тушунтириб берадими
НДС туловчисиман, хисоб ракамимни ёпиб куйишса, иш тухтаб туради


Илтимос, уланишга ёрдам беринг

Обуначидан. Таҳрирсиз эълон қилинди.

@soliqkodeksi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

7 700

obunachilar
Kanal statistikasi