Soliqchi va Tadbirkor | Соликчи ва Тадбиркор

@soliq_uz Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Саволлар учун: @soliq_sevisbot
Бухгалтер керакми: @Buxgalter_kerak
Реклама: @GBN_UZ
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtisodiyot


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtisodiyot
Indeksga qo‘shilgan
14.11.2018 04:20
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
2 427
ta obunachilar
~963
1 ta e’lon qamrovi
~506
kunlik qamrov
~5
ta e’lon haftasiga
39.7%
ERR %
10.6
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
382 ta kanal eslovlari
69 ta e’lonlar eslovlari
163 ta repostlar
SOLIQ EDUTAX
Ok Biznes
ZAKOVAT ZEHN ZIYO NTM
SOLIQ EDUTAX
ZN-TADBIRKOR
HAYOTIY IBRATLAR
ZN-TADBIRKOR
SOLIQ EDUTAX
@soliq_uz iqtibos olgan kanallari
Tashkent Tax College
betakrorbuxoro.uz
NORMA | ONLINE KURSLAR
16 Sep, 13:56
NORMA | ONLINE KURSLAR
Iqtisod Quiz
6 Sep, 14:56
Iqtisod Plus
Tashkent Tax College
27 Aug, 11:42
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
#мол_мулк_солиғи
#ер_солиғи

🗓15 октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг охирги куни

📍Солиқлар – юртимиз фаровонлиги🏞, йўлларимиз равонлиги🛣, сарҳадларимиз мустаҳкамлиги🚧, аҳоли саломатлиги🏥, фарзандлар келажаги 👫 учун сарфланади.

Ҳурматли фуқаролар❗️
✅ Сиз ҳам солиқларни ўз вақтида тўлаб, Ватанимиз ривожига ҳисса қўшинг
#kollej_qabul2020

DIQQAT E’LON!!!
TOSHKENT SOLIQ KOLLEJIDA 2020/2021 O’QUV YILI UCHUN O’QUVCHILARNI QABUL QILISH JARAYONLARI DAVOM ETMOQDA!

Davlat komissiyasi majlisining 2020 yil 7 avgustdagi 2-son bayoniga muvofiq vazirliklar va idoralar tizimidagi kollej va texnikumlarga davlat granti asosida o’quvchilarni qabul qilish parametrlari tasdiqlandi.

Kollejga 11-sinf bitiruvchilari va o`rta maxsus kasb-hunar ma’lumotiga ega shaxslar 2020/2021 o’quv yili uchun 2020 yil 25 avgustdan 25 sentyabrga qadar (25 sentyabr kuni ham) o’qishga kirish uchun hujjatlarni onlayn topshirishlari mumkin
.

Toshkent soliq kollejiga o’qishga qabul qilish bo’yicha ma’lumotlar:
Yo’nalish: “Soliq va soliqqa tortish”
O’qish muddati – 2 yil.
Kollejga kollej.edu.uz elektron platforma orqali qo’yidagi hujjatlar qabul qilinadi:

1️⃣ Elektron ariza;

2️⃣ Umumta’lim maktabining 11-sinfni tugatganligini tasdiqlovchi attestat (elektron) nusxasi yoki o’rta maxsus, kasb-hunar ta’lim muassasasini tamomlaganligi to’g’risidagi diplom (elektron) nusxasi;

3️⃣ 3x4 fotosurat.

O’quvchilar davlat granti hamda to’lov-kontrakt asosida qabul qilinadi.

Manzil: Toshkent shahar Uchtepa tumani kichik xalqa yo’li 3-uy.
Kollejga qabul jarayonlari bo’yicha murojaat va savollarni Toshkent soliq kollejining
e-mail: tsk@soliq.uz

http://t.me/taxcollegetashkent

🌏 www.taxcollege.uz

https://Instagram.com/tas_taxcollege

https://www.facebook.com/Ташкентский-налоговый-колледж-584496111969438/

telegram ijtimoiy tarmog'idagi @tsk_qabul_bot ga yuborishlari yoki
71-274-42-69 va 71-274-48-07 “Call markaz”lariga murojaat qilishlari mumkin

@taxcollegetashkent
To‘liq o‘qish
Бухгалтерга осон деманглар😉

Танишларга жўнатинг, чарчоқни чиқаради))

🔍 @buxgalter_kerak
⚡️ИККИТА ХАЛҚАРО ШАРТНОМА ТАСДИҚЛАНДИ

Манба: Норма уз

Президент томонидан 15 сентябрь куни тегишли ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сон қарорлар имзоланди.

Гап қуйидаги ҳужжатлар хусусида бормоқда:

Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида бизнинг хорижий ҳамкорларимизга тегишли хабарнома йўллаш топширилди.

 
Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.09.2020 йилдан кучга кирди.

🔍 @buxgalter_kerak
To‘liq o‘qish
Ўзбекистон Республикаси Япония ҳамда Корея Республикаси ўртасида солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилмоқда
https://www.soliq.uz/press-services/news/show/-ozbekiston-respublikasi-yaponiya-hamda-koreya-respublikasi-ortasida-soliq-mamuriyatchiligi-yanada-takomillashtirilmoqda-

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4826-сон ва ПҚ-4827-сон қарорлари имзоланди.     Мазкур қарорларга мувофиқ Япония ҳамда Корея Республикаси билан даромад солиқлари икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва     бўйин товлашнинг олди олинади.     Бунинг ҳисобига:  икки ёқлама солиққа тортиш бартараф этилиб, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бартараф этилади;  тарафлар резидентларининг даромадларига нисбатан солиқ қонунчилиги билан солиқ солишнинг аниқ тамойиллари белгиланганлиги, чет эл инвестицияларини жалб қилишига ҳамда резидентларни чет давлатларга инвестициялар киритишига хизмат қилади;  «сунъийлик” элементлари борлиги нуқтаи назаридан халқаро тузилмалар назорати шаффофлиги оширилиб, солиқ базасининг ноаниқлиги ва фойдани солиқ солишдан яширилишининг олдини олади;  имтиёзларни чеклаш, маълумотлар алмашиш, шу жумладан тарафлар резидентларини солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолларида солиқларни ундиришда ўзаро ёрдам ҳисобига давлат бюджетига қўшимча тушумлар таъминланади.

                                                                                                                                                                                        ДСҚ Матбуот хизмати
To‘liq o‘qish
🙎‍♀Спикер: Солиқ маслаҳатчиси, эксперт - Замира Джураева
✅Курс: Бухгалтерия ҳисоби амалиёти

🗒Курс таркиби: 44 соатлик академик (видеодарс, перезентация, тест ва уйга вазифа) дарсдан иборат
👉 Тўлиқ курс таркиби ҳақида маълумот

◻️Ҳақида: Курс бухгалтерияни нолдан бошлаётганлар ва ўртача даражадаги бухгалтерлар учун мўлжалланган. Курс 7 ҳафта давомида онлайн шаклда, махсус платформада ўқитилади

💰Асл нархи: 500.000 сўм
Акция нархи: бутун курс учун 350.000 сўм

❗️Шошилинг, акция муддати чегараланган

👉 Бепул дарс (биринчи дарс)

Мурожаат учун: @MASTER_UZ
📞 +998 99 316 34 89

Шартнома асосида чегирма билан рўйхатдан ўтиб курсга ёзилиш учун
👉 @Zamira_uzbot
To‘liq o‘qish
#ҚҚС #НДС
#пресс_тур

Қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш): янги тартиб ва унинг афзалликлари

⏳Йил бошидан буён ҚҚСни қайтариш тарзида давлат томонидан тадбиркорлик субъектларига жами 3️⃣ триллион 4️⃣6️⃣ миллиард сўм миқдоридаги маблағлар 📤қайтарилди.
Тўққизта туманга ДСИ бошлиқлари тайинланди
https://www.soliq.uz/press-services/news/show/toqqizta-tumanga-dsi-boshliqlari-tayinlandi


Давлат солиқ хизмати органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра 9 та туман давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари тайинланди.
🇺🇿Ўзбекистонда 145та солиқ маслаҳатчиларидан бири, эксперт Замира Джураева сизларни «Бухгалтерия амалиёти» курсига таклиф қилади.

✅Курс онлайн тарзда ўтказилади
Қўшимча маълумот олиш ёки курсга ёзилиш учун қўйидаги манзилга боғланинг:

🔹 @MASTER_UZ
📞 +998 99 316 34 89
Тошкентда ҚҚС ни қайтариш тартиби бўйича тренинглар бошланди

Қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш) тартиби тўғрисидаги қоидаларни билиш ва тушуниш нечоғли муҳим? Шубҳа йўқки, солиқ тизимида бу билим сув ва ҳаводек зарур: ҳужжатда қайд этилган кичик бир деталь ҳам катта молиявий йўқотишларга олиб келиши ёки энг камида кераксиз қоғозларни тўлдиришга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса, табиийки, тадбиркордан ҳам, тизим ходимидан ҳам кўп вақт ва куч талаб қилади.

Соҳа вакиллари солиқ тизимидаги янгиликлар билан яқиндан танишишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида "Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи" деб номланган лойиҳа доирасида узоқ муддатли тренинглар ташкил этилди.



Дастлабки маҳорат дарси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Қўшилган қиймат солиғи миқдорини қоплаш тартиби тўғрисида"ги Низомда қайд этилган масалаларга бағишланди. Унда соҳанинг 40 га яқин вакиллари қатнашди.

Тренингга илк тингловчи сифатида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг Камерал назорат бўлими ходимлари таклиф қилинди.

Шуниси қувонарлики, тренинглар бундан буён ҳам мунтазам давом этади. Ва уларнинг аудиторияси кенгайгани сайин солиқ тизимида қабул қилинган барча ҳужжатлар ҳаётга кенг татбиқ этилиши таъминланади.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати
To‘liq o‘qish
Солиқ тўловчилар диққатига!ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ муаммолар юзага келганда қайта алоқа учун Давлат солиқ хизмати томонидан Telegram-бот яратилди. Энди @qqs_qaytarish_bot манзили орқали мурожаат йўллаш, шикоят қилиш ва муносабат билдириш мумкин. Корхона номи, СТИРи ва мурожаатни қабул қилувчи солиқ органини кўрсатишни унутманг! Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори! ДСҚ Матбуот хизмати
To‘liq o‘qish
ҚҚСни қоплаш (қайтариш)нинг икки тартиби
https://www.soliq.uz/press-services/news/show/qqsni-qoplash-qaytarishning-ikki-tartibi-

Aгар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга тўлаш учун ҳисобга олинган солиқ суммасидан кўп бўлса, унда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ вазият юзага келади. Ушбу маблағларни солиқ тўловчи ўзига қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Солиқ даври учун ҳисобланган сумма ҳисобга олинган ҚҚС суммасидан ошиб кетиши ҳали ҚҚСни қоплаш (қайтариш) кафолати эмас. Бу 2020 йил 14 августда Вазирлар Маҳкамасининг 489-сонли қарори (https://lex.uz/pdfs/4948595) билан киритилган қонунчилик даражасида белгиланган тартибдан ўтиш керак.Янги тартибга кўра, қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш (қайтариш)ни кўриб чиқиш масаласи, шунингдек кўрсатилган суммани қоплаш (қайтариш) тўғрисида якуний қарор қабул қилиш солиқ тўловчининг ҳисобга олинган жойидаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар учун эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида амалга оширилади. Бошқача айтганда, давлат солиқ инспекциялари бу вазифани бажармайди.Биринчи қадам: ДСБ (ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси)га ариза келиб тушади. Иккинчи қадам: ариза берилган кундан бошлаб 7 кундан ёки 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Тезлаштирилган тартибда (7 кундан кечиктирмай) йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади.Бошқа барча солиқ тўловчиларга 60 кундан кечиктирмай қайтарилади – бу солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки уларндан ортиқча ундирилган қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш)нинг умумий тартибидир. Август ойи бошидан Давлат солиқ хизмати органларига умумий миқдори 1 443,9 млрд. сўм бўлган 1 063та ариза келиб тушди. Шундан 250 та ариза қаноатлантириш учун Молия вазирлигига юборилди. Солиқ тўловчиларга 1 074,8 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар қайтарилади.
To‘liq o‘qish
⚡️Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Кадастр агентлиги ташкил этилади

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигини ташкил этиш назарда тутилган.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш.
Бунда:
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
- давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
- ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш.
- Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш, давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
- геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
- давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгаришини назарда тутувчи нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

2021 йил 1 январдан бошлаб ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинадиган онлайн геопорталига киритилади;
Кадастр агентлиги икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига иккита ҳужжат лойиҳасини киритади:
- ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар фақат Кадастр агентлиги органлари томонидан кўриб чиқилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси;
- кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимни камайтириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси.

Шунингдек, Фармонга кўра, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳамда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни тайёрлайди.

🔹Маълумот учун: Ҳозирда ДСҚ ва Кадастр идоралри ўтрасида жисмоний шахсларга ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар интеграция қилинган.
Жисмоний шахслар эгалигидаги кўчмас мулк объектлар сони 7,3 млн. тани ташкил этмоқда. 6,1 млн. нафар жисмоний шахслар эгалигидаги ушбу ер мойдонлари 1 026 минг гектарни ташкил этади.

Бугунги кунда 164 мингта юридик шахс эгалигида 13 251 минг гектар ер майонлари мавжуд бўлиб, шундан 91 мингтаси (12 452 минг гектари) қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлса, 74 мингтаси (800 минг гектар) ноқишлоқ хўжалигига тўғри келади.

@SOLIQ_UZ
To‘liq o‘qish
Iqtisod Plus'dan repost
Eddy Myorfiy ishtirokidagi "Trading Places" filmini ko'rganmisiz? Bizda "O'yindan o't chiqdi" deb tarjima qilishgan bu kinoni.

Yirik kompaniya egalari aka-uka Dyuklar garov bog'lashadi. Unga ko'ra omadli va boyvachcha Luis ismli ishchisining va ko'chadagi qora tanli kisovur Uilyam ikkalasining hayotdagi o'rnini almashtirmoqchi bo'lishadi. Tasavvur qiling, ko'chada tilamchilik qilib yurgan Uilyam ertasi kuni tongda shoxona uyda uyg'onmoqda, atrofida xizmatkorlar girdikapalak.

Uilyamning qo'l ostida hamma narsa muhayyo bo'lsada, lekin u baribir o'g'ri-da!

O'z uyidagi narsalarni o'g'irlamoqchi bo'lganida unga Dyuklardan biri shunday deydi:
- Bu seni uying, hammasi sening buyumlaring. O'z buyumlaringni o'g'irlama!

———

2020 yilda yurtimizda talon-tarojliklar yili bo'ldi desak ham bo'ladi. O'z mansabidan foydalanib nimanidir o'marishni xohlagan odamni xuddi videodagi epizodga o'xshataman. Vakolat berilgan paytda o'z qo'li ostidagi narsalarni o'ziniki qilib olmoqchi bo'lishga urinish - aslida juda achinib kuladigan holat.

Mansabdor shaxs xuddi filmdagi Uilyamga o'xshagan ko'chadagi qashshoq emasdir, lekin ma'nan qashshoqlik degan narsa bor, odamning ko'zi och bo'lsa unday odamga nimanidir ishonish katta xatoga sabab bo'ladi.

Ma'naviyatni yuksaltirish kerak, hamma muammolarning boshida ma'naviyatning pasayib ketgani turibdi.

👉 @Iqtisodplus
Attached file
To‘liq o‘qish
#онлайн_брифинг

📹Бугун АОКА штабида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

📣Унда 📱"Солиқ ҳамкор" ахборот тизими, 📤ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш, 📊солиқ имтиёзлари ва бошқа мавзулар юзасидан келиб тушган саволларга жавоблар берилди.
2020 йил январь-август ойларида Давлат бюджети даромадлари ижроси

Молия вазирлигининг хабар беришича, 2020 йил январь-август ойларида Давлат бюджети даромадлари 82,9 трлн.сўмни ташкил қилди, шундан 63,5 трлн.сўми солиқ идоралари томонидан назорат қилинадиган тушумларга, ҳамда 14 трлн.сўми божхона идоралари томонидан назорат қилинадиган тушумларга тўғри келади. Давлат бюджетининг бошқа даромадлари 8,4 трлн.сўмни ташкил қилди.

Тоғ-кон компанияларидан даромадлар жами 22,6 трлн.сўмни (ёки умумий даромадларнинг 27,3 фоизини), жумладан фойда солиғи 11,1 трлн.сўмни, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиғи 7,6 трлн.сўмни ва давлат улушига ҳисобланган дивидендлар кўринишидаги даромадлар 3,8 трлн.сўмни ташкил қилди.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида фойда солиғи бўйича жами 17 трлн.сўм ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жами 10,4 трлн.сўм келиб тушди.
Январь-август ойларида қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ва божхона идоралари томонидан жами 23 трлн.сўм, жумладан солиқ идоралари томонидан 11,7 трлн.сўм, божхона идоралари томонидан 11,2 трлн.сўм ундириб олинди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 8 ойи давомида қўшилган қиймат солиғи бўйича тўловчиларга 3 трлн.сўм, жумладан I ярим йилликда 1,6 трлн.сўм, июлда 577 млрд.сўм, августда эса 779 млрд.сўм маблағ қайтарилди.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга олинадиган миқдорининг ҳисобланган миқдордан ошиб кетган қисми, фақат “ноль” ставка қўллайдиганлар учун эмас, балки барча тоифадаги тўловчиларга қайтариладиган тартиб жорий қилинди.

Давлат бюджети даромадларининг айрим солиқлар бўйича йўқотишлари, қимматбаҳо металлар нархининг ошиб бориши натижасида тоғ-кон корхоналаридан қўшимча тушумлар, давлат корхоналаридан дивидендлар ҳамда Давлат бюджетининг бошқа даромадлари ҳисобига қисман қопланади.

Умуман олганда, 2020 йил январь-август ойлари тушумлари асосида қилинган ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил якунлари бўйича Давлат бюджети тушумлари 125,8 трлн.сўмни ёки Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида» Қонунида кўзда тутилган прогнозга нисбатан 2,6 трлн.сўм кам бўлиши кутилмоқда

@SOLIQ_UZ
To‘liq o‘qish
ЭҲФ билан ҚҚСни ҳисобга олишда муаммолар бўлмайди

Жорий йил аввалидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига татбиқ этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар бизнес вакиллари узоғини яқин қилиб, ортиқча қоғозбозликлардан халос этгани кўп бор таъкидланди. Аммо, тан олиб айтиш керак, хўжалик юритувчи субъектлар янги тизимни жорий этишда айрим муаммоларга дуч келаётган эди.

Масалан, ЭҲФ ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш муаммоси пайдо бўлади. Бу вазиятда қандай йўл тутиш лозим?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-cонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом юқоридаги каби муаммоларнинг узил-кесил ечимини белгилаб берди.

Низомга кўра, техник носозлик ЭҲФ оператори томонидан расман тасдиқланганда, ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Тизимдаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг ЭҲФ беш кун ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилади.

Шунингдек, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.

Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, электрон ҳисобварақ-фактура билан ҚҚС занжиридаги узилишлар тўлиқ бартараф этилади. Қолаверса, ЭҲФ – сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган ҚҚС суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган асосий ҳужжатдир. ҚҚС занжирида узилишнинг йўқлиги эса уни қайтариш жараёнини тезлаштиради. Чунки ҚҚС занжиридаги узилиш аксарият ҳолларда бундай сўровнинг рад этилишга сабаби бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) –тезлаштирилган (7 кундан кечиктирмай) ва умумий тартибда (60 кундан кечиктирмай) амалга оширилмоқда.

Жорий йил 3 сентябрь ҳолатига ЭҲФ ахборот тизимидан фойдаланувчи 290 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи томонидан расмийлаштирилган ЭҲФлар сони 13,2 млн.дан ошди.

Жумладан, ҳозирда 106 195 та қўшилган қиймат солиғи тўловчилардан 98 191 таси (93%) электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланишга ўтган. Айни вақтга қадар улар томонидан шакллантирилган ЭҲФлар сони 12,1 млн.дан ортиқ.

ДСҚ Матбуот хизмати
To‘liq o‘qish
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги
https://www.soliq.uz/press-services/news/show/mustaqilligimizning--yilligi

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги билан барча юртдошларни чин юракдан муборакбод этади.
#kollej_qabul2020
TOSHKENT SOLIQ KOLLEJI 2020/2021 O’QUV YILI UCHUN O’QUVCHILARNI QABUL QILADI
Kollejga 11-sinf bitiruvchilari va o`rta maxsus kasb-hunar ma’lumotiga ega shaxslar 2020/2021 o’quv yili uchun 2020 yil 25 avgustdan 25 sentyabrga qadar (25 sentyabr kuni ham) o’qishga kirish uchun hujjatlarni onlayn режимда kollej.edu.uz sayti topshirishadi.
Kollejga qabul jarayonlari bo’yicha murojaat va savollarni Toshkent soliq kollejining telegram ijtimoiy tarmog'idagi @tsk_qabul_bot ga yuborishlari yoki
71-274-42-69 va 71-274-48-07 “Call markaz”lariga murojaat qilishlaringiz mumkin

@taxcollegetashkent
To‘liq o‘qish