Soliq time⏳


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мамлакатимизда ва жаҳонда юз бераётган воқеалар, ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда солиқ ва бошқа қонунчиликдаги айрим тушунмовчиликлар бўйича тушунтиришлар ва шарҳлар, таҳлиллар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Президент 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Олий Мажлис Сенати қўмиталарига раҳбарлар сайланди:

➖ Эркин Гадоев Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

➖ Абдулхаким Эшмуратов
Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси;

➖ Қутбидин Бурханов Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

➖ Бахром Абдуллаев Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;

➖ Орзигул Қозихонова Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;

➖ Анвар Туйчиев Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси;

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозими вакант қолмоқда.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Oliy Majlis Senati dan repost
🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Erkin Fayziyevich Gadoyev - Budjet va iqtisodiy masalalar qo‘mitasi raisi etib saylandi.

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti


❗️Ҳукумат истеъфога чиқди

19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Президент

Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев,

Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни

https://t.me/soliq_maslahati1982


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Budjet_P_25_uz.pdf
1.2Mb
Фуқаролар учун бюджет (2025 йил) лойиҳаси эълон қилинди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади.

Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

https://t.me/soliq_maslahati1982


Ассалому алейкум дўстлар, фарзандларига ёки шунчаки ўзи учун бўш вақтларда инглиз тилини креатив тарзда ўрганиш учун қўшимча телеграм канал тавсия қиламан!

https://t.me/soliq_maslahati1982


Шунингдек, қарор билан умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита умумий овқатланиш маҳсулотларини тайёрлаш мақсадида сотувчилардан нақд пулга харид қилганда мазкур Низом иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали электрон тарзда шакллантирилади.

https://t.me/soliq_maslahati1982


2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу вақтинчалик Низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтарилади:
✔️ умумий овқатланиш корхоналарига, уларнинг ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:
60 фоиздан ошганда – бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам бўлганда – бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи;

✔️ туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига – бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи.

https://t.me/soliq_maslahati1982


ВМ-745-сон қарор 07.11.2024 й.pdf
697.5Kb
Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда


https://t.me/soliq_maslahati1982


Iqtisodiyot va moliya vazirligi dan repost
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

🇺🇿 Oʻzbekiston Respublikasining “Soliq va budjet siyosatining 2025-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonun loyihasini tushuntirish

🇺🇿 Batafsil
___

🇺🇿 Explanation to the Draft Law of the Republic of Uzbekistan on “Amendments and Additions to Certain Legislative Acts of the Republic of Uzbekistan in Connection with the Adoption of the Main Directions of the Tax and Budget Policy for 2025”

🇬🇧 More

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Кун ҳикмати

"Мени ҳеч нарса ранжитолмайди" деб қарор қилингки, шунда ўзингизни ёмон ҳис қилмайсиз...
Ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳеч қачон ранжитолмайди!
(Марк Аврелий)

Ассалому алейкум, кунингиз хайрли ўтсин!

канал манзили: https://t.me/soliq_maslahati1982


2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

https://t.me/soliq_maslahati1982

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.