Тасаввур қилинг!
Шунча одам қиёмат куни сиздан ҳаққини олишни кутиб, навбатда турса. Биридан қарз олиб, қайтармагансиз, бошқасидан ўғрилик қилгансиз, яна бирига маҳсулотнинг айбини айтмай сотгансиз, яна бошқасининг ерини алдов фирибгарлик йўли билан тортиб олгансиз. Шунингдек, бирини ургансиз, бирини сўккансиз, бирини ғийбат қилгансиз, бошқасини алдагансиз яна бирига хиёнат қилгансиз ва ҳоказо.
Шунча одамга ҳаққини бера оласизми?! Савобингиздан бериб етказа оласизми ? Агар савобларингиз етмаса уларнинг гуноҳларидан сизнинг бўйнингизга қўйилади. Тасаввур қилинг! Бир марта сажда қилишнинг савобига муҳтож бўлиб турганингизда, минглаб миллионлаб одамларнинг гуноҳини бўйинга олиш қанчалик даҳшат. Миллионлаб одамлар ҳаққини ўмарган ва ўмараётганлар албатта адолатли жазоингизни оласизлар.
Азизлар тавба қилайлик! Бировларнинг ҳаққи зиммамизда турган бўлса тезда қайтариб берайлик, қарзлардан тезроқ қутулайлик, бизда одамларнинг моддий ва маънавий ҳақлари қолмаслигига эришайлик!