SAVOLJAVOB.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Саволлар бўйича ушбу ҳавола орқали кириб мурожаат қилиш мумкин
Админ:
@RahmatulloYuldashev
Консультантлар
@UsmonovElyorbek солиқ ва бухгалтерия масалалари бўйича
@S_XAMIDOV 1С 8.3 дастури бўйича
https://t.me/masnad_bot савол ва таклифлар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri




Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизда қиймати кам бўлганлиги учун компьютерь, кондиционер, принтер ва шу каби қурилмаларни 1080-Инвентарь га киритиб қўйганмиз. Бу инвентарлардан хозирда фойдаланяпмиз. Барчасини харажатга олиб юборсам бўладими? Фойда солиғидан чегириладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти №4-"Товар-моддий захиралар" нинг 5-бандида инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;
хизмат муддатидан қатъи назар харид қилиш пайтида қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда бўлган активлар кириши белгиланган.
Мазкур БХМС нинг 68-бандига асосан инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Кейин ташкилот томонидан оддий шакл бўйича (бир томонлама тартибда), таннархи бўйича номлар (номенклатура рақамлари) ёки гуруҳлар (йириклаштирилган комплектлар) кесимида тезкор миқдорий ҳисоб юритилади, бунда фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади.
76-бандига асосан эса инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини уларни фойдаланишга бериш пайтида тўлиқ ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқаришда, фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг кейинчалик сақланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини цех омборчилари ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича балансдан ташқари счётларда (014-Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари) юритиш лозим.

Солиқ кодекси 305-моддаси 4-қисмига асосан инвентарь ва хўжалик жиҳозларини хисобдан чиқариш харажати иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилса, фойда солиғи базасидан чегирилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;
3) қонунчиликнинг қоидаларидан келиб чиқса.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамиз бино сотиб олаётган эди. Бинога нисбатан хисобланадиган ер ва мулк солиғини тўлашни кечиктирса бўладими? Солиқ кодекси бўйича бирор шартларга тўғри келиши керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2021 йилдаги "Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида" ги ПҚ-5274-сонли қарорининг 1-бандига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилган.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ташкилотимиз ошхона фаолияти. Фойда солиғидан имтиёз киритилдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-132-сонли фармонининг 7-бандига асосан 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилиши белгиланган.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Чет эл инвестиция иштирокидаги корхоналарга имтиёзлар бор экан. Шу каби корхона бўлиши учун талаблар қандай бўлиши керак?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 йилдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ги ПФ-5495-сонли фармонининг 6-бандига асосан:

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори 15 фоиз ни ташкил қилиш керак.

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 400 миллион сўмни ташкил қилиш керак.

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шарт эмас.

Мазкур қарорнинг 6-1-бандига асосан юқоридаги шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи устав фаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига тўғри келадиган хорижий, шуъба ва қўшма корхоналар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар жумласига киради.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамиз шу ой бошида асосий восита импорт қилдик. Энди биз қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтамизми? Айланмадан олинадиган солиққа яна қайтиб оламизми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 462-моддаси, ўн бешинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан бошлаб ўтишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, бироқ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.

Юқоридагиларга асосан Сизнинг корхонангизни реализация қилиш айланмаси 2024 йилда бир миллиард сўмдан ошмаса, 2024 йил 20 декабрь кунига қадар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда хабарнома юбориб, 2025 йил 01 январдан айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтсангиз бўлади.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Бола парвариши бўйича таътилда бўлган ишлайдиган она корхонада ишлаб турса бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2024 йилдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг ишлайдиган оналар (онанинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда бола парвариши бўйича нафақа ва иш ҳақини бир вақтда олади.


@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Корхона ташкил қилмоқчи эдик. Янги очаётганда почта манзилига ўзимни турар жойимни белгиласам бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2024 йилдаги "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-8-сонли қарорининг 2-бандига асосан 2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилган.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Махсус иқтисодий зонада жойлашган ташкилотлар фойда солиғидан имтиёзи борми? Солиқ кодексида кўрсатилмаган экан.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2021 йилдаги "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-5243-сонли қарорининг 1-бандига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан мазкур солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчилар учун, улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, улар реестрга киритилган санадан бошлаб 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларда тўлиқ қўлланилади.

Қўшимча саволлар бўлса +998905490770 га тел қилишингиз мумкин.

@SJMASNAD




Савол: Ассалому алайкум. Ходимимиз операция бўлиб, операциядан кейин 2 ой касал бўлиб ётди. Больничный лист очилган деди, касаллик варакаси буйича хисоб-китобни ойма-ой киламизми, ёки касаллик варакаси ёпилгандан кейинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 54-бандига асосан Ходимлар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддати тугаганидан сўнг ишга чиқишининг биринчи кунидаёқ ташкилотнинг кадрлар бўлими ёки иш берувчи томонидан тайинланган кадрлар бўйича масъулга (кейинги ўринларда — кадрлар бўлими) меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этадилар. Меҳнатга лаёқатсизлик давом этаётган ҳолларда, навбатдаги иш ҳақи берилиши вақти келганда топширилиши мумкин. Мазкур Низомнинг 8-бандига асосан тақдим қилинган меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан нафақа хисобланади.

@SJMASNAD


SAVOLJAVOB.UZ dan repost
Савол: Ассалому алайкум. Биз ишлаётган ташкилотлардан хакларимиз вактида утказиб берилмаяпти. Шу холатда ундириш учун кандай чоралар килишимиз керак, кайси меъёрий-хукукий хужжатга асосан?

Жавоб: Узбекистон Республикаси "ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИ ТЎҒРИСИДА" ги конунининг 17-моддасига асосан Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир. Мазкур конун 18-моддасига асосан ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт. Талабномага жавоб хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.Талабномага жавоб буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади. Талабнома тўлиқ ёки қисман тан олинган тақдирда хўжалик юритувчи субъект арз қилувчига ўзи тан олган суммани ихтиёрий равишда ўтказади. Агар талабномани тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган сумма ўтказилиши ҳақида маълумот бўлмаса, талабнома билдирган тараф жавоб олингандан сўнг йигирма кун муддат ўтгач, банк муассасасига қарздор тан олган суммани сўзсиз тартибда ўтказиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақли. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади. Ушбу конун 19-моддасига асосан тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек хўжалик шартномалари юзасидан талабнома билдирмай ҳам иқтисодий судга даъво аризаси бериши ҳамда суд буйруғини олиш учун ариза тақдим этиши мумкин. Конунга манбаа: https://lex.uz/acts/18942


Савол: Ассалому алайкум. Бир йил аввал жўнатилган хисоб варақ фактурага тузатиш киритиш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 45-бандида тузатилган ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан даъво қилиш муддатлари давомида расмийлаштирилиши белгиланган. Солиқ кодекси 88-моддасида даъво қилиш муддати 3 йил.

Мазкур Низомнинг 46-бандига асосан тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ҳисобварақ-фактура тузатилган эканлиги тўғрисида белги;
тузатилган ҳисобварақ-фактура тартиб рақами ва санаси. Бунда тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлади.
Тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши натижасида аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартириш киритилиши шарт бўлган ҳолларда, тузатилган ҳисобварақ-фактура тегишли бўлган солиқ даври бўйича, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилади.

@SJMASNAD


Ассалому алайкум


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ташкилотимиз хар бири 3 млн сўмдан 20 дона аппарат сотиб олди. Нархи паст бўлганлиги учун асосий воситага олганимиз йўқ. Ушбу аппаратларни инвентарга олиб, фойдаланишга беришда харажатга олсам, харажатимиз кўпайиб кетяпти. Нима қилсам бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» нинг 69-бандига асосан агар инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши мумкин. Бунда кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:
қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш;
тенг меъёрда.

Мазкур БХМС нинг 70-бандига асосан Қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш усулида кечиктирилган харажатлар суммасини ҳисобдан чиқариш ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ва инвентарь ҳамда хўжалик жиҳозлари таннархининг кўрсатилган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдали ишлатишнинг бутун кутилаётган муддатида маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг тахмин қилинаётган ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Қийматни тенг меъёрий усулда ҳисобдан чиқариш инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг таннархидан ҳамда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдали хизмат муддатини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Бир хафта давомида юк хати билан бир қанча юк чиқариб, хафтани охирига хамма чиқарган юкларимизга битта фактура берсам бўладими? Қоғоз шаклида жўнатса бўладими юк хатни?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.12.2023 йилдаги 673-сонли қарори билан тасдиқланган "Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 27-бандига асосан юк жўнатувчи томонидан электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш билан бир вақтда электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришга мажбур деб белгиланган.

Мазкур Низомнинг 9-бандида ахборот тизимида электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келганда, товар-транспорт юк хати қоғоз шаклида расмийлаштирилиши, бунда, техник носозликлар электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш календарь куни ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан товар-транспорт юк хати электрон шаклда ахборот тизимига киритилиши шартлиги кўрсатилган. 10-бандида солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган юк ташишлар амалга оширилганда, товар-транспорт юк хати белгиланган тартибда қоғоз шаклида расмийлаштирилиши кўрсатилган.

@SJMASNAD


Савол: Ассалому алайкум. Агар корхона цемент сотиш билан шуғулланса, биржадан кам бўлмаган нархда сотиш керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2022 йилдаги "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги ПҚ-430-сонли қарорининг 3-банди, 4-хатбошисига асосан давлат солиқ хизмати органлари биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилинган тақдирда, ўша кундаги биржа савдолари якунларига кўра бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкаси (нарх) ва тўғридан-тўғри шартномада кўрсатилган нарх ўртасидаги фарқ суммасига белгиланган ставкада қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2019 йилдаги "Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" ги ПҚ-4484-сонли қарори билан тасдиқланган иловада юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатга цемент махсулоти хам киритилган.

Қарорларга хаволалар:

https://lex.uz/docs/6291883 ПҚ-430

https://lex.uz/docs/4543954 ПҚ-4484

@SJMASNAD

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.