Postlar filtri




Dars qilib charchagan vaqt qo'shiq eshitishga nima yetsin🎧🎵
Ayniqsa ingliz tilida bo'lsa yana ham foydali‼️👇

https://t.me/moonlight_pg1/11804
https://t.me/moonlight_pg1/11804
https://t.me/moonlight_pg1/11804


Агар фарзандларингиз сиздан пул эмас, маслаҳат кутсалар, демак, уларни тўғри тарбия қилибсиз...

@SizgaManfaatli


Энг ҳавфли аёл бекорчи аёл. Бекорчиликдан эртаю кеч эрини қадамини ўлчаб юради. Фитналарда фаол бўлади. Шубха гумонларига ғарқ бўлиб ўтиради.

Аёлларни банд бўлгани яхши барибир...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


#ТАКЛИФ #ТАВСИЯ

📱 ОИЛА ЗИЁСИ | Каналимизга обуна бўлинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!

Кун давомида қуйидаги оилага тегишли маълумотлар бериб борилади.

➖ Оила муқаддас даргоҳ;
➖ Оила кичик жамият;
➖ Оилада келин-куёвга насиҳатлар;
➖ Оилада ота-онага муносабат;
➖ Қайнона келин муносабати;
➖ Оила бузилишида ким айбдор?;
➖ Талоқ ҳукми;
➖ Оилада ака-укалар муносабати;
➖ Савол-жавоб рукни;
➖ Оилада фарзанд тарбияси.


Каналимизга обуна бўлинг!
➡️ манзил: ОИЛА ЗИЁСИ

#реклама


Айрим келинлар хали ёшман, гўзалман, дея эрига сал уришиб қолса:
— Ойимникига кетаман, жавобимни беринг! — дейди. Жахли чиққан эр эса:
— Кетсанг кетавер, бор йўқол! — дея жавобини бериб юборади! Уйига равона бўлган келин эса,
— Эрим бир ҳафтада менга зор бўлади! — деб ўйлаб онасиникида юраверади!

Эркаклар эса бор йўғи бир кунгина ўйлаши мумкин экан, қолган кундан бошлаб имкон қидира бошлашар экан. Мабодо ажрашса кимга уйланишим мумкин дея…

Эркак табиатан уруғлантирувчи бўлгани сабаб ҳамиша туғдиришига ишончи комил бўлиб, аксар ҳолларда бола белимда, хотин йўлимда қабилида фикр қилишар экан.

Аразлаб кетган келинларда эса бир ойдан кейин,
— Ия, нега эрим ялиниб келмаяпти, ё бирортаси бормикин, бекор қилдим, гап қайтаришим нотўғри бўлди, уйдан кетмасам бўларкан?! — деган хаёл ўтиб, эрининг яхши хислатларини эслай бошлар экан, агар эри зуғум қилмаган, урмаган бўлса…

Шундоқ экан, қизлар, эркаклар сиз ўйлагандек бағрини ерга бериб эхх хотиним бекор кетиб қолди, дея азоб чекмайди, ҳамиша имкон қидиришади вазиятдан чиқиш учун, хомтаъма бўлманг, уларнинг табиати ер шўр бўладими, бетуз бўладими ерга уруғ қадовчилардир, шуни унутманг…

Бу дехқон қурмагурлар ерга уруғ қадашни Одам Атодан ўрганишган, сиз бўлмасангиз бошқа боғни обод қилиб кетишаверади! Боғбону, дехқонингизни хеч қачон ёлғиз қолдирманг! Олчоқ ва бемаъни хаёллар ила ўзингизни бахтсиз, болаларингизни етим қилманг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Сиз жўнатган овозли хабарга фойдаланувчи матнли жавоб қайтарса, бу суҳбатни ёзма давом эттирайлик, шу қулай менга дегани.

@SizgaManfaatli


Олтин қоидалар!

1. Болаларингизни бой бўлиш истагида эмас, бахтли бўлиш истагида тарбияланг. Катта бўлганларида нарсаларнинг нархини эмас, қадрини биладиган бўладилар.

2. Таомни худди доридек истеъмол қилинг. Бўлмаса дорини овқатдек ейдиган бўласиз.

3. Сизни яхши кўрганлар 100% сабаб бўлса ҳам сизни тарк этмай, сизнинг ёнингизда қолиш учун битта бўлса ҳам сабаб топадилар. Ёмон кўрганларга эса юзта сабаб ҳам кифоя қилмайди.

4. Одам бўлиш билан одамийлик орасида жуда катта фарқ бор.

5. Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз кетинг!
Лекин агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга кетинг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми, йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди. Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб, ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан. Шартта сичқонни ушлаб, ебди ва ўзига ўзи "Чет тилини билган оч қолмайди!", деган экан...

PS. Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини билиб олинг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


#ибрат

Бир шотландиялик фермер уйига қайтаётиб, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтар экан, бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овоз эшитилди. Фермер тезда болани қутқариб олди.

Бола ўз ҳалоскорининг кўзларига миннатдорона тикилиб турди-да, югурганча кетди...

Эрталаб фермер, уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва фермердан кеча боласини қутқаргани учун қанча пул бериши кераклигини сўрайди. Бироқ, фермер пулни рад этади.

Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди. Меҳмон унинг ўғлини ўқитиб зиёли шахс қилиш учун Лондонга олиб боришини айтади.

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.

Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан ҳудди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди. Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинади. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчиль эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчиль дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчиль.

Уинстон Черчиль айтган эди:
"Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади".


https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Тескари ҳақиқатлар

1. Қалбингда пулга бўлган муҳаббат пасайгани сари — пул сенга кўпроқ муҳаббат қўйишни бошлайди.

2. Қизлардан ўзингни олиб қочганинг сари — уларни сенга интилиши кучайиб боради.
3. Илминг ошгани сари — оғриғинг ҳам каттариб боради.
4. Шариат қонун-қоидаларини ўрганганинг сари — ҳаётинг оғирлашмайди, аксинча, енгиллашиб бораверади.
5. Ўзингни камтар тутганинг сари — ҳайбатинг ошиб бораверади.
6. Аллоҳдан қўрққанинг сари — унга яқинлашиб кетаверасан.
7. Эҳсон қилганинг сари — пулинг кўпайиб кетаверади.
8. Илмингни улашганинг сари — кўпайиб бораверади.
9. Ўз айбларингни тан олганинг сари — ўзингга бўлган ишонч ортиб бораверади.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


КАВКАЗ ХАЛҚЛАРИ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ

•Қочиш қўрқувдан қутқаради, меҳнат қашшоқликдан.
• Йўқ жойдан келган бойлик йўқ жойга кетади.
• Никоҳнинг гашти бир ой, машаққати бир аср.
• Буюкликка эришаман десанг, илтимосни унут.
• Буқа бўлиб кетиб, сигир бўлиб қайтди.
• Бойликни Худо беради, ярамас тортиб олади.
• Қуруқ орзулар шудгорини шудгорлайверсанг, шудгорингдан қуруқ эшакнинг тезаги ўсиб чиқади.
• Ўғлингни уйлантирганда ўн киши билан маслаҳат қил, ажраштирмоқчи бўлсанг, юз киши билан.
• Ботқоқдаги эшакнинг кучи – эгасининг арқонида.
• Йўлбошчи яхши бўлса, йўлдошлари ҳам ёмон бўлмас.
• Кўп яшагандан кўпни кўрган яхши.
• Қаҳрамонлик ўнта бўлса, тўққизтаси ҳийладан.
• Бировда тўққиз пўстин, тўққизта-чи, бепўстин.
• Ўрнини билмаган, ўринсиз қолар.
• Оқил кексалар йўқ жойда,
Оқил ёшлар бўлмайди.
• Маслаҳатга одам топа олмасанг, қалпоғингни ечиб қўй-да, у билан маслаҳатлаш.
• Эсдан чиққан ўзини йўтал билан эсга солар.
• Яхши-ёмонни билмаган ҳамма нарсани биламан дер.
• Пойгада той шон топмас,
Аёл ишлаб, кон топмас.
• Шамол олиб кетганни, ёмғир қайтаради,
Ёмғир олиб кетганни, шамол қайтара олмайди.
• Қариган дарахтни қурт босади.
• Дўст топиш осон, дўстликни сақлаш қийин.
• Биринчи қадамни ташлаган иккинчи қадамни ҳам ташлай олади.
• Қашшоқлик уятмас, бойлик виқормас.
• Увлаётган ит оёққа ташланмас.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Февраль

​​Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнахой...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Аллоҳ учун бир иш бажарар экансан, уни муҳаббат ила адо эт, қўл учида эмас, мажбуриятдан эмас, Аллоҳнинг муҳаббатини, розилигини қозониш учун ўзингни фидо қилиб ўша ишни бажар, агар бир ибодатни ёхуд бир ибодатга оид амални, Аллоҳдан бошқа кимсанинг ёки нарсанинг райи учун, розилиги учун, уни илоҳ қилиш учун бажарсанг, бу ширкдир, бу сенинг ҳалокатинг ҳисобланади.

@SizgaManfaatli


Ризқнинг энг гўзал шакли – аслида пул эмас.
Кўнгил ҳотиржамлиги, тана саломатлиги, қалб поклиги, она дуоси, ота меҳри, сизни Аллоҳ учун яхши кўрадиган инсоннинг, сиз учун қилган илтижоси.
Бу – ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар.
Аллоҳ бизга айнан шундай шаклдаги ризқдан ато этсин.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

7k 0 104 163

Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
— орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
— ҳар ваъдага ишонма;
— ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
— ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
— ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
— сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
— олий мақсадинг йўлидан чалғима;
— энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!

Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.

Маҳбубий

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам фитратига қараб, ўзига хосликлари бор. Агар жуфтлар ўзаро хоҳиш истакларини билиб, уларни инобатга ола билса, оиладаги муаммолар анча камаяди.

Эркакларга миннатдорчилик керак, аёлларга эътибор.
Эркаклар учун ҳурмат муҳим, аёллар учун ғамхўрлик.
Эркакларга уларга бўлган ишонч керак, аёлларга эса ҳимоя.
Эркакларга далда муҳим, аёлларга ўзига бўлган ишонч.
Эркакларга садоқат керак, аёлларга вафо.
Эркакларга ҳайратлантириш муҳим, аёлларга самимият.
Эркакларга эркинлик керак, аёлларга кераклилик ҳисси.
Эркакларга қабул қилиниш муҳим, аёлларга мехр.
Эркакларга вақт керак, аёлларга қадр.
Эркакларга натижа муҳим, аёлларга жараён.
Эркакларга ростгўйлик керак, аёлларга ҳиссий яқинлик.
Эркакларга раҳбарлик муҳим, аёлларга хавфсизлик.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Нима бўлганда ҳам, инсоннинг—унга мандарин ва анор тозалаб берадиган инсони бўлиши керак))

@SizgaManfaatli


Дуода гап кўп

Бир хотиннинг эри жуда кўп сафар қиларди. Шунинг учун у эри ва фарзандларининг фитнага тушиб қолишидан қўрқар эди. Бир куни эри унга:
— Ғалати ишлар бўляпти. Масалан, ҳаром нарсаларга қараш, номаҳрамлар билан гаплашиш ёки шунга ўхшаш шариат ман қилган нарсалардан мени нимадир тўсяпти, — деди. Бошқа куни катта ўғли келиб:
— Ойижон! Менга нима деб дуо қиляпсиз? Курсдошларим билан қизлар коллежига борсам, юрагим сиқилиб, қайтгим келади. Курсдошларим қизларнинг телефон рақамини беришса, ўша қизлар билан телефонда гаплашганимда юрагим шунақанги сиқиладики, гапни тугатмагунимча ёзилмайди. Ёлғиз ўзим интернетда ўтирсам ҳам, нимадир мени ҳаромга қарашдан тўсади, — деди.

Шунда она ҳар намоз кетидан қуйидаги дуони ўқишини айтди:
— Аллоҳумма, инний аставдиъука дийний ва амаанатий ва зурриятий ва завжий, ва қолбий ва қолби зурриййатий ва қолби завжий ва самъиҳим ва абсориҳим ва жамииъи жаваариҳим (Маъноси: Аллоҳим! Динимни, омонатимни, фарзандларимни, эримни, қалбимни, фарзандларимнинг қалбини, эримнинг қалбини, уларнинг қулоғини, кўзларини ва барча аъзоларини Ўзингга топширдим. Уларни барча гунох ишлардан сакла).

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli


Дўстнинг қарори

Икки бадавлат дўст бор эди. Уларнинг ўзаро меҳр-оқибатига ҳамма ҳавас қиларди. Тақдир тақозоси билан улардан бири камбағал бўлиб қолди. У шу даражада камбағаллашдики, ҳатто, сўнгги молини ҳам сотишга мажбур бўлди. Фақирлик «оловли кўйлак» деганлар. Бу бечора эса бирданига бу «кўйлак»ни кийгани учун телба бўлаёзди. Нима қилишини билмай қолди.

Ниҳоят, бой дўстига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унинг эшигини тақиллатди. Бой хизматкорларига: «У одамни қувиб юборинглар, даф бўлсин!» дея бақирди. Хизматчилар бечора камбағални эшикдан шундай қувдиларки, фақир довдираб, мажнун каби ақлини йўқотди, бутун дунё унга сўнгсиз азоблар берадиган зиндондай кўриниб кетди. Уйига шуурсиз, худди ўлик каби қайтди. Ўз-ўзига: «Ҳа, демак дунё шунчалик зиндон, одамлар шу қадар ваҳшийлашган экан, энг сўнгги умид ўлимдир» дея қарор қилди.

Бир қоғозга шундай васиятнома ёзди: «Оҳ, ҳаёт! Қанчалар аччиқ экансан. Уни фақат бошимга тушганда англадим. Ҳозир ҳар тарафим тақдир олови ичида ёнаяпти. Бошқа хеч кимдан умидим қолмади». Арқонни қўлига олиши билан уйнинг эшиги қаттиқ тақиллади. Эшикнинг бемаҳал тақиллаши уни ҳайратлантирди.

Бой дўсти бир қарияни чақириб унга шундай деган эди:
-Боринг! Бу ҳамёндаги олтинни олинг. Фақир бўлиб қолган дўстимга бу отасининг пули эканлигини айтиб, қўлига беринг. Вақтида қайтаролмадим деб, кечирим сўрангу, кетинг. Асло мен хақимда гaп очманг, - деди. Қария ҳозир фақирнинг эшигини шу боис тақиллатарди. Ўлишга чоғланиб турган фақир эшикни очди. Қария камоли таъзим билан салом берди ва:
- Болам! Анча йил аввал раҳматли бобонгдан минг олтин қарз олган эдим. Шуни бугун келтирдим, — деди...

Олтинни кўриб йигитнинг кўзлари ёшланди. Бошқадан умид йўқлигини билган йигит бу олтинларни режа билан сарфлади. Ҳеч кимга пулини олдирмади. Кундан-кунга иши ривожланди. Уй солиб, дўконлар очди. Жосус бу ҳолни бойга етказди. Бой дўсти: «Бўлди, энди дўстимнинг зиёратига борамиз», — деди.

Зиёрат қилгани келган дўстини фақир дўсти яхши қарши олмади. Қувиб солишни ҳам ўйлади. Бошида минг турли ёмон фикр кезди. Бой дўсти: «Биз сен билан содиқ дўстмиз» дейиши билан фақир дўсти чидай олмади:
-Ёлғон! - деди ва унга аччиқ сўзларни айтишни бошлаши билан бой дўсти:
-Билсанг, сен учун қанча изтироблар чекдим. Сенинг энг ғамли пайтингда фалон қариядан сенга пул жўнатган мен эдим. Яна фалон куни фалон соатда минг олтин юборган мен эдим, - деди.

Йигит бу сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди:
-Нега бундай қилдинг? - деди у бой дўстига:
-Дўстим! Агар пулни мен берганимда, менга асир бўлар эдинг. Ҳолбуки сени жуда яхши кўраман. Сени ҳаётга қайтариш орзусида эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун сени ҳаётда мустақил ва ўз ўрнингни топган ҳолда кўриб турибман, — деди.

Хулоса:
Бу қиссадан ҳисса шуки, кишига энг катта ёрдам уни мустақил яшашга тайёрламоқдир. Энг яхши сармоя ҳам шудир. Киши юксалиши учун унинг энг муқаддас ҳаққи - ўз эркини ўзида қолдириш энг яхши ёрдамдир. Кишилар мана шундай ёрдам туфайлигина улғаядилар.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.